Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Организмда айланиб юрган (циркуляция қилувчи) қон миқдорининг бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet81/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   493
Bog'liq
fizi

Организмда айланиб юрган (циркуляция қилувчи) қон миқдорининг бошқарилиши
Тўқима ва органлар қон билан нормал таъминланиши учун организмда айланиб юрган қон ҳажми билан барча томирлар системасининг умумий сиғими ўртасида муайян нисбат бўлиши зарур. Бир қанча нерв ва гуморал регулятор механизмлар шунга имкон беради. Қон йўқотилгач организмда айланиб юрган қон миқдори камайиши муносабати билан организм кўрсатадиган реакцияларни мисол тариқасида кўриб чиқайлик.
Организм қон йўқотганда юракка қон камроқ келади ва артериал босим пасаяди. Артериал босимнинг бундай пасайишига жавобан уни нормал даражага келтиришга доир реакциялар рўй беради. Аввало томирлар рефлекс йўли билан тораяди, қон унча кўп кетмаган бўлса, пасайган қон босими томирларнинг торайиши туфайли кўтарилади. Бундан ташқари, организм қон йўқотганда томирларни торайтирувчи гормонлар: буйрак усти безларидан адреналин, гипофиздан вазопрессин чиқиши рефлекс йўли билан кучаяди. Бу моддалар секрецияси кучайганда ҳам шунингдек томирлар, аввало артериолалар тораяди. Бундан ташқари, юрак қисқаришлари рефлекс йўли билан тезлашиб ва кучайиб тургани туфайли, пасайган қон босими бараварланиб қолади.
Мазкур нерв-гуморал реакциялар мавжудлигидан, бирданига қон йўқотилганда артериал босим бир неча вақт етарлича юқори даражада туриши мумкин. Қон йўқотишда артериал босимнинг сақланиб туришида адреналин ва вазопрессиннинг муҳим роль ўйнаши шундан кўринадики, гипофизи ва буйрак усти безлари олиб ташланган ҳайвон қон йўқотганда. шу безлари бутун бўлиб қон йўқотган ҳайвонга қараганда эртароқ ўлиб қолади. Бирданига қон йўқотишда қон босими сақланиб туриши учун тўқима суюқлиғининг томирларга ўтиши ва қон деполари деб аталувчи органларда тўпланган қоннинг умумий қон оқимига ўтиши ҳам аҳамиятли, томирларда айланиб юрувчи қон миқдори шу тариқа ошади ва артериал босим шу йўл билан кўтарилади.
Қон йўқотишнинг маълум чегараси бор, бу чегарадан ўтгач регулятор механизмлар (томирларнинг торайиши, қоннинг деполардан чиқиши, юракнинг зўр бериб ишлаши)дан биронтаси ҳам қон босимини нормал даражада сақлаб тура олмайди: организм ўзидаги қоннинг тахминан ярмини йўқотса, қон босими тезда пасая бошлайди ва нолгача тушади, бу эса ўлимга олиб келади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish