Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Веналарда қон оқиш тезлиги



Download 13,93 Mb.
bet74/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   493
Bog'liq
fizi

Веналарда қон оқиш тезлиги. Веналарда қон оқишининг чизиқли тезлиги артериялардагига қараганда камроқ.Бунинг боиси шуки, веналар артерияларга қараганда 2—3баравар кенгроқ, бу эса, гемодинамика қонунларига кўра,қоннинг секинроқ оқишига сабаб бўлади. Уртача калибрли периферик веналарда қон оқиш тезлиги 6 дан 14 см/сек гача; кавак веналарда 20 см/сек га етади. Қон айланиш катта доирасининг веналарида кон юриш сабаби чап қоринчанинг қисқариш кучигина эмас (қон оқишига қаршилик жуда катта бўлган артериолалар ва капиллярлардан қон ўтганда чап қоринчанинг қисқариш кучи талайгина сарф бўлади); бундан ташқари, қўшимча факторларнинг ҳам аҳамияти бор. Бу факторлардан бири шуки, веналар эндотелийсида (кавак веналар, қопқа вена системаси ва венулалардан ташқари) бурмалар ҳосил бўлади, булар қонни фақат юрак томонга ўтказувчи ҳақиқий клапанлардир. Модомики шундай экан, веналарни қисиб қонни юргиза оладиган ҳар қандай куч веналарда қон юри_ шига ёрдам бера олади; веналарда клапанлар борлигидан қоп тескари оқаолмайди.
Веналарда қон юришига ёрдам берадиган қўшимча кучлар асосан иккита: 1) кўкрак қафасининг сўрувчи таъсири; 2) скелет мускулларининг қисқариши. Кўкрак қафасининг сўрувчи таъсири юқорида кўриб ўтилган эди; у веналарда қон оқишига (айниқса нафас олиш пайтида) ёрдам беради. Скелет мускуллари веналарда қон айлапишига шу билан ёрдам берадики, улар қисқарганда ичидаги ва ёнидаги веналарни қисади. Веналарда қон босими паст бўлгани учун уларни мускуллар қисганда ичидаги қон юрак томонга сиқилиб чиқади (қоннинг тескари оқишига клапанлар халақит беради). Шунинг учун ритмик ҳаракатлар (масалан, одам ўтин арралаганда, юрганда) насос сингари таъсир этиб, веналарда қон юришини тезлатади. Статик иш (яъни веналарнинг узоқ қисқариб туришига сабаб бўладиган иш — мускулларнинг узоқ қисқариши) веноз қои айланишига тўсқинлик қилади.
Вена пульси. Майда ва ўртача веналарда қон босимининг пульс тебраниши йўқ. Юрак яқинидаги йирик веналарда эса артериал пульсга қараганда бошқа сабаб билан келиб чиқувчи пульс тебранишлари — вена пульси қайд қилинади. Бўлмалар билан қоринчалар систоласи вақтида юракка қон келишининг қийинлашуви вена пульсига сабаб бўлади. Юракнинг шу бўлимлари қисқарганда веналардаги босим кўтарилади ва деворлари тебранади. Бўйинтириқ венаои (V. jugularis) пульсини ёзиб олиш ҳаммадан қулай.
Вена пульсининг эгри чизиғи — флебограммада — учта тиш фарқ қилинади: а, с ва V (40-расм). а тиши ўнг бўлма систоласига тўғри келади. Унинг келиб чиқиш сабаби шуки, бўлма систоласи вақтида кавак веналарнинғ бўлмага қуйиладиган жойидаги тешик мускул толалари ҳалқаси билан қисилади, шу туфайли веналардан бўлмага қон ўтиши вақтинча тўхтайди. Шу сабабли бўлмаларнинг ҳар бир систоласида йирик веналарда қон пича юришмай туради, шунинг орқасида деворлари чўзилади. Бўлмалар диастоласи вақтида уларга қон бемалол ўтади ва шу пайт вена пульсининг эгри чизиғи бирданига пасаяди. Ҳа демай, вена пульсининг эгри чизиғида кичкина с тиши пайдо бўлади. У бўйинтириқ венасининг ёнида уриб турган уйқу артериясининг турткисидан келиб чиқади. с тишидан сўнг эгри чизиқ пасаябошлайди ва у янгидаи кўтарилади — V тиши пайдо бўлади. V тишининг келиб чиқи-шига сабаб шуки, қоринчалар систоласнинг охирида бўлмалар қонга тўлганлиги ва уларга яна қон кира олмагани учун веналарда қон дамланиб қолиб, уларнинг деворини чўзади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish