Бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантириш методикаси



Download 25,87 Kb.
bet1/2
Sana01.07.2022
Hajmi25,87 Kb.
#728407
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
Такриз 02


Муҳаммадиева Манзура Маратовнанинг “Бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантириш методикаси ” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси авторефератига
ТАҚРИЗ
Ёш авлод таълим-тарбияси ҳар қандай даврда, ҳар қандай мамлакатда ҳам долзарб муаамолардан бири бўлиб келган. Ушбу муаммога мустақиллик йилларида жиддий эътибор берила бошланди. Болаларда масъулиятлиликни ривожлантириш муаммосини аниқлаш ҳамда шахс маъсулиятини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмокда. Бу борада, жумладан, шахсга йўналтирилган таълим стратегияси талаблари ва компетенциявий ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантиришнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион фаолияти кўлами даражасини кенгайтириш, уларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Шундай экан, мамлакатимизда кичик мактаб ёшидаги болаларда масъулиятни шакллантиришнинг долзарблиги давлатнинг таълимдаги ижтимоий буюртмаси масъулиятли танлов шароитида мустақил равишда қарор қабул қилишга тайёр бўлган шахсни тарбиялашга қаратилганлиги билан муҳим ҳисобланади.Шу нуқтаи назардан қараганда, тадқиқотчи томонидан бажарилган тадқиқот иши бугунги кундаги ечимини кутаётган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
М.Муҳаммадиева автореферати тўрт қисмдан иборат бўлган ҳолда тадқиқот ишининг долзарблиги асослаб берилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси таҳлил қилинган, тадқиқот мақсади, вазифалари, янгилиги, ҳимояга олиб чиқилаётган ҳолатлар, тадқиқот натижаларининг аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Муҳаммадиева Манзура Маратовна мазкур тадқиқот ишини бажариш жараёнида ўз олдига қуйидаги вазифаларни белгилаб олади:
фалсафий ва психологик-педагогик адабиётларда шахс масъулиятлигиги муаммосининг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш, унинг долзарблигини асослаш;
шахснинг турли фаолиятлари моҳиятини тавсифлаш ва фаолиятларни интеграциялашнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, мезонлари ва кўрсаткичларини белгилаш;
мактабга тайёрлов даврида болаларни масъулиятли мактаб ҳаётига адаптациясини таркиб топтириш асосида тартиб интизом, жавобгарликка ўргатиш методикасини такомиллаштириш;
бошланғич синф ўқувчилари фаолиятлари интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантириш модели ва ушбу жараённи амалга ошириш методикасини ишлаб чиқиш;
тажриба-синов йўли орқали кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда бошланғич таълим жараёнида масъулиятлиликни шакллантиришнинг самарадорлик даражасини текшириш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.
Санаб ўтилган ушбу вазифалар тадқиқотчи томонидан тўлиқ бажарилган ва у ишнинг муваффақиятини таъминлашга хизмат қилган.
Диссертациянинг биринчи боби “Шахсда масъулиятлиликни шакллантиришнинг тарихий-назарий асослари” деб номланган ва ушбу бобда муаммонинг назарий таҳлили ўз аксини топган.
Тадқиқот давомида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда масъулиятлиликни шакллантиришга доир изланишлар олиб борилган, илмий ва методик манбалар ва турли ёндашувлар таҳлили ҳамда масъулиятлиликнинг шахслик тавсифларига таянган ҳолда шахс масъулиятлилиги мезонлари ишлаб чиқилган:
ўз фаолияти мақсади ва мазмунини англаш (рефлексия);
мақсадга эришишга жазм қилиш ва ташаббускорлик;
собитқадамлик ва интизомлилик;
жавобгарликни ҳис этиш (ўз хатти-ҳаракати натижаси учун, атрофидагилар учун, сўзлаётган сўзи учун ва ш.к. учун).
Диссертациянинг иккинчи боби “Бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантириш мазмуни” деб номланган бўлиб, ушбу бобда ўқувчилар фаолиятлари ва ўқув машғулотларини интеграциялаш назарий ва амалий жиҳатдан асосланган, бошланғич синф ўқувчиларида масъулиятлиликни шакллантириш модели тайёрланган ва ушбу моделга асосланган ҳолда болаларда масъулиятлиликни шакллантириш икки босқичда, яъни болаларни мактабга тайёрлов даврида ҳамда бошланғич таълим жараёнида фаолиятлар интеграцияси асосида масъулиятлиликка ўргатиш методикалари ишлаб чиқилган.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда масъулиятлиликни шакллантириш жараёнини экспериментал ўрганиш” деб номланган учинчи бобда тадқиқот муаммосига доир олиб борилган тажриба-синов ишларининг натижалари баён этилган.
Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган методика Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 6-,43-,48, Бухоро вилоятидаги 3-, 8-, 34- умумий ўрта таълим мактаблари, Жиззах вилоятидаги 8-,17-,21- умумий ўрта таълим мактабларида синовдан ўтказилган. Бошланғич синф ўқувчиларида масъулиятлиликнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун В.М.Матюхина ва С.Г.Яриксова томонидан ишлаб чиқилган “Ўз-ўзининг иродавий сифатларини баҳолаш” методикасидан фойдаланилган. Тадқиқот давомида ўтказилган тажриба–синов ишлари натижалари бошланғич синф ўқувчиларида масъулиятлиликни фаолиятлар интеграцияси жараёнида шакллантиришга киритилган ўқув методик таъминот ҳамда методика асосида олиб борилган дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар самарали эканлигини ўз тасдиғини топган. Таълим муассасаларида ўтказилган тажриба-синов ишлари самарадорлиги математик статистик жиҳатдан исботланилган.
Авторефератда қатор ютуқлар ва муваффақиятлар билан биргаликда айрим жузъий камчиликлари ҳам кўзга ташланади. Бу камчиликлар қуйидагилардан иборат:
1. Айрим саҳифаларида стилистик хатолар кўзга ташланади.
2. Авторефератнинг адабиётлар рўйхатига сўнгги йилларда нашр этилган психологик ва педагогик адабиётларни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, Муҳаммадиева Манзура Маратовнанинг 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича “Бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантириш методикаси” мавзусидаги тадқиқот иши тугалланган иш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан қўйилган талабларга мос келади ва диссертант педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ.


Download 25,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish