Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Йирик ковакли пардозбоп тошлар



Download 323,01 Kb.
bet55/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Йирик ковакли пардозбоп тошлар. Оддий ғиштлардан девор териш ниҳоятда кўп меҳнат талаб қилиши сабабли, кўпгина қурилишларда улар ўрнига йирик ковакли тошлар ишлатилади. Қурилишда узунлиги 250—290 мм, эни 120—190 мм ва қалинлиги 138—288 мм бўлган сопол тошлар кўплаб коваклар ҳисобига кам ҳажмий массага эга бўлади. Пардозбоп йирик ковакли сопол тошлар тик ёки горизонтал ковакли қилиб чиқарилади. Қурилишда коваклари тик жойлашган пардозбоп сопол тошлар кўп ишлатилади. Aммо бундай тошлардан терилган деворга қоришма кўп кетади. Ко­ваклари тик жойлашган тошлар 150, 125, 100, 75 маркаларда чиқарилади. Зичлиги 1400 кг/м3 дан катта, сув шимувчанлиги 65 дан кам бўлмайди.
Сопол тошларнинг оғирлигини камайтириш мақсадида лой қоришмасига ёнувчан қўшилмалар аралаштирилган тошқол қўшилади.
Пардозбоп сопол тошлар оддий ва кўп тешикли ғиштларга нисбатан катта ҳажмда ва бирмунча тежамли. Оддий ғишт билан терилган деворнинг қалинлиги йирик ковакли тош билан терилганга нисбатан 20—25% кўп бўлади. Юзаси 1 м2 бўлган бундай деворнинг массаси оддий қурилиш ғиштидан қурилганга қараганда тахминан икки марта кам бўлади. Қурилишда, айниқса етти ва ўнта тешикли тошлар, шунингдек, бошқа хил девор юзасибоп профилли ғиштлар (4.6-расм) деворбоп тошлар кўплаб ишлатил­моқда.
Самарали деворбоп қурилиш ғиштларига тупроқ таркибида диотомит, трепел тоғ жинслари бўлган узлуксиз ғовакли ва бўшлиқли тошлар киради.
Самарали ғиштнинг афзалликлари шундан иборатки, ундан деворларнинг қалинлигини кичрайтириш мумкин, умумий хомашё ҳаражати 40% гача камаяди, ҳамда транспортга кетадиган маблағ тежалади.
Энг муҳими иншоот оғирлигининг камайиши ҳисобига Ўзбе­кистон ҳудуди учун хос зилзила таъсирига бардошлилиги ошади.
Барча хорижий давлатларда ишлатиладиган деворбоп сопол ашёларнинг катта-кичиклиги, шакли ва хоссалари бир хил эмас. Чет давлатларда чиқариладиган ғиштларнинг маркаси 125...600 га тенг. Масалан, Германия стандартларига кўра, деворбоп оддий ва самарали ғиштлар 14 хил ўлчамда (24011552...490300238) ва М40 дан М280 гача маркаларда чиқарилади. Енгил вазндаги бўшлиқли деворбоп ғишт ва тошлар М20 дан М280 гача бўлган марказларда ишлаб чиқарилади. Зичлиги 600...1000 кг/м3 бўлган бундай юқори мустаҳкам ғишт ва тошларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 360, 480 ва 600 га тенгдир. Биноларнинг ички пардадеворларини қуришда ўлчамлари 33017040...945320115 мм га тенг ғишт, тош ва плиталар ишлатилади.
Хорижий давлатларда бир томонига ариқчали шакл берилган, умуман қоришма ишлатмасдан девор қуришга мўлжалланган пардозбоп ғиштлар ишлаб чиқарилаётгани маълум. Бундай ғиштлардан катта ўлчамдаги блоклар, товушдан сақловчи ғишт­лар ва бошқа деворбоп буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Масалан, шу кунларда Голландиялик мутахассислар ғишт учун елим ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Елим ғиштни цементга нисбатан жуда мустаҳкам ушлайди. Натижада, девор ўта мустаҳкам бўлиб, ғишт терувчиларнинг иши эса янада енгиллашади, яъни одатда ғишт теришда цемент қоришма қатлами 1 см дан кам бўлмасди, бироқ янги усулда эса елимнинг қалинлиги атиги 2 мм бўлса бас.
Сопол ғишт ва тошлардан деворбоп панел ва блоклар тай­ёрлаш қурилиш ишларида қўл меҳнатини кескин камайтиради. Ғишт, панел ва блоклар горизонтал ҳолатда махсус темир қо­лип­ларга ўрнатилган фиксатор мосламалар орасига ғишт билан тўл­­ғизилади.
Панеллар бир, икки ва уч қатламли, баландлиги бинонинг 1 ёки 2 қаватига мос қилиб тайёрланади. Қалинлиги эса 80, 140, 180 ва 280 мм га тенг. Бир қатламли панел фақат сопол тошлардан, икки қатламининг биринчи қатлами 0,5 ғишт қалинлигида, иккинчи қатлами эса 100 мм ли иссиқликни сақловчи ашёдан иборат. Уч қатламли панел ички ва ташқи қатламининг ҳар бири 65 мм ли ғишт, ўрта қатлами эса 100 мм ли қалинликдаги иссиқликни сақловчи ашёдан тайёрланади. Тегишли мустаҳкамликни таъминлаш мақсадида ғиштлар орасига ва чеккаларига пўлат арматура синчи ўрнатилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish