|
|
bet | 91/493 | Sana | 09.07.2022 | Hajmi | 13,93 Mb. | | #760607 |
| Bog'liq fizi
Нафас чиқариш механизми
Нафас олиш пайтида нафас мускуллари бир қанча кучларни: 1) юқорита кўтариладиган кўкрак қафасининг оғирлигини; 2) қобирга тоғайларининт эластик қаршилигини; 3) диафрагма тумбази пастга тушганда пастга итариладиган қорин деворларининг қаршилитини ва корин бўшлиғидати органлар қаршилигини енгади. Нафас олиш фазаси тугаб, нафас мускуллари бўшашгач ҳозиргина айтилган кучлар таъсирида қобирғалар пастга тушади ва диафрагма тумбази пича кўтарилади. Шунинг натижасида кўкрак қафасининг ҳажми кичраяди. Шундай қилиб, нафас чиқариш акти (экспирация) одатда пассив равишда, мускуллар иштирокидан ташқари рўй беради.
Тез-тез нафас чиқариш пайтида боя айтилган кучларга (булар кўкрак қафасининт ҳажмини кичрайтиради) қобиргалараро ички қийшиқ мускулларнинг, орқадаги ички тишли мускулларнинг ва қорин мускулларининт қисқариши қўшилади.
Қобиргалараро ички мускуллар қобирғалараро ташқи мускулларнинт толаларига қарама-қарши йўналган, яъни олдиндан ва юқоридан орқага ва пастга йўналган толалардан тузилтан. Шунинт учун бу мус-куллар қисқартанда қобирғалар пастга тушади.
Қорин мускуллари қисқарганда қорин бўшлиғидати органлар ва диафрагма тумбази юқорига кўтарилади.
Нафас олиш ва чиқаришда ўпка ҳажмининг ўзгариши
Қўкрак қафаеи ичида жойлашган ўпкани плевра бўшлиғи (кўкрак қафасининг ички юзасини қопловчи париетал плевра билан ўпканинг ташқи юзасини қопловчи висцерал плевра орасидаги ёриқсимон кам гак) кўкрак қафаининг деворларидан ажратиб туради. Нафас олиш пайтида кўкрак қафаси бўшлиғи кенгайиб, плевра бўшлиғидаги босим камаяди, ўпка ҳажми катталашиб, ичидаги босим пасаяди. Шунинг учун ҳаво йўллари орқали ўпката ҳаво киради.
Н афас чиқариш пайтида кўкрак бўшлиғининг ҳажми жичрайиб, плевра бўшлиғидаги босим пича ортади, ёзилган ўпка тўқимаси сиқилади; ўпка ичидаги босим кўтарилади ва ўпкадан ҳаво чиқади.
Шундай (қилиб, ўпка ҳажми пассив равишда, кўкрак бўшлиғи ҳаж-мининг ва плевра бўшлиғидаги ва ўпка ичидаги босимнинг ўзгариши туфайли ўзгаради.
Нафас олиш ва чиқаришда ўпка ҳажмининг ўзгариш механизмини Дондерс моделида кўрсатиб бериш мумкин.
Дондерс модели (51-расм) тубига резинка парда қопланган шиша идишдан ибо-рат. Идишнинг юқори тсшигига пробка тиқиб қўйилади, пробка ўртасидан шиша най ўтказилган. Унча катта бўлмаган ҳайвон (каламуш ёки қуён) дан қирқиб олинган трахея броихлари ва ўпкаси билан бирга найнииг идиш ичидаги учига ўрнатилади; найнинг ташқи учи ўпка бўшлиғини атмосфера ҳавосига туташтириб туради. Идиш ичидаги босимни манометрда ўлчаш мумкин, бу манометр идиш деворига кавшарлан-ган найга улаб қўйилган. Идишнинг резинка пардали туби пастга тортилса, идиш ҳажми катталашади ва ичидаги босим атмосфера босимидан паст бўлиб қолади. Нати-жада ўпка тўқимаси чўзилиб, ичига атмосфера ҳавоси кирабошлайди.
Бироқ идиш деворлари билан ўпканинг ташқи юзаси орасидаги босим (идиш ичидаги босим) атмосфера босимидап барибир бирмунча паст бўлади, чунки ўпка тў-қимасининг эластиклик хоссалари унинг чўзилишига йўл қўймайди. Идишнинг чўзилган резинка пардали туби қўйиб юборилса, илгариги жоййга қайтади. Идиш ҳажми кичра-яди ва ўпкани чўзувчи кучнинг таъсири тўхтайди. Упка тўқимаси эластиклик хоссалари туфайли сиқилади, ичидаги босим кўтарилиб, ҳаво ўпкадан ташқарига чиқиб кетади.
Кўкрак қафаси ҳажмининг ўзгариши ва шу пайт плевра бўшлиғидаги босимнинг ўзгариши нафас олиш пайтида ўпканинг кенгайишига ва нафас чиқариш пайтида унинг сиқилишига бевосита сабаб эканлиги Дондерс моделидан кўриниб турипти. Упкка ичидаги босимнинг ўзгариши эса нафас олиш пайтида ўпкага ҳаво киришига ва нафас чиқариш пайтида ўпкадан ҳаво чиқиб кетишига бевооита сабабдир. Текширилаётган кишининг бир бурнига манометр билан уланган най киритиб, огизни беркитиб нафас олиш буюрилса, ўпка ичидаги »босимнинг шу тариқа ўзгаришини қайд килса бўлади. Ҳар бир нафас олиш пайтида ўпкадаги босим атмосфера босимидан 2 мм паст, ҳар бир нафас чиқариш пайтида эса атмосфера босимидан симоб устуни ҳисобида 3—4 мм юқори эканлигини тажриба кўрсатади.
Кўкрак деворини манометрга уланган кавак игнада тешиб плевра бўшлиғидаги босимни ўлчаш мумкин (52-расм). Игна плевра бўшлиғига кириши билан манометр у ердаги босим атмосфера босимидан кам эканлигини кўрсатади. Плевра бўшлиғидаги босим тинч нафас олиш пайтида атмосфера босимидан симоб устуни ҳисобида 9 мм қадар, тинч нафас чиқариш пайтида эса 6 мм қадар паст. Атмосфера босимини шартли равишда нолга тенг қилиб олиб, бундай босимни кўпинча манфий босим деб аташади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|