нинг натижасида буғдойнинг бир йиллик ялпи ҳосили
3 миллион тоннадан ошиб кетди. Ўзбекистон
дон муста-
қиллигига эришди.
Данлатнинг озиқ-овқатга оид сиёсати ўз-ўзини картош-
ка, мева-сабзавот маҳсулотлари билан ҳам таъминлашни
қўэда тутади. Аҳолига етарли даражада чорвачилик маҳсу-
лотлари ва ўсимлик ёғи етказиб бериш, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш учун зарур бўлган
базани барпо этиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари
асосий турларининг етарли захирасини шакллантириш,
уларнинг чакана баҳолари барқарорлигини
таъминлашга
эришиш, четдан келтирилаётган маҳсулотлар ҳажмини қис-
қартириб бориш ҳам озиқ-овкат хавфсизлишни таъминлаш-
нинг муҳим йўналишлари ҳисобланади.
Озиқ-овқат хавфсизлиги хўжалик фаолияти натижа-
сида табиатга техноген таъсир этишнинг кучайиши муам-
моси билан ҳам боғлиқдир. Ҳаёт фаолияти маконининг бу-
зилиши, табиий ресурсларга истеъмол талабининг ўзга-
риши атроф-муҳит, экологиянинг ёмоклашувига олиб ке-
лади. Бу эса экологик хавфсизликни таъминлаш зарурати-
ни келтириб чиқаради. Экологик
хавфсизлик табиий му-
ҳитга турли нохуш таъсирлардан, табиий офат ва ҳало-
катлардан ҳамда инсонларнинг ва хўжалик субъектлари-
нинг атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишидан ҳимоя-
ланганликни ифодалайди Атроф муҳитнинг шундай хусу-
сиятлари мажмуи мавжудки, уларнинг инсон фаолияти
натижасида ўэгаришига ҳеч йўл қўйиб бўлмайди. Бу хусу-
сиятлар иқтисодий адабиётларда «экологик императив»
деган тушунча билан изоҳланади7. Мазк}ф
тушунча таби-
ий муҳит билан инсоннинг физиологик ва ижтимоий хусу-
сиятлари ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Инсон ва та-
биий муҳит, табиат ва жамият ўртасидаги нисбатнинг бу-
зилиши, авваламбор, инсон ҳаёт фаолиятига, жамият ри-
вожланишига салбий таъсир кўрсатади. Шу
боисдан ат-
’ Экологическая безопасность хоаяйственнь
1
х систем. Учебник. -М.:
Изд-во РАГС, 2001 - С.49.
34
www.ziyouz.com kutubxonasi
р о ф -м у қ и т ,
экологияни сакдинп ва муҳофаза қштиш ҳаётий
заруратга айланади.
Экологик хавфсизликни таъминлашнинг иқтисодий
механизми табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф
муҳитга таъсир этиш бўйича белгиланган норма, нор-
мативлар, квоталарга қатъий риоя этиш, уларга риоя
этмаганлик учун иқтисодий санкцияларни қўллаш, эко-
лшик хавфсмзлик даражасини оширишни рағбатланти-
риш, солиқ имтиёзлари бериш, имтиёзлн кредитлаш,
бюджетдан
молиялаштириш, шунингдек, фавқулодда
вазиятлар учун моддий ва материал ресурслар захи-
раларини барпо этиш ва уларнинг нохуш оқибатлари-
ни бартараф этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш,
қурилиш қувватларини барпо этишни ўз ичига олади.
Муҳим иқтисодий хавфсизлик турларидан яна бири
молиявий соҳадаги фаолият билан боғлиқ хавфсизлик
ҳисобланадп. Молиявий хавфсизлик мамлакат ва унинг
ҲУДУДлари ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги ва ри-
вожланиши учун зарур
молиявий шароит ва ресуре-
ларнинг яратилганлиги, молиявий тизимнинг яхлитли-
гини сақлаш ҳамда ички ва ташқи иқтисодий манфаат-
лар таҳдидига муваффақиятли қаршилик кўрсатишни
ифодалайди. Бу хавфсизлик пул, бюджет, кредит, со-
лиққа тортиш ва валюта тизимларида вужудга келади-
ган таҳдидларнинг олдини олиш, улардан муҳофаэала-
нишни ўз ичига олади.
Ижтимоий хавфсизлик аҳолининг энг бой ва энг қуйи
табақалари даромадлари ўртасидаги фарқ, камбағал-
лик ва қашшоқлик
муаммоси, турли юқумли касаллик-
лар кўлами кенгайишини олдини олиш заруратида ўз
ифодасини топади.
Мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривож-
ланишини таъминлаш, унинг жаҳон иқтисодий тизимига
интеграциялашуви жараёнида ички ва ташқи транспорт-
йўл ҳамда алоқа коммуникациялари тизимининг яра-
тилиши оқибатида транспорт йўл ва алоқа коммуника-
циялари хавфсизлиги таъминланади.
35
www.ziyouz.com kutubxonasi
Иқтисодий хавфсизлик турларининг моҳияти, ву-
жудга келиш сабабларини ўрганиш,
миллий манфаат-
ларга таҳдидларни аниқлаш уларнинг олдини олиш ва
улардан муҳофазаланиш чора-тадбирлари, механизм-
ларини ишлаб чиқиш ҳамда вужудга келтиришга им-
кон беради. Бунинг учун ушбу хавф-хатарлар ва хавф-
сизлик даражасини аниқлаш, уларнинг кўрсаткич ва
мезонларини ўрганиш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: