Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet23/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Популяциянинг динамикаси. Туғилиш ва ўлиш миқдори. Одам популяцияси сонининг ортишини унинг биологик хусусиятларидан қидириш керак. Бундай омиллардан бири ва энг муҳими туғилиш ва ўлишдир. Ҳар икки кўрсаткич ҳам потенциал ёки реал коэффициентлар билан аниқланиши мумкин. Агарда туғилиш жараёнини олсак айрим тур ёки унинг барча индивидлари қулай шароитда энг юқори маҳсулдорликка эришиши мумкин бўлган шароит ҳисобга олинади ва у потенциал (имкони бор бўлган) туғилиш миқдори деб қаралади. Реал туғилиш эса бир турнинг барча индивидумларининг ҳақиқий туғилиш миқдори ҳисобланади.
Одамлар популяциясидаги 100 индивидумдан 15 та бола туғилса, реал туғилиш миқдори 15%га тенг бўлади. Агарда жинслар нисбати 1:1 бўлса, реал туғилиш миқдорининг коэффициенти 30% ни ташкил этади. Реал туғилиш миқдори коэффициенти одатда бола туға оладиган ёшдаги аёллар сонини ҳисобга олади. Реал туғилиш миқдори коэффициентидан реал ўлиш миқдори олиб ташланса, аҳолининг ўсиш коэффициентини аниқлаш мумкин. Аҳоли сонининг ўсиш коэффициенти Европада 2,5%, АҚШда 10% ни ташкил этади. Аҳоли сонининг ўсиш коэффициентига жуда кўп омиллар таъсир этади. Масалан, сарҳисобчилар томонидан эътиборга олинмайдиган, аммо муҳим ҳисобланган жамиятнинг ҳаёт даражаси ва дин кабилар ҳам ҳисобга олиниши керак. Шунинг учун юқоридаги мисолимизда Европада аҳоли сонининг реал ўсиш коэффициенти 1,25%, АҚШда эса 5% ни ташкил этади.
Популяциянинг ўсиши. Ҳайвонлар популяциясининг ўсиш тезлиги ташқи муҳитнинг таъсирига боғлиқ равишда ўзгаради. Организмлар учун бир неча даврларни ажратиш қабул қилинган. Латент даврида популяция таркиби сон жиҳатидан бир хил даражада ўзгармай ушлаб турилади. Латент давридан сўнг экспоненциал ўсиш даври бошланади. Бу вақтда популяция тез ўсади ва барқарорлашади. Сон жиҳатидан бир оз тебраниб турувчи барқарорлик мувозанат даври деб аталади. Одамлар бир неча асрлар давомида табиатнинг иқлим омиллари ва юқумли касалликлар таъсирида яшаб келмоқда. Оловнинг кашф этилиши, кейинчалик иш қуроллари ва ҳарбий қуроллар яратиш туфайли инсоннинг ҳаёти аста-секин ўзгарди.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish