Биосферада тирик моддаларнинг функциялари. Биосферадаги жамики кимёвий ўзгаришларни тирик моддалар бошқариб туради. Планетадаги тирик моддаларнинг 5 та асосий функциялари бўлиб, улар қуйидагилардир:
1.Энергетик функция, бу биосферанинг бошқа сайёралар билан боғланганлигидир, яъни ўсимликларнинг қуёш нурини қабул қилиб, фотосинтез жараёнини ўтиб, қуёш энергиясини тўплаб, органик моддалар ҳосил қилиб ва уларнинг биосфера компонентлари ўрта-сида тақсимланиши; иккинчи томондан қушлар ва бошқа ҳайвонларнинг Ой ва юлдузларга мўлжал қилиб, миграция жараёнининг ўтишидир.
2. Газли функция, бунда газларнинг мифацияси ва уларнинг ал-машиниши натижасида биосферанинг газ таркиби таъминланади. Ти-рик моддаларнинг функция қилишида азот, кислород, С02, серо-водород, метан ва бошқа газлар ҳосил бўлади.
3. Концентрация — тўпланиш функциясида тирик организмлар атроф-муҳитдан биоген ва минерал элементларни олади ва ўз тана-ларида тўплайди. Шу сабабли азот, кальций, калий, натрий, маг-ний, алюминий ва бошқа элементларнинг миқдори муҳитга қара-ганда организмлар танасида юқори бўлганлиги сабабли биосфера-нинг кимёвий таркиби бир хил эмасдир.
4. Оксидланиш ва тикланиш функцияси. Оксидланиш жараёнида моддалар кимёвий ўзгаради, уларнинг атомлари ўзгаради ва кўпчи-лик кимёвий бирикмалар оксидланади, бир формадан иккинчи кўри-нишга ўтишда биоген моддаларнинг оксидланиши ва тикланиши кўпроқ кузатилади.
5. Деструкция функцияси, бу тирик моддаларнинг (организмлар-нинг) ўлгандан кейин чириш, парчаланиш ва органик моддалар-нинг минерализацияланишидан иборатдир, яъни тирик моддалар-дан биосферанинг б и о г е н ва биокос моддалари ҳосил бўлади.
Сувнинг табиатда айланиши. Сув биооферанинг барча таркибий қисмларида учрайди. У сув ҳавзаларидан ташқари тупроқда, ҳавода ва барча тирик организмларнинг 80—90% биомассасини ташкил этади. Сувнинг табиатда айланиши қуйидагича боради. Сув Ер юзасига атмосфера ёғинлари тарзида тушиб, атмосферага асосан ўсимликларнинг сув буғлатиши ва денгизлар юзасининг буғланиши ҳисобига буғ ҳолатда қайтади. Унинг бир қисми яна бевосита ёки билвосита йўллар билан ўсимлик ва ҳайвонлар таъсирида буғланади, қолган бир қисми ер ости сувларига қўшилиб кетади. Ниҳоят яна бир қисми дарё оқими билан бирга денгизларга қуйилади ва у ердан буғланиб кетади.
Табиий сув заҳиралари ниҳоятда чекланган. Шунинг учун ундан оқилона фойдаланиш тақозо этилади. Ҳозирги кунда сув заҳираларини қандай қилиб кўпайтириш ҳақида ўйлаш зарур. Булар ҳақида мутахассислар катта иш олиб бормоқдалар. Янги технологияни қўллаш билан саноат ва қишлоқ хўжалигининг сувга бўлган талаби қондирилмоқда, шўр сувларни чучук сувларга айлантириш услублари такомиллаштирилмоқда, шунингдек оқова сувларни тозаловчқ қурилмалар яратилмоқда, келажакда тозаланган сувдан қайта фойдала-ниш имкониятлари изланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |