Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Лимфанинг таркиби ва хоссалари



Download 13,93 Mb.
bet87/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   493
Bog'liq
fizi

Лимфанинг таркиби ва хоссалари
О рганизм оч қолганда ёки унча ёғли бўлмаган таом егандан кейин лимфа йўл- ларидан йиғилган лимфа рангсиз, деярлик тиниқ суюқлиқ бўлиб, оқсилларнинг тахминан икки баравар камлиги билан қон плазмасидан фарк килади. Кўкрак йўлининг лимфаси, шунингдек ичакнинг лимфа томирларидан ёғли таом ейилгандан 6—8 соат кейин олинган лимфа сутдай оқ бўлиб, тиниқ эмас, чунки унда ичакдан сўрилган эмульсияга айланган ёғ зарралари бор.
Лимфада оқсиллар камроқ бўлгани учун унинг ёпишқоқлиги ва солиштирма оғирли-
ги қон плазмасиникидан кам. Лимфа иш-
қорий реакцияли.

48-расм. Қон ва лимфа капиллярларининг узаро муносабатлари схемаси


А-Б- капиляр артериал кисмининг веноз кисмига утиши


В-кон томир капиляри
Г-лимфа капиляри
Д-кушувчи тола капилярлари
Е-хужайра

Лимфада фибриноген борлигидан , у ивиб , говак,пича саргиш лахта кила олади.


Турли орган ва тукималардан окиб кетадиган лимфанинг таркиби уша орган тукималарнинг моддалар алмашинуви ва фаолият хусусиятларига караб турлича булади .Масалан , жигардан оқиб кетувчи лимфада оқсиллар оёқ-қўллардан кела-диган лимфаникига қараганда кўпроқ. Ички секреция безларининг лимфа томирларидаги лимфада гормонлар бор.
Одатда лимфада эритроцитлар йўқ, фақат жуда озгина донали лейкоцитлар бор, булар қон томир капиллярларидан уларнинг эндотелий девори орқали чиқиб, тўқима ёриқларидан лимфа капиллярларига киради. Қон томир капиллярлари шикастланганда, жумладан, ионловчи радиация таъсир этганда капилляр деворининг ўтказувчанлиги ортади, кейин лимфада анчагина эритроцитлар ва донали лейкоцитлар пайдо бўлиши мумкин. Кўкрак йўлининг лимфасида бир талай лимфоцитлар бўлади (баъзи авторларнинг ҳисобича одамнинг 1 мм3 лимфасида 2000 дан 20000 гача лимфоцит топилади). Бунга сабаб шуки, лимфоцитлар лимфа тугунларида ҳосил бўлади ва улардан лимфа оқими билан қонга ўтиб кетади.
Лимфанинг силжиб бориши
Лимфа ҳосил бўлиши қон плазмасида эриган бир қанча моддалар ва сувнинг қон томир капиллярларидан тўқималарга, сўнгра тўқималардан лимфа капиллярларига ўтишига боғлиқ.Лимфа ҳосил бўлиш механизмини ўтган асрнинг 50-йилларида К. Людвиг биринчи марта тушунтириб берган. К. Людвигнинг фикрича, бу процесс суюқлиқнинг капиллярлар девори орқали фильтрланиши (фильтрация) дан келиб чиқади. Қон томир капиллярларининг чидаги ва сиртидаги гидростатик босимлар фарқи фильтрациянинг ҳаракат-лантирувчи кучи ҳисобланади, Масалан, қон чиқариш натижасида қон бооими пасайганда лимфа ҳосил бўлишининг сусайиши ёки бутунлай тўхтаб қолиши Людвиг тасаввурига далил бўлиб хизмат қилади. Бирор органдан бошланувчи веналар қисиб қўйилса, капиллярларда қон босими жуда ҳам кўтарилиб, лимфа ҳосил бўлишини кучайтиради.
Ҳозирги тасаввурларга кўра қон томир капиллярларининг девори ярим ўтказувчан мембранадан иборат. Ана шу мембранадаги ультрамикроскопик тешиклар орқали фильтрация рўй беради. Турли органларнинг капиллярлари деворидаги тешикларнинг катталиги, демак, капиллярларнинг ўтказувчанлиги ҳам ҳар хил. Масалан, жигар капиллярларининг девори скелет мускулларидаги капиллярлар деворига қараганда кўпроқ ўтказувчан. Кўкрак лимфа йўлидан ўтувчи лимфанинг тахминан ярмидан кўпроғи жигарда ҳосил бўлиши шу билан тушунтирилади.
Турли физиологик шароитда, масалан, капиллярлар заҳари деб аталувчи моддалар (гистамин ва б. қ.) нинг қонга кириши сабабли капиллярлар ўтказувчанлиги ўзгариши мумкин.
Лимфа ҳосил бўлишининг фильтрация назарияси Э. Старлинг асарларида янада тараққий топди. Лимфа ҳосил бўлишида қон томир капиллярлари билан тўқималардаги гидростатик босимлар фарқидан ташқари, қон билан тўқима суюқлиғининг осмотик босимлар фарқи муҳим роль ўйнашини Э. Старлинг кўрсатиб бсрди. Қоннинг катта осмотик босими плазма оқсилларининг капиллярлар девори орқали ўта олмаслигига боғлиқ. Плазманинг оқсиллари ҳосил қиладиган осмотик босим (коллоид-осмотик, ёки онкотик босим, ) капиллярлар қонида сувнинг ушланиб туришига ёрдам беради. Шундай қилиб, қон капиллярлари девори орқали суюқлиқ фильтрланишига ва лимфа ҳосил бўлишига капиллярлардаги қоннинг гидростатик босими ёрдам беради, плазманинг онкотик босими эса тўсқинлик қилади. Қайси органларда капиллярлар кам ўтказувчан, тўқима суюқлиғи билан лимфада оқсиллар кам бўлса, ўша органлар (мускуллар, тери)да плазманинг онкотик босими капилляр девори орқали суюқлиқ фильтрланишига айниқса кучли таъсир кўрсатиши керак. Жигарда капиллярларпипг ўтказувчанлиги юқори, лимфада эса оқсиллар кўп бўлгани учун қон билан лимфанинг коллоид-осмотик босимлар фарқи унча катта эмас, шу сабабли лимфа ҳосил бўлиши тезроқ боради ва умумий қон босимига кўпроқ боғлиқ бўлади.
Қон оқсилларининг осмотик босими лимфа ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, қоннинг юқорироқ гидростатик босими эса лимфа ҳосил бўлишини кучайтиради, шу сабабли фильтрацион босим кучини аниқлаш учун капиллярлардаги қон босими миқдоридан қон билан лимфанинг коллоид-осмотик босимлар фарқини айириб ташлаш зарур.
Баъзи маълумотларга кўра, қон томир капиллярининг фақат артериал учида яъни бош қисмида суюқлиқ фильтрланади, чунки бу ерда қон босими плазма оқсилларининг онкотик босимидан юқори. Капиллярнииг веноз учида эса, аксинча, қарама-қарши процесс рўй беради, яъни суюқлиқ тўқимадан капиллярларга ўтади. Бунинг сабаби шуки, капиллярнинг артериал учидан веноз учига томон қон босими тахминан 10—15 мм иасаяди, онкотик босим эса қоннинг бир қадар қуюқланиши сабабли кўтарилади.
Қоннинг коллоид-осмотик босими пасайганда суюқлиқ қондан тўқимага тез ўта бошлайди. Орган томирлари коллоидсиз Рингер эритмаси билан ювилганда шундай бўлади; айни вақтда орган тез шишади. Венага кўплаб физиологик эритма юборилганда лимфа ҳосил бўлиши кучаяди. Эритмага 7% ли декстран полисахариди ёки оқсил препарати — казеин аралаштирилса, лимфа ҳосил бўлиши кучаймайди ва тўқималар шишмайди. Ҳозир айтилган моддалар коллоид бўлгани учун томир деворидан ўтмайди.
Тўқима суюқлиги ёки лимфа осмотик босимининг ортиши лимфа ҳосил бўлишига ёрдам берувчи фактор бўла олади. Тўқима суюқлиғига ва лимфага бир талай диссимиляция маҳсулотлари қўшилганда бу фактор катта аҳамият касб этади. Модда алмашинуви маҳсулотларидан кўпчилигининг молекуляр оғирлиги кичикроқ бўлгани учун тўқима суюқлиғининг осмотик босимини оширади. Йирик молекула бир неча майда молекулага парчаланганда осмотик босим кўтарилади, чунки у одатдаги шароитда молекулалар билан ионлар миқдорига боғлиқ. Зўр бериб ишлаётган органда диссимиляция процесслари кучайган бўлиб, айниқса тўқима суюқлиғи билан лимфанинг осмотик босими жуда ошиб кетади. Тўқималардаги осмотик босимнинг кўтарилиши туфайли уларга қондан сув ўтади ва лимфа ҳосил бўлиши кучаяди.
Қонга баъзи лимфоген моддалар юборилганда лимфа кўпроқ ҳосил бўлади. Бу моддаларнинг таъсирини оддийгина физик-химиявий ҳодисалар билан тушунтириш мумкин эмас. Қисқичбақа, зулук экстрактлари, ертутдан ажратиб олинган моддалар, пептонлар, гистамин ва б. қ. лимфогон таъсир кўрсатади. Бу моддалар қон плазмасининг онкотик босимини ўзгартирмайдиган миқдорда оз юборилганда ҳам лимфа ҳосил бўлишини кучайтиради. Бунда қон босими аксари кўтарилмайди, кўпинча ҳатто пасаяди, лекин шунга қарамай лимфа ҳосил бўлиши кучаяди.
Лимфогон моддалар таъсирида лимфа ҳосил бўлишининг кучайиш тиеханизми шуки, бу моддалар қон томирлар деворининг ўтказувчанлигини оширади. Лимфогон моддалар яллиғланиш процессига сабаб бўла.диган факторлар (бактериялар токсини, куйиш ва шунга ўхшашлар каби) таъсир этади. Бу моддалар таъсирида ҳам капиллярлар ўтказувчанлиги ошади ва яллиғланиш экссудати ҳосил бўлади.
Лимфа ҳосил бўлишида фильтрация процессларининг муҳим ролини эътироф этиш билан бирга, капиллярларнинг эндотелий девори қон плазмасини фильтрловчи пассив парда эмаслигини кўрсатиб ўтиш лозим. Турли тўқималарда капиллярлар девори орқали қоидан лимфага турли моддалар ўтиши ҳам шундан кўриниб турибди. Қапиллярлар девори саралаб ўтказа олади. Бу хусусият айниқса мия капиллярларида равшан кўринади. Бошқа органлардаги капиллярлар девори орқали осон ўта оладиган бир қанча моддаларни мия капиллярлари қондан ўтказмайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish