Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Томбоп рангли сопол буюмлар



Download 323,01 Kb.
bet59/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Томбоп рангли сопол буюмлар. Томларни сопол буюмлар билан ёпиш Ўзбекистонда ҳам ривожланган эди. Хозир баъзи Европа давлатларида томлар 100% сопол буюмлар билан ёпилади.
Черепитса энг арзон, чидамли сопол том ашёсидир. У нам усулда тайёрланган лой қоришмасини пухта ишлаб штамплаш йўли билан махсус черепитса зичловчи машинада тайёрланади. Рангли черепитса олиш керак бўлса, лой қоришмасига шиша саноатида ишлатиладиган ҳар хил сунъий ва табиий ранг пигментлар қўшилади. Қурилишда ариқчали қилиб штампланган, лентасимон, текис юзали лентасимон ва конкисимон черепитсалар кўп қўлланади. Aммо, мўртлиги ва жуда қия (30°C гача) терилиши зарурлиги, қўл меҳнатининг кўплиги уларни қурилишда кўплаб ишлатишга имкон бермайди. Черепитсанинг мустаҳкамлиги 70 МПа дан, музлашга чидамлилиги эса 25 циклдан кам бўлмаслиги керак.
Черепитсанинг қалинлиги айтарли катта бўлмаганлиги сабабли, хомашё сифатида ишлатиладиган лой ниҳоятда майин ва унда зарарли ара­лашмалардан калсий тузлари бўлмаслиги керак.
Йирик заводларда чере­питса тасмали зичлагич ма­шиналарда штампланади. Ре­волвер зичлагич соатига 600—700 дона ариқчали черепитса тайёрлайди. Че­репитса хонали ёки тоннелли хумдонларда 36 соат да­вомида қуритилади ва 40-45 соатда айланма ёки тоннел хумдонларда куйдирилади. 1 м2 том юзасига тўлиқ ё­пилган, сувга тўйинган, штампланган черепитса­нинг массаси 50 кг дан, тасмасимонники 65 кг дан ошмаслиги лозим.
Черепитса томга терил­ганида улар бири иккинчи­сининг устига ётқизилади. Шу сабабли тасмасимон текис черепитсанинг фойдали юза­си 55% дан ошмайди. Текис ва штампланган ариқча­симон ўйиқли черепитсанинг фойдали юзаси 75—85% ни ташкил этади. Черепитса чи­дамлилиги бўйича бошқа томбоп ашёлардан устун­дир, уни 300 мартагача музлатиб ва эритилганида ҳам бузилмайди. Томнинг 1 м2 юзасини қоплаш учун текис лентасимон че­репитсадан 40 дона, бошқа турларидан 14—20 дона керак бўлади.
Ўзбекистон сопол ашёлари

Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг сопол ашёлар ишлаб чиқариш саноатида тубдан ўзгаришлар бошланди. Мустабит даврдан қолган, замон талабларига жавоб бермайдиган, эскирган технологияларга бўлган муносабат ўзгарди. Кўпгина корхоналар иқтисодий жиҳатдан инқирозга учради.


Бозор шароитида илғор хорижий давлат технологияларини ўрга­ниш, маркетинг изланишларини йўлга қўйиш, олди-сотти муам­моларини ҳал этиш, ишлаб чиқарилаётган сопол буюмлар турларини кўпайтириш ва бунинг учун тегишли машина, асбоб-ускуналарни топиш ва республикага олиб келиш каби масалаларни ҳал этиш керак бўлди. Меъёрий ҳужжатлар ва стандартлар талабларини қондира оладиган янги хомашё захираларини излаш, ниҳоят энг му­ҳими — ашёлар сифатини яхшилаш масалалари мустақил рес­публикамиз олдидаги долзарб муаммолар бўлиб қолди.
Таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларнинг Россиядан келиши камайди. Сифатли деворбоп ашёларга талаб ошди, рақобат кучайди.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish