Асосий таянч тушунчалар
Шахс, корхона (фирма) ёки давлат миқёсидаги иқти-
содий хавфсизлик, энергетик ва технологик хавфсиз-
лик, озиқ-овқат ва молиявий хавфсизлик, транспорт-
коммуникация соҳасидаги хавфсизлик, ижтимпий хавф-
сизлик, хавфсизлик мезони ва кўрсаткичлари, хавф-
сизликнинг қуйи таҳликали чегараси.
Такрорлаш учун саволлар
1. Иқтисодий хавфсизлик субъектлари нуқтаи наэа-
ридан қандай шаклларда намоён бўлади?
2. Иқтисодий хавфсизликнинг ишлаб чиқариш-хўжа-
лик фаолияти бўйича намоён бўлиш шакллари қандай?
3. Истеъмол нуқтаи назаридан иқтисодий хавфсиз-
лик қандай шаклларда намоён бўлади?
4. Ижтимоий хавфсизлик шакллари нималарда на-
моён бўлади? Уларнинг аҳамиятини тушунтириб бе-
ринг.
5. Иқтисодий хавфсизликнинг транспорт-коммуника-
цияси соҳасидаги шакли Кчдндай ижтимоий-иқтисодий
аҳамиятга эга?
6. Иқтисодий хавфсизлик қандай кўрсаткичлар ор-
қали тавсифланади?
7. Иқтисодий хавфсизликнинг куйи таҳликали чега-
раси деганда нимани тушунасиз?
44
www.ziyouz.com kutubxonasi
3-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИККА
ТАХДИДЛАР
3.1. И қ ти со д и й м ан ф аатлар ва тақдидлар
Жамиятда инсон, хўжалик субъектларининг фаоли-
яти уларнинг эҳтиёжларини кондириш ва манфаатла-
рини рўёйга чиқариш мақсадида амалга оширилади.
Эҳтиёж кишилар ҳаётини сақлаш, инсон организми ва
шахсни ривожлантириш учун унинг зарурий неъмат-
ларга ва иарсаларга бўлган объектив зарурати ҳисоб-
ланади.
Кишилар эҳтиёжи хилма-хил бўлиб, уларнмнг тар-
кибида социал-иқтисодий эҳтиёжлар муҳим ўрин ту-
тади. Умуман, инсон эҳтиёжларини америкалик олим
А.Маслоу қуйидаги гуруҳларга ажратган:
1) физиологик, яъни овкатланиш, ичимлик ичиш, ух-
лаш ва бошқалар;
2)
хавфсизлик эхтиёжлари, яъни касаллик, қўрқинч-
ли вазиятлардан, қаҳр-ғазаб, табиий офат ва бошқа-
лардан ҳимояланиш эҳтиёжлари;
3)
ижтимой алоқаларга бўлган эҳтиёжлар, яъни меҳр-
оқибат, муҳаббат, бирон-бир гуруҳга, оилага бирикиш ва
бошқалар;
4)
ҳурматга сазовар бўлиш (мақсадга эришиш, тан
олиниш);
5)
ўзини намоён этиш, юқори мавқега эришиш, яъни ўз
қобилиятини намоён этиш ва амалга ошириш на ҳк.
45
www.ziyouz.com kutubxonasi
Инсон ўз эхтиёжларини қондириш зарурлигини анг-
лаганида манфаат юзага келади. Манфаат эса меҳнатга,
фаолиятга ундовчи мотивацияни вужудга келтиради.
Иқтисодий манфаат англанган ижтимоий-иқтисодий
эҳтиёжларнинг намоён бўлиш шаклидир. Манфаатлар
хўжалик юритишдан кўзлашаи наф ва ютуқни ифода-
лайди. Уларга эришилганда хўжалик субъекти муста-
қилликка ва ўэидан-ўзи ривожланиш имкониятига эға
бўлади. Шу боиедан иқтисодий манфаатлар хўясалик
фаолиятики юритишдан кўзланган иқтисодий мақсад-
ларни ҳам ифодалайди. Иқтисодий мақсадлар умумий
тарэда қуйидагича туркумланган:
1. Иқтисодий ўсиш. Кўп миқцорда ҳамда юқори си-
фатли махсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш, яъни
юқори турмуш даражасини таъминлаш.
2. Тўлиқ бандлик. Ишлашга қодир бўлган ва ишлашни
хоҳлайдиган кишиларни ўзларига мос машғулот билан
таъминлаш.
3. Иқтисодий самарадорлик. Чекланган ишлаб чиқа-
риш ресурслзрини минимал даражада харажат қилиб,
максимал натижа олишга интилиш.
4. Барқарор нарх даражаси. Умумий нарх даража-
сининг кескин кўтарилиши ёки пасайиши, яъни инфля-
ция ёки дефляциянинг юқори даражада ўзгаришига йўл
қўймаелик чора-тадбирларини кўриш.
5. Иқтисодий эркинлик. Корхона бошқарувчилари,
ишчилар ва истеъмолчилар ўз иқтисодий фаолиятида
юқори даражада эркин бўлишлари керак.
6. Даромадларнинг одилона тақсимланиши. Аҳолининг
энг бой ва знг камбағал, яъни кам таъминланган қатлам-
лари ўртасидаги фарқ катта бўлишига йўл қўймаслик
чора-тадбирларини кўриш.
7. Иқтисоди жиҳатдан таъминлаш. Меҳнатга лаёқат-
сиз, касалманд, қари, майиб, мажруҳ ва бошқа кам
таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли гуруҳларини иж-
тимоий ҳимоялаш.
46
www.ziyouz.com kutubxonasi
8.
Савдо баланси. Халқаро савдо ва халқаро молия-
вий битимлар оқилона балансини таъмин.пашга интилиш1.
Ушбу умумий иқтисодий мақсадлар хўжалик юри-
тишнинг микро ва макро даражаларидаги, турли иқти-
содиёт субъектларининг иқтисодий манфаатларини уму-
мий тарзда ифодалайди.
Иқтисодиёт субъектларининг кўплиги улар манфаат-
ларининг хилма-хил шаклларда намоён бўлишини курса-
тади. Шунга мувофиқ иқгисодиет субъектлари нуқтаи на-
заридан манфаатлар шахс, жамият, давлат, ҳудуд, маҳ-
кама, гуруҳ, оила манфаатлари шаклида намоён бўлади.
Шунингдек, жорий ва истиқбол, рационал ва нора-
ционал, англанган ва англанмаган, молиявий, меҳнат, маъ-
навий-ахлоқий манфаатлар туркумлари қам мавжуддир.
Шахсий манфаатлар кишиларнинг конституциявий
ҳуқуқ ва эркинликлари, яшаш хавфсизлигини таъминлаш,
турмуш даражаси ва сифатини ошириш, жисмоний, маъ-
навий ва интеллектуал ривожланишидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конетитуциясида шахснинг
яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, ўзини судда
ҳимоя қилиш, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажо-
вузлар, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиши
ҳамда турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги қайд
қилинган. Шунингдек, фуқаролар фикрлаш, сўз ва эъти-
қод эркинлигига ҳам эгадирлар. Шахснинг иқтисодий ва
ижтимоий ҳуқут^ари, яъни мулкдор бўлиш, меҳнат
қилшп, зркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитла-
рида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсиз-
ликдан ҳимояланиш, дам олиш, қариликда ва мехнат лаё-
қатини йўқотганида, шунингдек, боқувчисидан маҳрум
бўлганида ижтимоий таъминланиши, малакали тиббий
хизматдан фойдаланиш ва билим олиш, илмий ва тех-
никавнй ижод эркинлиги ҳамда маданият ютуқларидан
1 Макконнеэл К,Р. Брю С.Л. Экономикс: принципь
1
, проблемь! и
политика. В 2Т., Пер. С. англ 1-го тома -М.: Изд-во. «Республика»,
1992 - С. 23-24
47
www.ziyouz.com kutubxonasi
фойдаланиш ҳуқуқларининг кафолатланиши Конститу-
циямизда белгилаб қўйилган2. Бу эса шахс ижтимоий
ва иқтисодий манфаатларининг ҳуқуқ даражасида қону-
ний муҳофаза қилинишидан далолат беради.
Жамият манфаатлари ўз ичига демократияни мус-
таҳкамлаш, аҳолининг барча ижтимоий ва этник гу-
руҳларининг ижтимоий тотувлигини, яратувчилик фа-
оллигини ошириш ва маънавий ривожланишини нфо-
далайди. Ўзбекистон Респзгбликаси Конституциясида ҳам
Ўзбекистон халки «... республика фуқароларининг му-
носиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, ин-
сонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни
кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини
таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сий-
мосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Консти-
туциясини қабул қилади»3, - деб таъкидланган.
Давлат манфаатлари конституцион тузумни, сувере-
нитети, ҳудудий дахлсизлиги ва бўлинмаслигини ҳимоя
қилиш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни
қарор топтириш, қонунларга қатъий риоя этиш. ҳуқуқ-
тартибот ўрнатилиши, тенг шериклик асосида халқаро
ҳамкорликни ривожлантиришни ифодалайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, алоҳида шахслар ман-
фаатларини рўёбга чиқариш орқали умумий манфаат-
лар рўёбга чиқарилади. Аммо бунга кишилар ва улар-
нинг ижтимоий гуруҳларининг бирлашиши, биргалик-
даги ва ўзаро алоқадорликдаги фаолият оркалигина
эришиш мумкин бўлади.
Жамият аъзоларининг умумий манфаатлари улар-
нинг биргаликда давлат мустақиллиги, халқ фаровон-
лиги ва юқори турмуш даражасини таъминлаш ҳамда
унинг маданияти ва маънавий қадриятларини сақлашга
бўлган интилишини ифодалайди. Шу боисдан иқтисо-
дий адабиётларда “миллий’’, “миллий-давлат манфа-
2 Ўзбекистон Республикасининг Коисгитуцияси. -Т : Ўзбекистон 2009
7,8,9,10-6.
3 Ўзбекистон Республикасининг Коиституцияси. -Т.: Ўэбекистон. 2009.3-б.
48
www.ziyouz.com kutubxonasi
атлари” каби тушунчалар қўлланади. Улар мамлакат
фуқароларининг умумий иқтигодий манфаатларини акс
зттиради. Миллий манфаат эса инсоннинг маънавий-ма-
даний ривожланиши, унинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя
қилиш ҳамда ўз фаолияти учун масъулиятини рағбат-
лантириш асосида халқ фаровонлигининг баркарор ўси-
шини таъминлаш демакдир.
Иқтисодий манфаатларни рўёбга чиқаришнинг ички
ва ташқи шарт-шароитлари мавжуд бўлиб, ички ша-
роитларига шахснинг ривожланиши, конституцион ту-
зумнинг мустаҳкамланиши, мамлакат ҳудудларининг
яхлитлиги ва бўлинмаслигини таъминлаш ҳамда хўжа-
лик ва бошқа фаолиятлар, фавқулодда вазиятлар, та-
биий офатлар, фалокатлар таъсирида вужудга кела-
диган нохуш экологик ҳолатлардан кишилар саломат-
лигини сақлаш киради. Ташқи шароитларга эса шерик-
чилик ва ўзаро ҳамкорлик асосида халқаро алоқалар-
нинг самарали тизимини шакллантириш ва ривожлан-
тириш, ташқи агрессияларни қайтариш қобилиятини
таъминлаш, ўзининг иқтисодий, ҳарбий-сиёсий, интел-
лектуал салоҳиятига мос равишда халқаро ҳамжами-
ятда ўэига муносиб ўринга эга бўлиш киради. Ушбу
иқтисодкй манфаатларнинг рўёбга чиқишига тўсқинлик
қилувчи турли-туман таҳдидлар, хавф-хатарлардан
ҳимоя қилиш давлат зиммасига юкпатилган.
Таҳдид жамият, давлат ва уларнинг субъектлари,
алоҳида шахснинг нормал ҳаёт фаолияти, улар ман-
фаатларини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи, зиён-
заҳмат келтирувчи, хавф-хатар туғдирувчи омиллар,
шарт-шароитлар ва воқеликларни ифодалайди.
Иқтисодий манфаатларга таҳдидлар уларнинг таъ-
сирида вужудга келадиган нохуш ва салбий оқибатлар
билан боғлиқ равишда қаралиб, хавф -хатар манбаи
сифатида изоҳланади. Уларни қуйидаги белгилар бўйича
хилма-хил туркумларга ажратиш мумкин:
- таҳдидлар келиб чиқиш манбаига кўра: ички ва
ташқи гуруҳларга ажратилади:
49
www.ziyouz.com kutubxonasi
- инсон фаолияти соҳалари бўйича: сиёсий, иқтисо-
дий, ижтимоий, ҳуқуқий, ҳарбий, миллатлараро му-
носабатлардаги, экологик, демографик, илмий-техник,
технологик, интеллектуал, информацион, хом ашёвий
таҳдидларга бўлинади;
- инсон фаолиятига нисбатан таҳдидлар: объектив,
субъектив тахдидлар гуруҳига ажратилади. Субъектив
таҳдидларга ташкиллаштирилган ва онгли равишда
амалга ошириладиган таҳдидлар киради. Масалан, раз-
ведка, шпионаж, айғоқчилик. ташкилий жиноятчилик;
- амалга ошиш эҳтимоли бўйича, яъни маълум
шарт-шароитлар такаэоси билан вужудга келадиган
тахдидларга: кризис, қайта қуриш, ислоҳ этиш, қара-
ма-қаршилик, шерикчилик туфайли вужудга келади-
ган таҳдидлар киради;
- оқибатига кўра умумий, яъни мамлакат миқёсига
таъсир кўрсатувчи, локал, яъни маълум ҳудудга таъ-
сир кўрсатувчи, хусусий, яъни айрим хўжалик субъект-
ларига таъсир кўрсатувчи таҳдидлар туркумланади4
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов-
нинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка
таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолат-
лари” асарида таҳдидлар мамлакатимиз, миллатимиз,
жамиятимиз ва ҳар бир фуқаронинг хавфсизлигига,
янгиланиш ва тараққиёт йўлига, жаҳон ҳамжамиятига
қўшилиш йўлига солинаётган таҳдидлар гуруҳларига
ажратилиб, таҳлил қилинган5 6
.
Иктисодий таҳдидларни энг умумий тарэда ички ва
ташқи таҳдидга ажратиб ўрганиш мумкин. Ташқи таҳ-
дидлар геополитик, ташқи-иқтисодий, шунингдек, гло-
бал экологик омиллар билан тавсифланади (3.1.1-чизма).
4
Экономическая безопасность хозяйствевних систем Учебник — М.'
Изд-во РАГС. 2002. - С 63; Сенчагов В. Экономическая беэопасность
как основа обеспечения нациокальной беэопасности России / /
Вопрось! экономики, №В, 2001. ~ С.71-73
6 Каримов И.А. Ўабекистон XXI аср бўсағасида хавфсизликка тахдид,
барқарорлик шартлари па тарақкиёт кафолатлари. - Т : Ўзбекистон.
1997 15-6
50
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |