Музлашга чидамлилик — Табиий тошдан ишланган намунага тўлиқ сув шимдириб, кейин музхонада яхлатиб, сўнгра уни яна эритиб, стандарт усулларда синаб унинг музлашга чидамлилиги аниқланади. Тош ашёлар музлашга чидамлилиги бўйича қуйидаги маркаларга (циклга) бўлинади: 10, 15, 35, 100, 150, 200, тошларнинг музлашга чидамлилик маркаси катта бўлади.
Тоғ жинсларининг хилма-хиллиги уларнинг эстетик хоссалари, текстураси, фактураси, шунингдек, физик-механик хоссалари бўйича танлашга имкон беради. Aгар табиий тош агрессив муҳитда, ертўлаларда ишлатилса унинг емирилишга чидамлилигига қараб танлаш керак. Масалан, тош атмосфера ёки механик кучлар таъсирида ишлатилса, унинг зичлиги 2500 кг/м3 дан кам бўлмаслиги лозим. Бундай ҳолатларда гранит, сиенит, габбро, лабрадоритни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Оҳактош туридаги жинслар нам ва сув таъсирида ўзларининг декоратив сифатини тезда йўқотади, рангини ўзгартиради, юзасида ҳар хил доғлар ҳосил бўлади.
Бино ва иншоотларнинг сокол қисмини пардозлашда ишлатиладиган табиий тошларнинг қалинлиги 40—60 мм бўлиши керак. Девор юзасини қоплашда ишлатиладиган табиий тошларнинг қалинлиги 8, 10, 20 ва 40 мм бўлади. Бунда, асосан табиий тошлардан — оҳактош, мармар, травертин, доломит ва шу кабилар ишлатилади.
Зарарли муҳитларга чидамлиси 2500 кг/м3 зичликка эга бўлган силикат тоғ жинслари — габбро, сиенит, диорит, базалт ва гранит ҳисобланади. Бундай силикат жинслар ишлатилганда уларнинг таркибидаги кремний оксиди турли зарарли муҳитларда ўз хусусиятларини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Табиий тошларни танлашда едирилишга, совуққа чидамлилигига ва мустаҳкамлигига катта эътибор берилади.
Табиий тошларнинг емирилиши унинг тузилишида қатламланиш, дарзлар ҳосил бўлиши ва доғлар пайдо бўлиши билан аниқланади. Пардозбоп тошларнинг емирилишида асосан бешта омил — намлик, олтингугуртли газ, кислотали газ, ҳарорат ва биологик муҳит сабаб бўлиши мумкин.
Қиш ойларида табиий тош ғовакларидаги сувлар музлаши натижасида ҳам унинг тузилиши бузилади. Шунингдек, бундай сувлар темир буюмларни ҳам занглатади. Aгар тошлар карбонат жинсидан тайёрланган бўлса, улар биологик муҳит таъсирида турли бактериялар тошнинг ғовакларида пайдо бўлиши натижасида тошнинг юзаси фактураси, ўлчамларини ва шаклини ўзгартириши мумкин.
Пардозбоп табиий тошлар, асосан цементли қоришмалар ёрдамида ёпиштирилади. Маълумки, замонавий технологияларда табиий тошдан кесиб олинган пардозбоп плиталарнинг қалинлиги 6—10 мм ни ташкил этади. Aгар пардозбоп плитанинг қалинлиги 20 мм дан катта бўлса, уларни ёпиштиришда турли чиримайдиган маҳкамловчи ускуналардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |