Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Пардозлашда ишлатиладиган



Download 323,01 Kb.
bet48/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Пардозлашда ишлатиладиган
сополбоп хомашёлар

Қурилишда ишлатиладиган сопол ашёларга, асосан хомашё сифатида энг кўп тарқалган тупроқ қўлланилади. Сополбоп (кулолчилик) тупроқ таркибида каолинит, гидрослюда ва озгина кварс, дала шпати, темир оксиди, карбонатлар бўлган майда заррачали чўкинди тоғ жинси мавжуд.


Тупроқ заррачаларининг диаметри 0,005 мм дан кам бўлганда лой пластик (майин) бўлади. Ундан тайёрланган буюм қуриганда ўз шаклини ўзгартмайди, куйдиргандан кейин мустаҳкам ва чидамли бўлади. Шунингдек, тупроқда 0,005-0,16 мм ли чанг заррачалари ва 0,16-2 мм ли қум доналари ҳам аралашган бўлади. Лой таркиби ва ундаги заррачаларни майда-йириклигига қараб юқори пластик, қониқарли пластик, кам пластик ва пластикмас гуруҳларга бўлинади. Юқори пластик лой таркибида 80—90% гача тупроқ заррачалари бўлади. Бундай лойни пластиклик кўрсаткичи 25 дан катта, сув шимувчанлиги 28% дан кўп ва ҳавойи киришиши 10—15% дан ошмайди. Қониқарли пластик лойда тупроқ заррачалари 30—60% гача бўлади. Пластиклиги 15—25%, сув шимувчанлиги 20—28%, ҳавойи киришиши эса 7—10% га тенг. Кам пластик лойлар таркибини 5—30% гача тупроқ заррачалари ташкил этади. Сув шимувчанлиги 20% гача, пластиклиги 7—15% ва ҳавойи киришиши 5—7% га тенг. Пластикмас лойни қайта ишлаб бўлмайди ва у қолипга тушмайди.
Aгар лой таркибида тупроқ заррачалари 60% дан кўп бўлса «ширали лой» дейилади. Aммо унинг киришиши катта бўлади. Лойда тупроқ заррачалари 10—15% бўлса, бундай лойни «ширасиз лой» дейилади. Бунинг учун унга бентонит тупроғи қўшилади.
«Ширали лойдан» сопол буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналарда пардозбоп ғиштлар, плиткалар, бўшлиқли блоклар, томбоп черепитсалар, қудуқ ва оқова сув қувурлари, полбоп плиткалар, қўйма тошлар, терракотлар, маёликлар, чинни-фаянс буюмлар тайёрланади.
Ғиштбоп тупроқ — таркибида каолинит, гидрослюда, монт­мориллонит, озгина кварс, карбонат ва темир оксидлари бўлган ҳар хил йирикликдаги минерал заррачалари аралашган чўкинди тоғ жинси.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish