Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet69/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   493
Bog'liq
fizi

Биринчи тартибдаги тўлқинлар энг кўп бўлиб, юрак қисқаришла рига боғлиқ. Ҳар бир систола вақтида бир қадар қон артерияларга чиқиб, уларнинг эластик чўзилишини оширади. Қоринчалар систоласи вақтида аорта ва ўпка артериясига келадиган қон миқдори кетадиган миқдоридан ортиқ бўлади, шунинг учун улардага босим кўтарилади. Диастола вақтида қоринчалардан артериал системага қон чиқиши тўх тайди ва фақат йирик артериялардан қон оқиб кетабошлайди; девор-ларининг чўзилиши камаяди ва қон босими паеаяди. Босим ўзгаришлари аорта ва ўпка артериясидан уларнинг барча тармоқларига тарқалиб, аста-секин сўнади. Систола натижасйда артериялардаги босимнинг кўтарилиши максимал, ёки систолик босимни характерлайди. Диастола вақтида босимнинг пасайиши эса минимал, ёки диастолик босимни характерлайди. Систолик босим билан диастолик босим орасидаги фарқ, яъни босимнинг ўзгаришлар амплитудаси пульс босими ёки пульс айирмаси деб аталади. Бир хил шароитда пульс босими ҳар бир систолада юракдан отилиб чиқадиган қон миқдорига пропорционал бўлиб, систолик ҳажм миқдорини бир қадар таърифлаб беради.
Пульс босими юракка яқин артерияларда энг юқори. Юракдан узоқлашган сайин пульс босими пасайиб боради, яъни систолик ва диастолик босимлар орасидаги фарқ секин-аста камаяди. Артериола ва капиллярларда қон босимининг пульс тўлқинлари йўқ; уларда босим доимий бўлиб, систола ва диастола вақтида ўзгармайди.
Максимал (систолик), минимал (диастолик) босим ва пульс боснмидан ташқари, ўртача босим деб аталувчи босимни ҳам аниқлашади.
Ўртача босим максимал босим билан минимал босим орасидаги миқдор бўлиб, қон босимининг пульс тўлқинлари бўлмаганда табиий шароитда ўзгарувчи қон босими берадиган гемодинамик эффектни бера олади. Бунинг маъноси шуки, ўртача босим қоннинг узлуксиз ҳаракат энергиясини ифодалайди.
Уртача босим миқдорини икки тиззаси орасида жўмраги бўлган симоб манометри ёрдамида аниқлаш мумкин. Жўмракдаги тешик торайтирилса, босимнинг систолада кўтарилиши ва диастолада пасайишида симобнинг тез тебранишига қаршилик пайд бўлади. Бу ҳолда қон босимининг эгри чизиғи деярли тўппа-тўғри бўлиб, упда пульс тебранишлари кўринмайди. Манометрнинг иккала тиззасида турган симоб сатҳларидаги фарқ ўртача босимга мос келади.
Босимнинг диастолада пасайиш вақти систолада кўтарилиш вақтига қараганда ортиқроқ бўлгани учун ўртача босим миқдори максимал (систолик) босимга қараганда минимал (диастолик) босимга яқинроқ.
Бир артерияда ўртача босим ҳамма вақт ўзгариб турадиган систолик ва диастолик босимдан кўра доимий миқдордир.
Қон босимининг эгри чизиғида пульс тўлқинларидан ташқари нафас ҳаракатларига мос келувчи иккинчи тартибдаги тўлкинлар ҳам кузатилади; шунинг учун уларни нафас тўлкинлари дейишади: нафас олинганда қон босими пасаяди, нафас чиқарилганда эса қон босими кўтарилади.
Қон босимининг эгри чизиғида баъзан учинчи тартибдаги тўлқинлар кузатилади. Улар қон босимининг янада секин кўтарилиши ва пасайишидан иборат бўлиб, ҳар бири бир нечта нафас тўлқинини ўз ичига олади. Учинчи тартибдаги тўлқинлар томирларни ҳаракатга келтирувчи марказ тонусининг вақти-вақти билан ортиши ва камайишидан келиб чиқади . Мия кислород билан етарли таъминланмаганда, масалан, атмосфера босими пасайганда, қон йўқотилганда ва баъзи заҳарлардан заҳарланишда учинчи тартибдаги тўлқинлар кўпроқ кузатилади.
Урта ёшли кишида максимал (систолик) босим бевосита ўлчанганда: аортада 110—125 мм сим. уст., оёқ-қўлнинг йирик артерияларида 105—120 мм. Йирик артерияларда қон босими айтарлик пасаймаслиги юқоридаги рақамлардан кўриниб турипти. Майда артерияларда, айниқса артериолаларда қон босими айниқса кескин даражада пасаяди. Улардаги босим жуда пасайиб, артериолаларнинг капиллярларга ўтадиган жойида 25—30 мм га тенг келади.
Клиник практикада қоннинг артериал босими одатда елка артериясида ўлчанади. 15 ёшдан 50 ёшгача кишиларнинг максимал қон босими елка артериясида Коротков усули билан ўлчанганда 105—120 мм ни ташкил этади. 50 ёшдан кейип аксари кўтарилади. 60 ёшда максимал босим ўрта ҳисоб билан 135—140 мм ни ташкил этади. Янги туғилган болаларда максимал қоп босими 40 мм, лекин бир неча кундан сўнг у 70 мм га, бир ойлик бўлганда 80 мм га етади.
Қоннинг минимал босими ўрта ёшдаги соғлом одамнинг елка артериясида ўрта ҳисоб билан 60—80 мм. Пульс босими ёки пульс фарқи 35—50 мм ни ташкил этади.
Қон босими миқдорига бир қанча факторлар таъсир этади. Масалан, эмоционал қўзғалиш, ғазабланиш, қўрқиш қон босимини (айниқса систолик босимни) анча ошириб юборади. Юракнинг зўр бериб ишлаши, шунингдек томирлариинг торайиши қон босимининг кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ўзгаришлар рефлекс йўли билан ва қисман қонга ўтаётган адреналин таъсирида рўй беради.
Жисмоний иш вақтида асосан юрак фаолиятининг кучайиши ҳисобига қон босими кескин даражада кўтарилади. Систолик босим 180— 200 мм га етиши мумкин. Бунда кўпинча диастолик босим ҳам кўтарилади (100—110 мм гача); пульс босими ортади, бу эса систола ҳажмининг кўпайганлигини кўрсатади.
Одамнииг юрак-томир системасида функционал камчилик бўлса, жадал жисмоний иш вақтида систолик босим озгина кўтарилади, диастолик босим эса кўпроқ кўтарилади; бунда пульс босими камаяди.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish