Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Пардозбоп сопол плиткалар



Download 323,01 Kb.
bet61/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Пардозбоп сопол плиткалар. Сопол ашёлар Марказий Осиё учун энг қадимий қурилиш ашёси эканлиги тўғрисида тарихий китобларда етарли ёритилган.
Ўзбекистонда сирланган гулдор сопол билан биноларга пардоз бериш жуда қадим замонлардан мавжуд. Ўзбек халқ усталари ва олимлари рангдор қилиб сирланган гулли сополларнинг бадиий жиҳатдан ғоят катта аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, сирнинг таркибини топиш ва сопол ишлаб чиқариш технологиясини му­каммаллаштириш устида кўп иш олиб бордилар. Миллий нусхалар билан безалган сопол ҳосил қилиш бу соҳадаги ишларга асос қилиб олинди. Нозик, бадиий томондан мукаммал ишланган сопол паннолар хорижий давлатлардаги капитал қурилишларни безатиб турибди. Шунингдек, пардозбоп сопол плиткалар Москвада қишлоқ хў­жалиги кўргазмасидаги Ўзбекистон павилони биносини безашда (1952-йил), Тошкент меҳмонхонаси ва Тошкент вокзали ва хозирги замонавий лойиҳалар асосида қурилган бир қатор бино ва ин­шоотларни безашда ишлатилмоқда. Қурилишда бундай плиткалар феруза, кўк, оқ, яшил, жигарранг ва тилла ранг сир бериб турли нусхаларда ишлатилмоқда.
Кўп рангли, миллий нусхадаги гулдор сопол плиткалар учун қуйидаги таркибдаги сир қўлланилади: кўк, оқ, яшил ва жигарранг сирлар учун: кварс қуми — 40% (Май конидан), дала шпати — 26 % (Лангар конидан), доломит — 6% (Каттақўрғон конидан), рух оксиди — 8%, бура — 16%, тупроқ — 4% (Оҳангарон конидаги).
Оқ сир ҳосил қилиш учун юқоридаги таркиб нам ҳолида тортилиб, унга 12% қалай оксиди, жигарранг ҳосил қилиш учун 1,5% кобалт оксиди, яшил ранг ҳосил қилиш учун эса 2% хром оксиди қўшилади.
Тайёр қоришма (кварс қуми ва тупроқ) қирқиш усули билан плиткалар шаклида зичлаб тайёрланади ва 5—7 соат давомида 50—60°C да қуритилади. Пишириш эса вақти-вақти билан ишлайдиган хумдонларда 1160°C да 46—48 соат давом этади. Пиширилган плиткаларнинг юза томони суюқ сирга ботирилади ва улар қайтадан 1150°C да қиздирилади (фритталаш), натижада плитка юзасида сир эриб чиннисимон қатлам ҳосил бўлади.
Сопол буюмларни ишлаб чиқарувчи Тошкент тажриба заводи йирик девор панелларининг сиртқи томонини қоплаш учун 5050 мм ли рангдор ва бошқа пардозбоп плиткалар ишлаб чиқармоқда. Плиткалар расм чизилган қоғоз картонларга ёпиштирилади ва унга бетон қоришма ётқизилиб зинапоя, пол ва ҳоказолар пардоз­ланади.
Республикада полбоп метлах плиткаларни ишлаб чиқариш 1953—1954-йилларда ўзлаштирилди. Хомашё сифатида оч-пушти рангли Оҳангарон тупроғи (80%) ва Лангар дала шпати (20%) ишлатилади. Намлиги 8—9% ли қоришма гидравлик зичлагичда қолипланиб, хумдонда 1200—1250°C да куйдирилади. Пишириш 64 соат давом этади. Бундай плиткаларнинг техник хусусиятлари қуйидагича: сув шимувчанлиги 4% атрофида, ишқаланганда оғирлигини йўқотиши 0,1 г/см2 дан ошмайди. Сопол плиткаларнинг сифатини текшириш учун 10 дона плиткани 100°C гача қиздириб, ҳарорати 18—20°C ли сувга ботирилади. Бунда плитка сиртида майда дарз ёки ёриғлар бўлмаслиги керак. Сопол плиткалар пол ёки деворга цемент қоришмаси ёки битум мастикаси билан ёпиштирилади. Бунинг учун заводнинг ўзидаёқ осон ювиладиган елимлар билан 4060 мм ли пишиқ қоғозга ёпиштирилади. Девор ёпиштирилишидан олдин танланган нусха расми чизилади, сўнг унинг рангига мос плитка ёпиштирилади. Пол қуришда қоғозга ёпиштирилган плиткалар битум мастикаси ёки цемент қоришмаси, қоғозли томони юқорига қилиб ётқизилади. Мастика қотгандан кейин плитка юзасидаги қоғоз ва елим ювиб тозаланади. Шунингдек, «Ўзқурилишашё» ОAУ га қарашли иккита корхонада пардозбоп сопол плиткалар, сантехника буюмлари ва бошқа ашёлар ишлаб чиқарилади. 1932-йили ишга тушган Тошкент Қурилиш ашёлари комбинати ва 1966-йил ташкил топган «Кулол» AУ си шулар жумласидандир. Тошкент қурилиш ашёлари комбинатининг ишлаб чиқариш қуввати: полбоп ва қоплама сопол плиткалар (200200 ва 150150, 314314 ўлчамдаги) 830 минг м2 га тенг. Комбинатда, асосан учта ишлаб чиқариш цехи фаолият кўрсатмоқда. Комбинатдаги асбоб-ускуналар маънавий жиҳатидан анча эскирган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва нафислиги бўйича қўйилаётган талабларни қондирмайди. Италиянинг «Саcми» фирмаси билан тузилган қўшма корхона маҳсулотлари дунё стандартларига жавоб беради. Қуйидаги 4.2-жадвалда комбинатнинг беш йил давомида сопол ашёлари ишлаб чиқариш режаси келтирилган.


4.2-жадвал



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish