«Кулол» AУ да пардозбоп ва бошқа сопол ашёлари
ишлаб чиқариш режаси
«Кулол» AУ си (собиқ Aнгрен сопол буюмлари комбинати) 1966-йилдан бери ишлайди ва хозирги кунда унинг иш унуми қуйидагича: сопол қувурлари — 532 км; сантехника буюмлари —750 минг дона; ички деворлар учун плиткалар — 500 минг м2; полбоп сопол плиткалар — 1800 минг м2; қолипбоп гипс — 600 тонна; тиббий гипс — 1000 тонна; қайта ишланган иккиламчи каолин — 55000 тонна; санъат сопол буюмлари — 500 тоннани ташкил этади. Aммо, комбинат технологияси эскирган машина ускуналарга асосланган. Тайёрланадиган маҳсулотлар жаҳон стандартларига жавоб бермайди. Комбинатнинг ташаббуси билан хорижий алоқаларни ўрнатиб, замонавий технология асосларида сопол буюмлари ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Чехия республикасининг ажратган грантига гипс қолиплар ва намуналар олинди. Сопол ашёлари ишлаб чиқариш учун асосий хомашё каолинни қайта ишлаб замонавий буюмлар олиш йўлга қўйилмоқда. Бунинг учун «Каолин» қўшма корхонаси, «Кулол» AУ си захиралардан каолин олиш устида иш олиб бормоқдалар. Қуйидаги 4.3-жадвалда комбинатни 2005-йилгача ишлаб чиқарадиган сантехника буюмлари режаси келтирилган.
Ҳозирда Тошкент қурилиш ашёлари комбинати, Aнгрен сопол буюмлари комбинати полбоп плиткалар ишлаб чиқармоқда.
Қоплама ва пардозбоп сопол буюмларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳажми 4.2-жадвалдан кўриниб турибдики, сопол плиткаларнинг танқислиги, мавжуд янги технологиялар билан таъминлаш (3530 минг м2 сирланган плита) ва 4 та янги (қуввати 3350 минг м2) ҳар хил турдаги плиткаларни ишлаб чиқарувчи заводлар қурилиши ҳисобига қопланади.
4.3-жадвал
Республикада сантехника буюмлари ишлаб чиқариш
Ҳозир республикада 23232 мм ли ўлчамлардаги гилам гулли — миллий нусхадаги плиткаларни кўплаб ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Сопол плиткаларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё захиралари республиканинг деярли ҳамма худудларида бор. Қувасой, Aнгрен ва бошқа худудлардаги соғтупроқ захиралари сопол буюмлар ишлаб чиқариш учун яроқли хомашёдир.
Синов саволлари
1. Сополлар ва уларнинг таркиби.
2. Сополлар таркиби ва унинг хоссалари ўртасидаги боғланиш.
3. Сополбоп хомашёлар.
4. Сопол ашёларни ишлаб чиқариш технологиялари.
5. Сопол ашёларнинг хиллари. Қурилиш ғишти.
6. Самарали деворбоп қоплама ғиштлар.
7. Пардозбоп қоплама сопол плиткалар.
8. Пардозбоп (фасад, пол, ички деворлар кислоталар таъсирига чидамли) сопол плиткалар.
9. Сопол ашёлари ишлаб чиқаришдаги илмий-техника янгиликлари.
10. Республикамиздаги сополбоп хомашё захиралари.
11. Ўзбекистон деворбоп сопол ашёлари ва буюмлари.
12. Республикада пардозбоп қоплама сопол плиткалар ишлаб чиқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |