Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet27/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Экосистемалар. Яшаш шароити ўхшаш ва ўзаро муносабати натижасида бир-бирига таъсир кўрсатувчи ҳар хил турга мансуб бўлган биргаликда яшовчи организмлар йиғиндисига экологик система дейилади. Ўрмон, чўл, ўтлоқ, сув ҳавзаси ва бошқалар экосистемага мисол бўла олади. Маълумки, ҳар хил турдаги организмлар бир-бирларига ва теварак-атрофидаги жонсиз табиатга ҳар томонлама мослашганлар; бундай узвий боғланишлар биоценозларни ташкил этади. Биоценоз умумий табиий комплекс биогеоценознинг бир қисмидир. Экосистема тушунчаси фанга 1935 йили инглиз экологи А. Тенсли томонидан киритилган. Экосистема деб биргаликда яшовчи ҳар хил турдаги организмлар ва улар яшашининг шарт-шароитларидир, улар бир-бири билан ва ўзлари ўраб турган табиий муҳит билан ўзаро алоқада бўлади. Биогеоценоз («биос»— ҳаёт, «гео»— ер, «ценоз»— умумий ёки жамоа) тушунчасини эса рус ботаник олими, акад. В. Н. Сукачев (1942) таклиф этган. Биогеоценоз — Ер юзасининг маълум масофадаги бир — бирига ўхшаш табиий ҳодисалар (атмосфера, тоғ жинслари, ўсимликлар, ҳайвонот олами ва микроорганизмлар) мажмуидир. Бу мажмуада доимий модда ва энергия алмашинувининг бўлиши характерлидир. Унинг органик дунёси (ўсимликлар, ҳайвонлар, замбуруғлар ,микроорганизмлар) биоценоз деб аталиб, муҳит эса экотоп дейилади. Экотоп ўз навбатида климатоп (атмосфера) ва эдафотоп (тупроқ) деган таркибий қисмлардан иборат. Биогеоценозлар ҳар хил ўлчамда, яъни кичик ва катта майдонда бўлиши мумкин. Ботқоқликдаги дўнглик, ўрмондаги тўнка, бирор ҳайвон уяси (ин) атрофи, аквариум кабилар кичик биогеоценозларга мисол бўлса, ўрмон, дашт, чўл, ўтлоқзор ва бошқа майдонлар йирик биогеоценозлардир.Шундай қилиб, биогеоценоз (ёки экосистема) дейилганда ўзаро ички қарама-қаршиликлар бирлиги асосида доимо ҳаракатда ва ривожланишда бўлган, ўзига хос модда ва энергия алмашинуви ҳамда табиатнинг бошқа ҳодисалари билан Ер юзининг муайян қисмида бир хил табиий ҳодисаларнинг бир-бирлари билан ўзига хос тарзда таъсир этувчи бирикмалар йиғиндиси тушунилади. Кўпинча экосистема ва биогеоценоз тушунчалари бир-бирининг синоними сифатида қўлланилади ва деярли бир хил маънони билдиради. Аммо баъзи томонлари билан улар фарқланади (9-жадвалга қаранг).

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish