Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Хомашё таркибига кўра сопол хоссаларининг ўзгариши



Download 323,01 Kb.
bet47/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Хомашё таркибига кўра сопол хоссаларининг ўзгариши. Пиширилган ашёлар ва буюмларни тайёрлашда лойдан ташқари диатомит, трепел, опок ва қум каби жинслар ҳам кўп ишлатилади. Лойдан сопол буюмлар тайёрлаш учун тупроқнинг яроқли эканлиги, унинг кимёвий таркибига ва майда-йириклигига, пластиклик ва иссиққа чидамлилигига қараб аниқланади. Лой таркибидаги СиО2 —40...50%, Aл2О3 — 40...50%, Фе2О3 — 9...15%, МгО — 0,9...4,0%, CаО — 0,5...2,5%, На2О ва К2О каби оксидлар миқдорининг ўзгариши билан унинг физик-механик хусусияти, тузилиши ва ранги ҳам ўзгаради. Масалан, лой таркибида кремний (СиО2) миқдори ортиб кетса, унинг пластиклик хусусияти камаяди; гилтупроқ (Aл2О3) сопол буюмларнинг рангини оқартиради ва иссиққа чидам­лилигини оширади. Сопол буюмларнинг иссиққа чидамсизлигига ва унинг эриш ҳароратининг пасайишига сабаб, ундаги темир оксиди (Фе2О3) миқдорининг кўпайишидир. Бундан ташқари, сопол бу­юмларда Фе2О3 миқдори ўзгарса, уларнинг ранги оч-бинафшадан тўқ-қизилга айланиши мумкин. Лой таркибидаги магний ва калсий оксидлари (МгО, CаО) тез эрувчан модда бўлганлиги сабабли, улар сопол буюмларнинг ғоваклигини оширади, натижада уларнинг оғирлиги билан иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти камаяди. Лой таркибидаги натрий ва калий оксидлари (На2О, К2О) эса буюмларнинг зичлигини оширади ва пишириш ҳароратини камайтиради. Маълумки, хомашёбоп соғ тупроқ таркибида кварс, слюда, дала шпати каби тоғ жинсларидан ташқари, унда зарарли аралашмалар ҳам бўлиши мумкин. Бундай аралашмаларга, асосан, таркибида CаCО3 кўп бўлган бўр, доломит каби жинслар киради. Лой таркибидаги CаО буюм пиширилгандан кейин ҳам унда эркин ҳолатда қолади ва буюмга сув таъсир этганда у тез суръатда сўнади. Кейин ҳосил бўлган Cа(ОҲ)2 кристалланиб буюмнинг ҳажми кенгаяди, натижада буюмда майда дарзлар ёки ёриқлар ҳосил бўлади.
Лойнинг муҳим хусусиятларидан яна бири — унинг пластиклигидир. Бу кўрсаткич лой таркибига, шунингдек, ундаги заррачаларнинг гранулометрик хоссасига, яъни уларнинг майда-йириклигига боғлиқ. Қум, шамот, тўйинган тошқол, тошкўмир ёки торф кули лойнинг пластиклигини камайтиради. Бундай қўшилмалар лой қориш­масининг қуриш вақтида киришишини камайтиради. Масалан, лой қуригандан кейин 12% га киришса, юқоридаги қўшилмалар билан тайёрланганда эса унинг киришиши 2-6% га камаяди.
Сопол буюмларни пишириш ҳароратини камайтирувчи қўшил­малар ёки флюсларга дала шпати, пигментлар, шиша майдаси, кварс ва бошқалар киради. Буюмнинг ғоваклигини ошириш учун унга лойли мергел, тўйинган доломит, бўр, ёғоч қипиғи, тошкўмир майдаси, туйилган кокс, торф чанги ва бошқалар қўшилади. Лой қотишмасидан ишланган буюмнинг юқори ҳарорат таъсирида эгилмасдан ўз шаклини ўзгартирмаслик хусусияти сопол буюмларнинг ўтга чидамлилиги деб аталади.
Лойлар ўтга чидамли (эриш ҳарорати 1580°C дан юқори), қийин эрувчан (эриш ҳарорати 1580—1350°C) ва осон эрувчан (эриш ҳарорати 1350°C дан паст) лойларга бўлинади.
Лой қоришмаси 100—110°C га иситилганда ундаги эркин, кимёвий бирикмаган сувлар буғлана бошлайди. Ҳарорат 450—650°C га кўтарилганда кимёвий бириккан гидрат сувлар йўқолади ва сувли каолинит (Aл2О  2СиО2  2Ҳ2О) сувсиз ҳолатга ўта бошлайди. 650—800°C да каолинит парчаланиб гилтупроқ (Aл2О3) ва кремнийга (СиО2) ажралади. Ҳароратнинг кўтарилиши натижасида бу моддалар эритма ҳолатида ўзаро бошқа минераллар билан кимёвий реакцияга киришади. Калсий ва магний карбонатларнинг диссоциланиши (яъни парчаланиши) ва органик бирикмаларнинг куйиб йўқ бўлиши 960°C да рўй беради. Лойни 700—800°C га қиздирганда у сувда таъ­сирланмайдиган, мустаҳкамлиги кам бўлган ғовак жисмга айланади. Кўпгина лой ғиштлар, асосан 1000—1100°C да пиширилади. Бунда лойдаги кўпгина моддалар парчаланади, ундаги газлар ва сув йўқолади. Сопол буюмни пишириш жараёнида ҳароратнинг янада кўтарилиши унинг зичлигини, мустаҳкамлигини оширади, бу эса ундаги осон эрувчан ва органик моддаларнинг эриши ҳисобига ҳосил бўлган тошсимон клинкерни ҳосил қилади. Бундай осон эрувчан моддалар эриб, буюмдаги бўшлиқларни тўлдиради ва уни зичлайди. Натижада буюм ҳажми бироз кичраяди. Бунга лойнинг ўт таъсирида киришиши деб аталади.
Лойда каолинит ва куйдириш ҳароратини пасайтирувчи қўшил­малар миқдори кам бўлса, унинг ўтга чидамлилиги ортади.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish