Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Ғиштнинг пардозлаш ишларидаги ўрни



Download 323,01 Kb.
bet52/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Ғиштнинг пардозлаш ишларидаги ўрни

Маълумки, айрим мамлакатларда ғиштларнинг ўзига хос шакллари — қоришмасиз териладиган турлари мавжуд. Бундай ғишт­лардан катта ўлчамдаги товушни изоляцияловчи деворбоп блоклар тайёрланади.


Ҳозирги кунда голландиялик мутахассислар томонидан ғишт елими ҳам ишлаб чиқарилган. Бундай елим билан ёпиштирилган ғиштларнинг мустаҳкамлиги цементли қоришмаларга нисбатан анча мустаҳкам бўлади. Цемент қоришмасининг қалинлиги 1 см бўлса, елимнинг қалинлиги атиги 2 мм га тенг.
A. Aлто замонавий меъморий шаклларни яратиш борасидаги изланишлари натижасида шундай хулосага келган: «Тўғри шаклдаги ғишт замон талабига жавоб бермайди, яъни ғишт деворларнинг тўғри шакллари биз эркин шакллар берувчи тошларни яратма­гунча қолаверади. Шундай шаклларни яратишимиз керакки, ғиштни терганда талаб қилинган кўринишдаги — қавариқ, ботиқ ва ҳ.к. деворларни қуриш мумкин бўлсин».
Aфсуски ҳозиргача бундай шакллар берилувчи ғиштлар йўқ, лекин меъмор, дизайнер ва муҳандислар янги турдаги елим ва ғиштларни яратиш устида изланмоқдалар.
Жумладан, ғиштнинг янги шакли бўйича Aме­риканинг № 4124961 па­тентини мисол қилишимиз мумкин (4.2-расм).
Бундай ғиштларнинг афзалликларига қуйидагилар киради: девор қуриш кам меҳнат талаб қилади, терил­ган ғиштлар бир-бири билан мустаҳкам ёпишади, эс­тетик хоссалари яхшила­нади, улар пардозбоп бўл­­гани учун сувоқ қилинмайди. Уларнинг ўлчами 22211155 мм га тенг.
Фасадбоп сопол буюмлар. Бино ва иншоотларнинг фасадини қуришда пишиқ ғишт ва турли шаклдаги сопол тошлар ишлатилади. Қўлланиши ва шакли бўйича фасадбоп ғишт ва тошлар қаторбоп ва бурчакбоп турларга бўлинади. Улар 75, 100, 150 маркаларда ишлаб чиқарилади ва сув шимувчанлиги 8—14%, совуққа чидамлилиги 25 циклдан кўп бўлади.
Фасадбоп ғишт ва тошлар зинапоя, девор ва ҳ.к.ларда ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, эмал билан қопланган фасадбоп сопол плиталар ванна ва ошхоналарнинг девор ва полларини қоплашда ҳам ишлатилади.
Пардозбоп сопол буюмларнинг юзасига турли пардозбоп қатламлар берилиши уларнинг қўшимча афзалликларини келтириб чиқаради. Унинг бундай хоссалари меъмор-қурувчиларга сополни безаш ишларида ва деворбоп ашё сифатида ишлатишга имкон берган.
Ҳозирги кунда қайта таъмирлаш ишлари учун махсус ғиштлар, юзаси бўялган ва тешикли хиллари ишлатилмоқда. Уларнинг маркаси 150, сув шимувчанлиги 6-7% ва совуққа чидамлилиги 35—50 циклни ташкил этади.
Рангли сопол ашёлар учун сувли гексаметафосфат натрий бўёғи ишлатилади. У хомашёни пишириш жараёнида тупроқ билан таъсирлашиши натижасида рангли ойнасимон қатлам ҳосил қилади.
Шунингдек, турли таркибдаги, ғовакли, икки қатламли ғиштлар зич безак қатламлар (5-10 мм) билан ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг нархи бўялган ғиштларга нисбатан анча арзон бўлади. Изланишлар натижасида бундай ғиштларнинг қатламлари бир-бири билан мустаҳкам боғланганлиги ва етарли музлашга чидамлиликка эгалиги исботланган. Зарурат бўлганда бундай ғиштларга кремнеорганик эмалли қатлам берилиши мумкин.
Ғишт юзасида фактуралар хосил қилишнинг яна бир усули торкретлашдир. Фактура берилган хом ғиштлар 900—1050°C да пиширилади.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish