Упкада қон айланиши Упка қон айлаиишининг иккала доирасидан қон олади: (қон айланишининг кичик доираси ўпка артерияси орқали веноз қонни ўпка альвеолаларининг капиллярларига нафас процессида газ алмашиниши учун олиб келади, қон айланишнинг катта доираси эса ўпка тўқимасининг озиқланиши учун бронх артериялари орқали артериал қон олиб келади. Қон айланишининг катта ва кичик доираларидаги томирлар ўпкада бир-биридан бутунлай ажралмаган: капиллярлари орасида анастомозлар бор. Бу анастомозларда қон фақат бир йўналишда — бронх артерияларининг капиллярларидан ўпка артерияларининг капиллярларига оқиб боради. Қон айланиш кичик доирасидаги капиллярлар тў-рининг умумий юзаси қарийб 140 м2. Қон зарралари ўпкадан тахминан 6 секундда ўтиб кетади, улар ўпка капиллярларида 0,7 секунд туради ва шу ерда газ алмашинади.
Қон айланиш кичик доирасидаги томирларнинг қон оқимига кўрсатадиган қаршилити қон айланиш катта доирасининг томирлари кўрсатадиган қаршиликка қараганда тахминан 10 баравар кам. Бунинг асосий сабаби шуки, ўпка артериолаларининг диаметри кенг бўлиб, 80 мк гача (қон айлапиш катта доирасидаги артериолалар диаметри 12 мк дан ошмайди). Қон айланиш кичик доирасининг томирларида қаршилик камроқ бўлгани учун ўнг қоринча озроқ нагрузка билан ишлайди ва чап қоринчага қараганда бир неча баравар кам босимни ҳосил қилади.
Одамнинг ўпка артериясига катетер ёки игна суқиб ундаги қон босими ўлчанганда максимал босим 25—30 мм оимоб уст. га тенг эканлиги аниқланди. Минимал босим 5—10 мм ни, пульс фарқи 15—20 мм ни ташкил қилади. Упка артериясидаги ўртача босим аортадаги ўртача босимдан 5—6 баравар камроқ.
Упка томир торайтирувчи иннервацияни орқа мия кўкрак бўлимининг юқори қисмидан, асосан, учинчи—еттинчи кўкрак сегментларидан олади, ўпка нервлари симпатик системага киради. Юлдузсимон симпатик тугун таъсирланганда ўпка доираси томирларининг тонуси ортиб, ўпка артерияларидаги босим анча кўтарилади. Адреналин ҳам шундай таъсир кўрсатади; ацетилхолин, аксинча, ўпка томирларини кенгайтиради.
Упка томирларининг сиғими ортиши ёки қамайиши мумкин. Масалан, организмга адреналин юбориб, қон айланиш катта доирасида қон оқимига қаршилик анча оширилса, ўпкада қон кўпаяди.
Упка томирларининг сиғими доимий бўлмагани учун унинг қонга тўлиши организмдаги умумий қон миқдорининг 10—25% доирасида ўзгариб туриши мумкин. Шундай қилиб, ўпка организмдаги қон деполаридан биридир.
Қон айланиш катта доирасининг томирларидаги қон босими томирларнинг рефлексоген зоналаридан бошланувчи рефлекс туфайли кўтарилган вақтда юрак иши рефлекс йўли билан сусайса ва қон айланиш катта доирасидаги томирлар кенгайса, ўпка доирасининг қонга тўлиши рефлекс йўли билан кучаяди. Шунинг натижасида қон босими бараварланиб қолади, қон айланишининг катта ва кичик доиралари ўртасида қон қайтадан тақсимланади.
Қон айланиш катта доирасидаги томирларнинг рецепторларидан бошланувчи рефлекслар ўпка доирасининг сиғимини бошқаради, шу билан бир қаторда, Г. Швигк ва В. В. Парин тескари рефлексни — ўпка томирларидан катта доира томирларига ўтадиган рефлексни тасвир этишди. Бу рефлекс қон айланиш кичик доираси қонга тўлиб кетганда ўпка томирларидаги босимнинг ортишидан вужудга келади. Рефлекс