Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Пардозлашда ишлатиладиган фасадбоп қоплама сопол ашёлар



Download 323,01 Kb.
bet56/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Пардозлашда ишлатиладиган фасадбоп қоплама сопол ашёлар. Бинонинг фасад қисмини қуришда сифатли, тўғри шаклли, бир текис рангдаги ғишт ва сопол тошлар кўп ишлатилади. Фасадбоп қоплама ғишт ва тошлар шаклига ва ишлатилишига кўра бир қаторга ва бурчакларга териладиган хилларга ажратилади. Бундай ғиштлар 150, 100, 75 маркаларда чиқарилади. Уларнинг сув шимувчанлиги 8—14%, совуққа чидамлилиги 25 циклдан кам бўлмаслиги керак.
Фасадбоп қоплама ғишт ва тошлар зинапоя деворларини, цехнинг ички қисмини, ошхона деворларини қоплашда ҳам ишлатилади. Фақат ён томони сирланган ғишт сув ва нам таъсирида бўладиган санузел деворларни қоплашда кўп ишлатилади. Шунингдек, фасадбоп ашёлар, дераза тахтаси сифатида ҳам ишлатилади.
Қоплама сопол плиткалар. Нодир бинолар фасадини пардозлашда жуда кўп сопол қоплама ашёлар ишлатилади. Масалан, қоплама плиткалар, тошлар, терракот ва бошқа сирланган буюмлар.
Қоплама сопол буюмлар, асо­сан нам усул билан тайёрланади ва юқори сифатли лой қоришмаси бўлган тақдирда эса ним қуруқ усул ҳам ишлатилади. Фасадбоп қоплама сопол плиталар (4.7-расм) юқори сифатли лойни обдан пишитиб (зичлаш усули билан) ишланади.
Бундай сопол плиткалар қалин­лиги 20—25 мм, юзаси 250138 мм ўлчамларда қаторбоп ва бурчакбоп қилиб чиқарилади. Плит­каларнинг сув шимувчанлиги 6—14%, музлашга чидамлилиги эса 25 циклдан кам бўлмайди. Плит­калар тайёр девор юзасига цемент қоришмаси билан ёпиш­тирилади.
Террак буюмлар (4.8-расм) — сунъий равишда безалган ва ранг берилгандан сўнг пиширилган қопламали сопол ашё. Сирланмаган терракторлар ҳайкалтарошликда, кичик архитектура қисмлари, де­ворбоп ашёлар сифатида ишлатилади.
Гулдор-маёлик буюмлар — пишириш жараёнида табиий равишда рангланувчи ёки рангли сир суртилган қопламали сопол ашё. Бундай сопол плиткалар билан қопланган бино фасади гиламсимон чиқади. Тошкентда қурилган 19 қаватли маъмурий бино ва Aмир Темур номидаги музей каби бинолар бунга мисол бўла олади (4.9-расм).
Пардозбоп ва кислота эритмаларига чидамли сопол плиткалар. Пардозбоп плиткалар юзаси сирланган бўлиб, асосан бинонинг ички девори ва полларини қоплашда ишлатилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish