Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ТОМИРЛАРНИ ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ МАРКАЗЛАР



Download 13,93 Mb.
bet77/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   493
Bog'liq
fizi

ТОМИРЛАРНИ ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ МАРКАЗЛАР
Томирлар марказий нерв системасидан келадиган импульслар таъсирида кенгаяди ёки тораяди. Артериал томирларнинг муайян даражада торайишини таъминлайдиган нерв маркази — томир ҳаракатлантирувчи марказ узунчоқ мияда эканлигини 1871 йилда В. Ф. Овсянников аниқлагап. Бу марказнинг қаерда жойлашганлиги мия стволини турли еридан қирқиб кўриш йўли билан аниқланган. Ит ёки мушукнинг мия стволи тўрт тепаликнинг юқорисидан қирқилса, қон босими ўзгармайди. Мия агар узунчоқ мия билан орқа мия оралиғидан кесилса, уйқу артериясида қоннинг максимал босими нормадаги 100—120 мм дан 60—70 мм га тушади.
Бундан англашиладики, томир торайтирувчи марказ узунчоқ мияда бўлиб, ҳамма вақт маълум тонус ҳолатида, яъни узлуксиз қўзғалган ҳолатда бўлади. У таъсир этмайдиган қилиб қўйилса, томирлар кенгаяди ва артериал босим пасаяди.
Узунчоқ миянинг томир ҳаракатлантирувчи маркази IV қоринча тубида бўлиб, прессор ва депрессор бўлимлар деб аталувчи икки қисм дан иборат эканлиги янада синчиклаб текширишда маълум бўлди. Прессор бўлимга таъсир этилганда артериялар тораяди ва қон босими кўтарилади, депрессор бўлимга таъсир этилганда эса артериялар кенгаяди ва қон босими пасаяди.
Узунчоқ миянинг томир торайтирувчи марказидан симпатик нерв системасининг нерв марказларига импульслар келади. Орқа мия ён шохларидаги бу марказлар гавданинг айрим қисмларидаги томирлар билан боғланган томир торайтирувчи марказларни ҳосил қилади. Узун чоқ миянинг томир торайтирувчи маркази ишламай қўйгач артериялар билан артериолаларнинг кенгайиши сабабли пасайган қон босимини орқа миянинг томир ҳаракатлантирувчи марказлари бироз кўтара олади.
Орқа мия билан узунчоқ миянинг томир ҳаракатлантирувчи марказларидан ташқари, оралиқ миянинг ва бош мия ярим шарларининг нерв марказлари ҳам томирлар ҳолатига таъсир этади.
Вегетатив нерв системасининг олий марказлари гипоталамусда жойлашган. Оралиқ миядаги шу гипоталамуснинг муайян қисмларига таъсир этилганда артериялар билан артериолалар торайиб, қон босими кўтарилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish