Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Капиллярларда қон айланиши



Download 13,93 Mb.
bet72/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   493
Bog'liq
fizi

Капиллярларда қон айланиши
Капиллярларнинг ҳаётий пропесслардаги аҳамияти шуки, қон ва тўқималр орасида модда алмашинуви капиллярлар девори орқали содир бўлади. Капиллярлар девори фақат бир қават эндотелий ҳужайраларидан иборат, қондаги эриган моддалар шу ҳужайралар орқали диффузияланади. Қон айланиш катта доирасидаги жами капиллярлар бир нсча миллиарддан ошади, шунинг учун капиллярлар соҳасида қон йўли анча кенгайгандир.
Ишлаб турган барча капиллярлар кўндаланг кесимининг йиғиндиси аорта кўпдаланг кесимидан 600—800 баравар ортиқ. Капиллярларда қон оқиш тезлиги аортада қон оқиш тезлигидан 600—800 баравар кам бўлиб, 0,3—0,5 мм/сек ни ташкил қилиши ҳам шуни кўрсатади. Эритроцитларнинг капиллярларда силжишини бевосита микроскопда кузатиб, бу тезликни ўлчаш мумкин.
Ҳар бир айрим капиллярнинг бўйи 0,3—0,7 мм, диаметри тахминан 8 мк. ,
Ҳисобларга кўра, мускул капиллярларидаги 1 мл қон капилляр эндотелийсининг 0,5 м2 юзасига тегиб ўтади. Қон капиллярнинг юпқа деворига тегиб турадиган юза шундай катта бўлганидан бу ерда содир бўлувчи модда алмашинувига, жумладан қон билан тўқима орасидаги газ алмашинувига ёрдам беради.
Турли органлардаги капиллярларнинг шакли ва катталиги ҳар хил. Улардаги капиллярларнинг умумий сони ҳам турлича. Модда тез алмашинадиган тўқималарнинг 1 мм2 кўндаланг кесимидаги капиллярлар сони модда алмашинуви суст бўлган тўқималардагига нисбатан бир неча баравар кўп. Масалан, юракнинг 1 мм2 кееимидаги капиллярлар сони скелет мускулидагига қараганда 2 баравар кўп.
Капиллярларнинг икки хилини ажратишади. Бир хили артериолалар билан вснулалар орасида энг калта йўлни ҳосил қилади , (уларни магистрал капиллярлар деб аташади). Бошқалари магистрал капиллярларнинг ён шохчаларидир; булар бир капиллярларнинг артериал охиридан бошланиб, иккинчи капиллярнинг веноз охирига қуйилади. Аиа шу ён шохчалар капилляр тўрини ҳосил қилади. Г. И. Мчедлишвили маълумотларига қараганда, магистрал капиллярларда қон оқиш тезлиги унинг ён шохчаларидаги қон оқиш тезлигидан катта.
Капиллярлардаги қон босими бевосита ўлчанган: бинокуляр лупа билан кузатиб туриб, капиллярдаги қон оқимлга тескари йўналишда ингичка канюля киритиб, уни физиологик эритма тўлдирилган бюреткага улашган. Бюрсткадаги босимни истаганча ўзгартириш ва ўлчаш мумкин. Қанюляга кирган эритроцит капилляр томонга ҳам, канюля томонга, ҳам силжимай, бир жойда турган тақдирда бюреткадаги босим капиллярдаги босимга тенг бўлади.
Юрак билан бир хил баландликда турган капиллярдаги босим унинг артериал охирида тахминан 25—30 мм, веноз охирида эса 8— \2 мм. .
Скелет мускулининг 1 мм2 кўндаланг кесимига тўғри келадиган капиллярларнинг умумий сонини А. Крог ва шогирдлари аниқлашган. Организмнинг ҳаст даврида тушь билан бўялган тўқималардаги капиллярларни санашган. Ит мускулининг 1 мм2 кўндаланг кесимидаги капиллярлар сони тахминан 2500 эканлиги маълум. Махсус тажрибаларда Крог тўқималарда кислороднинг диффузияланиш тезлигини аниқлади ва шу маълумотларга асосланиб, мускулда қон ҳамма вақт унинг барча капиллярларидан ўтган тақдирда мускул тўқимасидаги кислород таранглиги капилляр қондаги кислород таранглигига тенг келиши керак эди, деган хулосага келди. Лекин тинч ҳолатдаги мускулда кислород таранглиги жуда кам (нолга яқин) экан. Бундан англашиладики, мускул тинч турганда қон унинг озгина капиллярлари, яъни «навбатчи» капиллярлар орқали оқади, қолган капиллярлар эса берк бўлиб, қон ўтказмайди. Крог бир ҳайвоннинг ишлаётган ва ишламаётган оёғидаги капиллярларни санаб, ҳақиқатда ҳам шундай эканлигини кўрсатиб берди. Денгиз чўчқаси мускулининг 1 мм2 кўндаланг кесимига жами 3000 капилляр тўғри келиши, бу миқдор иш вақтида 2500, тинч турганда эса 31—270 бўлиши аниқланган.
Мускул тинч турганда бир гуруҳ «навбатчи» капиллярлар иккинчи гуруҳи билан алмашиниб туради. Бир гуруҳ капиллярларнинг беркилиш, иккинчи гуруҳнинг эса очилиш сабаби ҳозирча номаълум. Афтидан, махсус запас капиллярлар йўқ, барча капиллярлар муайян пайтда «навбатчи» бўла олади.
Берк капиллярлар кескин тонус ҳолатида бўлишини Крог аниқлади. Организмиинг ҳаёт вақтида уларни ҳатто юқори артериал босим билан ҳам қонга тўлдириб бўлмайди, ҳолбуки атоник капиллярларни озгина босим билан ҳам қонга тўлдириш мумкин.
Капиллярлар девори фақат эндотелийдан иборат бўлиб, мускул элементлари йўқ, шунинг учун капиллярлар қандай қилиб беркилади, деган савол туғилди. Капилляр деворини ҳар жой-ҳар жойдан ўтиб ту-рувчи махсус панжасимон ҳужайралар (Руже ҳужайралари)нинг қис-қариши туфайли капилляр беркилади, деб фараз қилинди. Ҳозир бу фикр рад этилди. Лртериолалардаги босим миқдори капиллярлар диа-метрининг ўзгаришида катта роль ўйнайди. Артериолалардаги босим кўтарилганда ишлаётган капиллярлар кўпаяди. Артериолалар капил-лярларнинг қонга тўлишини бошқарувчи «жўмраклар» вазифасини ўтайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish