Иссиқ нурларни қайтарувчи тахта ойна юзасига қалинлиги 0,3—1 мкм га тенг бўлган темир оксиди ёки юпқа пардалар билан қопланади. Бундай ойнали ромлар билан тўсилган бино ва иншоот хоналарига тушадиган қуёш нурини 30—70% қайтарилади. Бу эса Марказий Осиё ҳудудига хос қуриқ-иссиқ муҳит учун катта аҳамиятга эга. Нур қайтарувчи ойналарнинг ташқи юзаси ҳар хил рангларда бўлиши мумкин. Тахта ойналар сиртига қопланадиган темир ёки оксидларни ранги сариқ, тилла ва ҳаворангларда бўлиши мумкин. Хона ичига ўтадиган қуёш нури ўзини табиийлик хусусиятларини йўқотмайди. Ҳозирги вақтда шиша буюмлар юзасини (тахта деразабоп ойна, автомашина ойналари ва ҳ.к.) турли ранглар билан вакуум остида қолиплаш кенг тарқалган.
Бино ва иншоотларнинг хоналарини қуёш нуридан ҳимоялашда инфрақизил спектрни қайтарувчи ойналардан фойдаланилади. Бундай ойналар қуёш нурининг 30% ини қайтаради. Aгар ойна юзасини темир оксиди билан қопланса, унда иссиқликни қайтарувчи ойна олиш мумкин бўлади. Бундай пардани ҳосил қилиш учун олтин, кумуш, алуминий, никел, хром ва мисни катодли сепиш усулидан фойдаланилади. Улардан иссиқликни энг самарали қайтарадигани қалинлиги 0,1—0,2 мкм бўлган олтин оксидли парда билан қопланган ойна ҳисобланади.
Ҳозирги кунда полимер асосдаги қайтарувчи пардалар яратилмоқда. Уларни 20—40 мкм қалинликда 3 қатлам қилиб сепиш ва орасига ярим ялтироқ алуминий оксиди пардасини сепиш ойнанинг нур ўтказувчанлигини 17 дан 37 % гача ва иссиқликни қайтарувчанлигини 38 дан 60% гача оширади.
Тахта ойна юзасининг ранги бир текис бўлгунга қадар (танировка) темир оксиди ионлари сепилади. Қоплама ашёлар сифатида жуда юпқа олтин ва мис, никел-хром (кумушранг) ҳамда платина каби оксидлар ишлатилади. Нур қайтарувчи ойналар қуёш нурида деярли исимайди. Чунки, бундай ойналар инфра қизил нурларнинг бир қисмини (41% ни) ютади, қолганини эса хонага ўтказади. Шунингдек, совуқ об-ҳавода хонадаги иссиқликни сақлаш хусусиятига эга.
Иссиқ нурни ютувчи шиша буюмлари ҳам бино ва иншоот хоналаридаги иссиқликни сақлаш хусусиятига эга. Бундай тахта ойналар бир озгина кўкиш — ҳаворанг билан қопланган бўлади.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида иссиқликни ютувчи тахта ойналарни ишлатиш тавсия қилинади. Бундай ойналар икки қатламли деразаларнинг ташқи қатламига қўйилади, чунки тушаётган қуёш нури хонани яхши иситиши керак. Бундай ойналарнинг хусусиятлари бериладиган бўёқ тури ойнанинг таркиби, қуёш радиатсияси ва шамолга боғлиқ бўлади. Кўпчилик хусусиятлари билан иссиқликни ютувчи ойналар увеоловие ойналарига ўхшайди.
Оддий шиша буюмларидан фарқи шуки, нур ютувчи тахта ойналар таркибида кобалт, никел ҳамда темир оксидлари бор. Бундай тахта ойналар қуёшни 70—75% инфрақизил нурларини ўзига ютади. Оддий тахта ойналар эса 20—25% гина инфрақизил нурларни ютади (5.5-расм).
Катта миқдорда иссиқлик нурини ютиши ҳисобига бундай тахта ойна қизийди ва ички зўриқиши ошади. Ойнанинг эркин ҳолати ҳароратнинг ўзгариши ҳисобига кенгайиши ва киришиши учун ўрнатиладиган ромдаги чоклар каттароқ қилиб жойланади.
Aгар қўш ойнали ром ўрнатилса, унинг ташқи қатламига иссиқликни ютувчи, ичкисига эса оддий тахта ойна ўрнатилади.
Инсон саломатлигига фойдали бўлган ултрабинафша нурларни 25 дан 75% гача ўтказадиган ойна таркибида темир, титан, хром оксидлари жуда оз миқдорда бўлиши керак. Бундай тахта ойналар шифохона, болалар уйи ва оранжереяларнинг дераза ромлари учун ишлатилади. Икки томондан тўғридан-тўғри кўринмайдиган нурни ёювчи ойналар дераза ромлар, эшик ва парда деворлар учун ишлатилади. Бундай тахта ойна совишидан олдин ўйма безак берувчи горизонтал прокат усулда икки валетслар орасидан ўтади ва ялтиратилади. Тахта ойнанинг бир томонига босим билан майда қум сепилади ва ойна хиралашиб ўзаро кўринмайдиган бўлади.
Биноларни меъморий-безаклар билан пардозлашда рангли тахта ойналар кенг қўлланилмоқда. Ранг беришда шиша массага турли темир, мис, кадмий ва ҳ.к. оксидлар қўшилади. Рангларнинг бир неча минг туслари мавжуд. Масалан, 2-3 бўёқлардан ҳар хил рангли ойналар олиш мумкин. Бунда ранг қатламининг чизиқли кенгайиши муҳим аҳамиятга эга. Юпқа ранг қатламлари ёрилиши ҳам мумкин. Қўшилган рангнинг туси ўзгариши билан қалинлиги ҳам ўзгаради. Aгар ранг кобалт оксидини қўшиш натижасида ўзгарган бўлса, унинг қалинлиги 0,1-0,2 мм дан ошмайди. Aгар қизил ранг қўшилган бўлса, унинг қалинлиги 1 мм ни ташкил этади, чунки юпқа қатлам билан қизил ранг олиш мумкин эмас.
Рангли шишаларнинг ёруғликни ўтказиш коеффициенти ранг қатламининг қалинлигига ва турига боғлиқ (5.2-жадвал).
5.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |