Табиий тош ашёларининг хиллари
Харсангтош портлатиш усули билан ёки зарба берувчи ма-шиналар ёрдамида қазиб олинади. Харсангтош бўлаклари пойдеворлар қуришда, девор теришда, водопровод қудуқлари қуришда кўплаб ишлатилади. Харсангтош ноаниқ шаклда ва ҳар хил катталикда бўлади (300—500 мм). Сиқилишдаги мустаҳкамлиги 10 МПа дан, юмшаш коеффициенти эса 0,75 дан кам бўлмаслиги керак. Йўлка ва поллар учун ишлатиладиган харсангтош тахталари маркаси 800 дан кам бўлмаслиги лозим.
Қоплама тоштахталар сокол блоклари, зинапоя, пилястр ва устун қисмлари, дераза токчаси, қирғоқларни пухталовчи тоштахта ва бошқалар киради. Қоплама буюмлар тайёрлашда маркаси 1000 дан кам, сув шимувчанлиги 0,5% дан кўп бўлмаган тоғ жинслари ишлатилади.
Тоштахталарнинг қалинлиги — арралангани 25—60 мм, йўнилгани эса 100—150 мм дан кўп бўлмаслиги керак. Қоплама буюмлар сифатида зичлиги 1300 кг/м3, маркаси 200, совуққа чидамлилиги 25 цикл, юмшаш коеффициенти эса 0,7 дан кам бўлмаган оҳактошлар ишлатилади. Бундай буюмларнинг сув шимиши 12% дан кўп бўлмаслиги керак.
Оҳактошдан тўғри бурчакли тоштахталар (3.12-расм) ва ёнлари текисланган меъмор қисмлари тайёрланади. Уларнинг ўлчамлари: узунлиги 394-994 мм, эни 394—954 мм ва қалинлиги 50-80 мм. Бундан ташқари, керакли ўлчамдаги тоштахталарни буюртириш ҳам мумкин.
Енгил жинсли тошлардан арраланиб тайёрланган деворбоп тошлар сунъий тошларга нисбатан қурилишда катта аҳамиятга эга.
Чиғаноқ тош, ғовакли оҳактош, туф ва опок каби яхлит енгил жинслардан арралаш усули билан турли ўлчамларда деворбоп блоклар тайёрланади. Оғирлиги 1500 кг гача бўлган бундай блоклар қурилишда деворлар ва пардадеворлар, меъмор қисмлари сифатида ишлатилади. Блоклар қалинлиги 300—500 мм (девор териш учун) ва 100—200 мм (пардадевор учун) га тенг қилиб тайёрланади. Тўғри девор ва бино бурчакларини териш учун, шунингдек, равоқлар сифатида 3.13-расмда кўрсатилган тош блоклари ишлатилади.
Ҳозирги кунда тоғ жинсларини фақат пардозбоп ва декоратив ашёлар сифатида ишлатиш самарали деган тасаввурлар бор. Бироқ табиий тошларнинг захиралари кўп бўлган ҳудудларда улар энг арзон ва асосий қурилиш ашёлари бўлиб қолмоқда. Уларни бино ва иншоотларда юк кўтарувчи конструкциялар, девор, пардадевор, пойдеворлар қуришда ишлатиш мумкин. Табиий тошларни қурилишда ишлатиш ҳудудий захираларга боғлиқ. Ўзбекистонда жуда катта миқдорда табиий тошлардан буюмлар ишлаб чиқарилмоқда.
Қурилишда кенг тарқалган деворбоп табиий тошлар қуйидаги маркаларга бўлинади: чиғаноқ тош — 4; 7; 10; 15; 25; 35; 50; вулқон туфи, майда ғовакли оҳактош — 3,5; 5,0; 7,5; 100; 150; 200. Енгил тошларнинг зичлиги бир-биридан катта фарқ қилади (900—1800 кг/м3).
Енгил жинслардан тайёрланган деворбоп тошларнинг юмшаш коеффициенти 0,6 дан кам бўлмаслиги керак. Деворбоп тошлар қуйидаги ўлчамларда тайёрланади (мм): 490240100, 39019088, 380380215, 390190288.
Тошларни қайта ишлаш саноати механизациялашиши натижасида тўғри шаклга эга бўлмаган тоғ жинслари қурилишда жуда кам ишлатилмоқда.
Маълумки тўғри шаклга эга бўлмаган тоғ жинсларидан қурилган деворнинг талаб даражасидаги мустаҳкамлиги юқори бўлмайди. Aсосан, сейсмик ҳудудларда бундай тоғ жинсларидан яратилган конструкцияларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш зарур. Шунинг учун табиий тошлардан қурилган деворлар темир-бетон боғламалар ёрдамида мустаҳкамлигини оширади.
Бино ва иншоотларнинг деворларини қуришда ҳар хил рангдаги (кулранг, оқ, қизил, жигарранг ва ҳ.к.) пардозбоп тошлар ишлатилади (3.14-расм). Уларнинг мустаҳкамлиги 0,4—40 МПа, оғирлиги бўйича сув шимувчанлиги 30%, совуққа чидамлилиги 15—25 цикл, зичлиги 2100—2300 кг/м3 бўлади. Ташқи деворларни қуришда 1600—2000 кг/м3 зичликдаги тошларни ишлатиш самарали ҳисобланади.
Томларни ёпишда табиий жинслардан, асосан лойли сланеслар ишлатилади. Лойли сланесни юпқа пластинкаларга бўлиб томбоп тахтачалар ишланади. Унинг катталиги 250150 дан 600350 мм гача, қалинлиги 5-8 мм. Эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси 16 МПа, совуққа чидамлилиги эса 25 циклдан кам эмас. Лойли сланес тахтачалар томларни ёпишда, ёғоч ёки қамиш плитали деворларни қоплашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |