Х ўж ал и к ф аол и яти соқаларида ю зага келадигав иктисодий
хавф сизлик турларм
2.1.2-чизма
тиш тизимини ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар-
ни ҳал этиш лозим бўлади. Ёнилғи-энергетика ресурс-
ларини қидириб топиш, қазиб олиш ва дастлабки қайта
ишлашни йўлга қўйиш хамда унинг ҳажмларини кўпай-
тириш орқали миллий иқтисодиёт эҳтиёжларини тўлиқ
қондириш мумкин бўлади. Натижада, энергия ресурс-
ларини четдан ташиб келтиришга барҳам берилиб, энер-
гетика мустақиллигига эришилади
Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришгунга қадар
собиқ Иттифоқнинг ягона халқ хўжалиги комплексининг
хом ашё баэаларидан бири эди. Республика ер ости бой-
ликларига, шунингдек, энергетика ресурслари хом ашё-
сига эга бўлишига қарамасдан, улардан ўэ зҳтиёжлари
учун мустақил фойдалана олмас эди. Шунинг учун ҳам
нефть маҳсулотлари ва бошқа энергия ресурсларини чет-
дан, асосан, МДҲ мамлакатларидан келтиришга маж-
бур эдик. 1990 йилда республикада истеъмол қилинади-
29
www.ziyouz.com kutubxonasi
ган нефтнинг 70 фоиздан сртиги ва нефть махсулотла-
рининг деярли ярми импорт қилинган2. Бу эса мустақил-
ликка эришилгандан сўнг республика иктисодиётининг
бошқа мамлакатларга қарамлиги муаммосини янада кес-
кинлаштириб қўйиши мумкин эди. Шу боисдан ҳам Пре-
зидент Ислом Каримов энергетика мустақиллигига эри-
шиш вазифасини белгилаб берар экан «...республика
энергетика мустақиллигига эришган такдирдагина тўла
мустақил бўлади»3, -деб таъкидлаган эди.
Энергетика хавфсизлигини таъминлаш учун нефть.
газ ва бошқа ҳозирги даврда ишлатилаетган энергия ре-
сурсларидан ташқари унинг янги турлари, манбаларини
излаб топиш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари-
ни амалга ошириш лозим бўлади. Шу боисдан республи-
камизда қуёш ва шамол энергияси, геотермал энергия,
яъни ўртача температураси 45С" (градус) бўлган сув-
лардан, биомасса ва маиший қаттиқ чиқиндилардан,
тўйинтирилган урандан (атом энергиясидан) кенг фойда-
лакишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Шуни таъ-
кидлаб ўтиш жоизки, энергетика ресурсларини итплаб
чиқариш ҳажмларини ўстириш билан бирга, улардан те-
жаб, самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ҳам
кўриш лозим бўлади Бунинг учун ушбу соҳада ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техника ва техноло-
гияни янгилаш каби ишлар амалга оширилиши даркор.
Технологик хавфсизлик мамлакат иқтисодиётининг
илғор техника ҳамда технология билан қуролланган-
лиги, бошқа мамлакатлардан келтириладиган техно-
логияга қарам эмаслигини ифодалайди. Шунингдек,
фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш даражаси,
интеллектуал, инновацион иа инженерлик салоҳияти-
нинг ҳимояланганини ҳам акс эттиради. Технологик
хавфсизлик мамлакат иқтисодий қудратини ифодалаб,
г Ўзбекистон XXI агрга интилмоада. - Т : Ўзбекистон, 2000. 64-6.
3 Каримсш И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш
йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995. 234-6.
30
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўз технологиясига асосланган, жаҳон бозорларида
ўхшаши йўқ, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чи-
қаришда ўэ ифодасини топади4.
Унинг асосий кўрсаткичлари илмталаб ва юқори тех-
иологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ҳисобланади.
Ушбу хавфсизлик фан-техника соҳасидаги тадқиқот-
лар асосида янги техника ва технологияни ривожлан-
тиришни ҳам тақоэо этади.
Технологик хавфсизлик иқгисодиётда мукаммал тех-
нологик жараённи ўз ичига олган, ички ва ташқи бозорда
рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳал-
лий ва хорижий илғор замонавий технологиялардан, ин-
теллектуал ва илмий-техникавий салоҳиятдан тўлиқ ҳамда
самарали фойдаланиш асосида таъминланади.
Ўзбекистон учун технологик хавфсизликни таъмин-
лаш ғоятда муҳимдир. Чунки республикамизга собиқ то-
талитар тузумдан мўрт, заиф, бир ёқлама ривожлан-
ган, асосан, хом ашё ва оралиқ маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга йўналтирилган иқтисодиёт мерос бўлиб қол-
ган эди. Пахтанинг 95 фоизм қайта ишланмасдан рес-
публикадан ташқарига олиб кетилар эди. Собиқ шўро-
лар даврининг 50 йили мобайнида енгал саноатнинг уму-
мий тармоқ ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 54 фо-
издан 37 фоизгача, озиқ-овқат саноати улуши эса 30
фоиздан 14 фоизга тушиб қолди.
Шунга кўра ёқилғи, кора ва рангли металлургия каби
хом ашё ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг улуши кескин
ўсди Машинасозлик саноати тармоқлари пахта комплек-
сига бўйсундирилган бўлиб, унинг улуши атиги 16%ни
ташкил этади5. Бу, албатта, республика иқгисодиётини 1
1 Кушлин Г. Мировме технологические тендениии и экономическое
переустройство Р о с с и и // Экономист, 1998, №7; Экономияеская
беаоласность хозейственнмх систем Учебник -М., Изд-во РАГА,
2001. -С.410.
' Абулқоеимог Ҳ П , Вахобов А В , Рахимова Д.Н., Нарбаев Б.И.
Ў абекистонда иқтисодий и слоҳотларн и ч у қ у р л аш ти р и ш ва
иқтисодиётни эркинлаштириш йўллари. -Т : ТДТУ, 2001. 60-61-6.
31
www.ziyouz.com kutubxonasi
марказга, бошка собиқ иттифоқцош республикаларга боғ-
лиқ ва тобе бўлиб қрлишига олиб келди. Айииқса, техно-
логик жиҳатдан миллий иқтисоднётимиз импортга ўта
боғлиқ, тобе қилиб қўйилди.
Бу эса мустақилликни мустаҳкамлашда технологик
хавфсизликни таъминлашнинг ўта эарурлигидан дало-
лат беради. Бунинг учун республикамизда иқтисодиёт-
ни модернизация қилиш ва таркибий жиҳатдан чуқур
ўзгартириш ишлари амалга оширилмоқда. Буларнинг на-
тижаси ўлароқ, саноатда юксак технологияга асослак-
ган ва истиқболли тармоқларнинг, чунончи, машина-
соэлик, ёқилғи-энергетика, кимё ва енгил саноатнинг
ҳиссаси ортиб борди. Шунингдек, республика учун та-
момила янги бўлган автомобилсозлик саноати вужудга
келтирилди. Хорижий инвестицияларни жалб этиш
йўли билан самолётсозлик, радиоэлектроника ва элек-
троника соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор
берилмоқда. Енгил ва озиқ-овқат саноати учун асбоб-
ускуналар, қишлоқ хўжалиги учун кичик механизация
воситалари ишлаб чиқаришни таъминловчи бошқа ис-
тиқболли тармоқлар ва халқ истеъмоли моллари иш-
лаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбир-
лари амалга оширилмоқда.
Бу эса ишлаб чиқаришни ж адал модерниэация
қилиш, замонавий қувватларни ишга тушириш, чуқур
истеъмол бозорини сифатли ва рақобатбардош маҳсу-
лотлар билан тўлдириш асосида нафақат технологик,
шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини ҳам таъ-
минлаш имкониятини беради.
Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисининг асо-
сий озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли даражада,
ички имконинтлардан фойдаланган ҳолда таъминлани-
шини, импортга боғлиқпикни минимум даражасига эри-
шишни ифодалайди.
Хдр бир мамлакат аграр сектори ислоҳотидан кўзлан-
ган бош мақсад, озиқ-овқат таъминоти мустгқиллигига
32
www.ziyouz.com kutubxonasi
эришиш бўлиб, бу катта ижтимоий-иқтисодий аҳамият
касб этади. Ўзини-ўзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлаш зарурияти мамлакатда мустақиллик, иқти-
содий хавфсиэлик ва ижтимоий барқарорликни сақлаб
қолиш шартларидан бири ҳисобланади.
Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонга пахта толаси
етказиб бериш вазифаси юклатилган эди Бунинг нати-
жасида, сабзавот, мевали бор, узумзор, ем-хашак, дон
экинлари майдоклари кескин қисқартирилди, ун маҳ-
сулотларининг асосий турлари, картошка, шакар, чор-
Бачилик маҳсулотлари ва бошқа бир қатор озиқ-овқат
маҳсулотлари бошқа республикалардан ташиб келти-
рилар эди. Масалан, республикага ун ва ун маҳсулот-
ларини ўртача йиллик олиб кириш деярли 500 минг тон-
на, картошка —
450 минг тонна, шакар —
300 минг тон-
на, гўшт ва гўшт маҳсулотлари - 6,5 минг танна, сут
ва сут маҳсулотлари 3,7 минг тоннани ташкил этарди6.
Аммо республикага олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳ-
сулотлари ҳажми аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун
етарли эмас эди. Уларнинг ассортименти бўйича тиббий
меъёрларга риоя қилинмас эди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тад-
бирлар икки йўналишда амалга оширилди:
- қишлоқ аҳолиси томорқа майдонларини кенгайти-
риш ва янгиларини ажратиб бериш;
- қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини қайта кўриб
чиқиш.
Натижада, пахта майдонлари қисқартирилиб, 1,5 мил-
лион гектарга келтирилди, дон экинлари, сабзавот, ме-
вали боғ, уэумзор ва ем-хашак экинлари майдонлари
кўпайтирилди. Мамлахат дон мустакиллиги дастури қабул
қилиниб, суғориладиган ерлардаги буғдой экишга ажра-
тилган ер майдонлари 1 миллион гектарга оширилди. Бу-
' Ўзбекистон аграр иқтисодчи олимлари анжумани (форуми). —Т.,
Do'stlaringiz bilan baham: |