1 — ташқи қобирғааро мускуллар; 2 —ички қобирғааро
мускуллар; 3 — диафрагма.
Қобирғалар тўш суягига тоғайлар «билан бириккан, умуртқа поғонасига эса икки нуқтада: қобирға боши — умуртқа танасига, қобирға бўртиғи умуртқанинг ёнбош ўсимтасига бириккан. Нафас чиқариш пайтида қобирғалар пастга тушади; нафас олиш пайтида эса юқорига кўтарилиб, горизонтал вазиятни олади. Бунда тўш суягининг пастки қисми олдинга йўналади, шунинг учун кўкрак қафасининг кўндаланг кесими икки ёнга ва олдиндан орқага қараб кенгаяди.
Қобирғалараро ташқи мускуллар билан тоғайлараро мускуллар қисқариши натижасида қобирғалар юқорига кўтарилади. Қобирғалараро ташқи мускуллар бир қобирғадан иккинчисига орқадан ва юқоридан олдинга ва пастга қараб қийшиқ йўналишда боради.
Қобирғалар айланиш нуқтаси уларнинг умуртқа иогонаси билан тузган бўғимларида жойлашган иккинчи хил ричаглардан иборат (50-расм, А ва С нуқталари). Қобирғалараро ташқи мускуллар қисқарган вақтда қобирғаларни бир-бирига яқинлаштириши керак эди, бироқ мускуллар ёпишган жойнинг пасти (I)) да куч моменти юқоридагиси (В) га нисбатан каттароқ бўлгани учун (С-Д)ричаги узунроқ бўлгани сабабли) мускуллар қисқарганда қобирғалар кўтарилади.
Нафас олиш пайтида диафрагманинг мускул толалари қисқаради, натижада диафрагма яссиланиб, пастга тушади; қорин бўшлигидаги органлар пастга, икки ёнта ва олдинга итарилади; кўкрак бўшлиги айниқса вертикал йўналишда кенгаяди.
Турли нафас мускулларини электрофизиологик усуллар билан текшириш биоэлектр тебранишлари (ҳаракат потенциаллари)нинг аввал диафрагмада, кейин эса қобирғалараро мускулда пайдо бўлишини кўрсатди.
Туғилишдан кейинги дастлабки ойларда нафас ҳаракатлари асосан диафрагманинт қисқариши ҳисобига юзага чиқади. Шунинг учун мушук боласининг nn. phrenici-ни қирқиш йўли билан диафрагмаси фалаж қилинса, у ўлиб қолади.
Турли одамларнинг ёшита ва жинсига, кийимига ва меҳнат шароитига қараб нафас олиш ё қобирғалараро мускуллар ҳисобига — қобирға, ёки кўкрак билан нафас олиш типи — ё бўлмаса диафрагма ҳисобига — диафрагма, ёки кррин билан нафас олиш типи — юзага чиқади.
Нафас олиш типи мутлақ доимий бўлмай, шу пайтдаги шароитга мосланиши мумкин. Масалан, одам анча юк орқалаб кетаёттанда кўкрак қафаси юк учун таянч бўлиб хизмат қилади, шунинг учун ҳам уни тана мускуллари ва қобирғалараро мускуллар умуртқа поғонаси билан биргаликда қимирлатмай ушлаб туради; фақат диафрагма ҳаракатлари туфайли нафас олинади ва чиқарилади. Ҳомиладор аёлларда диафрагманинг пастга силжиши қийинлашади, шунинг учун уларда қобирғалар билан нафас олиш типи устун туради.
Тез-тез нафас олишда, масалан ҳаллослашда бир қанча қўшимча ёки ёрдамчи нафас мускуллари: юқоридаги қобирғаларни кўтарувчи мускуллар (m.m sternocledomastoidea ,mm.scaleni), елка камарини ва орқага тортилтан елкаларни қимирлатмай турувчи мускуллар (mm trapecii , mm romboidea , mm. Levator scapulae )нафас олиш фазасида қатнашади.
Ёрдамчи нафас мускулларига:mm.pectoralis major et minor, mm. serratus anterior киради, булар ҳам қобирғаларни кўтара олади.