Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Тошқол эритмасидан ишланган буюмлар



Download 323,01 Kb.
bet67/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Тошқол эритмасидан ишланган буюмлар. Темир рудасини эритиб чўян олганда, эритма сиртига суюқ тошқол кўтарилади. Ундан турли буюмлар ишланади. Бундай буюмлар поллар қурилишида, қоплама плиталар сифатида ва зарарли муҳитда кўп ишлатилади.
Пардозбоп рангли ва рангсиз симли тахта ойналар саноат корхоналари, завод ва зарб билан иш юритувчи цех деразалари учун ишлатилади. Шунингдек, бино ва иншоотларнинг ички хоналарида тўсиқ сифатида ҳам ишлатилади. Бундай тахта ойналарни икки ёки бир томони текис ёки безакли штампланган бўлади.
Витрина ойнаси икки хил маркада ишлаб чиқарилади: ялтиратилган маркаси М7 ва ялтиратилмагани М8. Қалинлиги 6,5—12 мм, юзаси 30006000 мм2 ўлчамларга эга. Жамоат бинолари, кўргазма витриналари ва деразаларини қуришда ишлатилади. Нур ўтказувчанлиги 75—83% га тенг.
Маълумки, оддий ойналар ултрабинафша нурларни ўтказмайди. Бу камчиликни увеоловие ойналарини ишлатиш натижасида бартараф этишимиз мумкин. Увеоловие ойналари инсон саломатлиги учун зарур бўлган 280—320 Нм узунликдаги ултрабинафша нурларни ўтказади ва инфрақизил нурларнинг бир қисмини ўтказмайди. Бундай хусусиятга эга бўлган ойналар махсус таркибдаги — силикатли, бўр-силикатли ва фосфатли хомашёлардан олинади. Ойналарнинг ултрабинафша нурларни ўтказиши нафақат ойнанинг таркибига, балки қалинлигига ҳам боғлиқдир. Увеоловие ойналарининг самарадорлиги қалинлиги камайиши хисобига ошиб боради. Уларнинг узоққа чидамлилиги ишлатилиш жараёнида ултрабинафша нурларни ўтказиш қобилияти билан баҳоланади. Маса­лан, бўр-силикатли ва фосфатли ойналарнинг ултрабинафша нурларни ўтказмаслиги атиги 5% ни ташкил этиши мумкин. Бироқ, баъзи ишқорли ойналарда бу кўрсаткич На2О миқдорига қараб 30% гача камайиши мумкин. Бундай ойналарни қиздирганда уларнинг ултрабинафша нурларини ўтказиш қобилияти аста-секин яхшиланади. Бундай ҳолатларда уларни қиздириш жараёни 300—450°C ҳароратда 2—10 соат давом этиши мумкин.
Ултрабинафша нурлари қоғоз, мато, лок ва бўёқларга салбий таъсир қилади. Шунинг учун кутубхона, музей ва юк хоналарда ултрабинафша нурларини ютувчи ойналар ишлатилиши керак.
Ултрабинафша нурларини ютувчи ойналарнинг 2 тури — бўялган ойналар ва темир, мис ва қалай оксидли пардалар билан қопланган ойналар мавжуд. Биринчи тури — рангсиз ойна 360—370 Нм узунликдаги ултрабинафша нурларини ютади. Иккинчи турдаги ойналар сариқ рангда бўлиб ултрабинафша нурларини тўла ютади.
Ҳозирги кунда ярим ялтироқ қопламали ойналар кўплаб ишлатилмоқда. Уларда ишлатиладиган қоплама пардалар рангсиз ва рангли бўлиши мумкин. Рангсиз ойналарнинг юзасига темир, кобалт, мис ва титан пардаларини қоплаш натижасида қайтарувчи қопламалар олиш мумкин бўлади. Aгар юза алуминий ва кумуш оксидлари билан қопланса ойна ярим ялтироқ кўринишга эга бўлади. Бунда қоплама пардаларнинг қалинлиги 0,1—0,6 мкм ни ташкил этади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish