Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


-боб ПAРДОЗБОП СОПОЛ ҚУРИЛИШ



Download 323,01 Kb.
bet46/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

4-боб


ПAРДОЗБОП СОПОЛ ҚУРИЛИШ
AШЁЛAРИ

Қадимги ўзбек кулолчилик саноатига асосланган сопол қурилиш ашёлари ва буюмлари деганда ярим кристалл ашёни тушунмоқ лозим. Бунинг учун таркибида осон эрувчан темир оксидлари ва қийин эрувчан моддалар бўлган табиий тупроқни минерал қў­шилмалар билан қориштириб тайёрланган буюмни юқори ҳароратда куйдирганда осон эрувчан моддалар эриб қолганларини ўзаро боғлайди ва натижада сопол ҳосил бўлади. Сопол буюмнинг эриган қисми (ички тузилишидаги) сопол черепоги дейилади.


Табиатда жуда кўп тарқалган соғ тупроқ сопол буюмлар ишлаб чиқаришда бирдан-бир хомашё ҳисобланади. Тупроқ сув билан аралаштирилганда у осон қолипланувчан пластик лойга айла­нади. Кейин уни қолиплаб юқори ҳароратда куйдирилади ва турли қурилиш буюмлари, рўзғор анжомлари ҳамда меъморчилик қисм­лари ишланади.
Сопол ашёларни ишлаб чиқариш ўзига хос қадимий тарихга эга. Инсоният тарихида лой бирдан-бир қурилиш ашёси сифатида ишлатилган. Лойни сомон билан қориштириб, хом ғишт сифатида эрамиздан аввал 8000 йил олдин тураржойлар қурилгани маълум. Хом ғиштни куйдириб уйлар қуриш эрамиздан аввал 3500 йил олдин ғишт ва черепитса юзасини сирлаб пишириш усули ишлаб чиқилган.
Биринчи минг йилликнинг ўрталарида Хитойда чинни — форфор ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Эрамиздан 2-3 минг йил аввал Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудида сопол буюмлари уй-рўзғор асбоблари, меъморчилик, пардозбоп буюм ва қисмлар сифатида ишлатилганлиги маълум. Aсрлар давомида сопол буюмлар асосий қурилиш ашёси бўлиши билан бирга, унинг сифати ва шакли, ишлаб чиқариш технологияси йилдан-йилга мукаммаллашиб борган. Қадимги ўзбек кулолчилик саноатининг қай даража ривожланганлигига Самарқанд, Бухоро, Хива ёдгорликларини қуришда ишлатилган меъморчилик, декоратив ва пардозбоп қоплама, сопол буюмлар мисол бўла олади.
Сопол буюмлар сиртини оқ, кўк ва бошқа рангларда сирлаш технологияси ва уларнинг таркиби Ўрта Осиёда Европа дав­латларидан олдин ишлаб чиқилганлигини тарих тасдиқлайди.
1855-йил Германияда ихтиро этилган тасмасимон ғишт қолипловчи зичлагич ва 1858-йилда доира шаклидаги ғишт пиширувчи хумдонлар дунёда сопол буюмларни ишлаб чиқариш саноатининг ўсишида катта аҳамият касб этди.
Илмий изланишлар натижасида ядро энергетикаси, машинасозлик, электрон ва ракета технологияларига мос хоссаларга эга бўлган махсус сопол буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Сопол оксиди аралашмасидан ишланган ўта мустаҳкам, чидамли машина мотори ва эҳтиёт қисмлар амалиётда қўлланилди ва бу ихтиро саноат ходимларида катта қизиқиш уйғотмоқда (4.1-расм).
Сопол ишлаб чиқариш саноати, айниқса урушдан кейинги йилларда жуда ривож топди. Жуда кўп илмий ва амалий муам­моларни ҳал этишда республика олимлари ва мутахассислари П.A. Земя­т­ченский, Д.И. Ви­ноградов, Ф.Х. Тожиев, A. Исматов ва бош­қа­лар катта хизмат қилдилар.
Қурилишда ишлатиладиган сопол ашёлар зичлигига кў­ра, икки гуруҳга бўлинади: ғовак ва зич. Ғовак сопол ашёларга сув шимувчанлиги 5% дан кўп бўлган бу­юмлар киради. Масалан, турли ғиштлар, пардозбоп сирланмаган қоплама сопол плиткалар, оқова сув дренаж қувурлари, черепитса, керамзит, ғовакли сопол бу­юмлар ва ҳ.к.
Зич сопол ашёларга сув шимувчанлиги 5% дан кам бўлган буюмлар киради. Бундай буюмларга сирланмаган, аммо эритиб қолипланган (йўл қурилишида ва пардозбоп қоплама тахтачалар сифатида ишлатиладиган клинкер, пол ва пардозбоп қоплама сопол тахтачалар), сирланган (бинонинг олд қисмини қоплашда ишла­тиладиган пардозбоп ғишт, пардозбоп қоплама сопол тахта­чалар, оқова сув қувурлари) сопол буюмлар киради.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish