Бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг юрак фаолиятига таъсири. Ҳар хил эмоцияларда юрак фаолиятининг ўзгариши бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг юрак фаолиятиии бошқаришда қатнашувини кўрсатади. Одамда муайян эмоцияга сабаб бўлувчи факторлар эслатилганда юракнинг қисқаришлар ритми ва куч ўзгариши мумкинлиги бунинг исботидир.
Юрак фаолиятини бош мия пўетлоғи бошқариши ҳақидаги энг ишончли маълумотлар шартли рефлекслар усули билан олинган. Кўз соққаларини босиб, юрак уришини секинлаштириш билан бир вақтда бирор таъсирот берилса, масалан, товуш чиқарилса ва бу иш кўп марта такрорланса, кейинчалик кўз соққаларини босмай товуш чиқариш биланоқ юрак фаолиятининг ритми сийраклашади. Бу шартли кўз-юрак ре-лексидир. Худди шунингдек, юрак ишини ўзгартирувчи дори (нитроглицерин, строфантин)ни организмга киритиш билан бир вақтда бирор сигнал, масалан, товуш ёки ёруглик кўп марта таъсир этилса, шартли рефлекс ҳосил бўлади, натижада дори бермай туриб ўша сигналнинг ўзи таъсир этганда ҳам юрак фаолияти ўзгараверади.
Спортчиларнинг стартдан олдинги ҳолатини таърифлаб берувчи ҳодисалар шартли рефлектор реакцияларга асосланади. Спортчиларда нафас, модда алмашинуви, юрак фаолияти мусобақа вақтида қандай ўзгарса, мусобақадан олдин ҳам ўшандай ўзгаради. А. Н. Крестовников маълумотларига кўра, коньки отувлар югуришдан олдин стартда турганда пульси минутига 22—36 та ошади.
Юрак фаолиятининг гуморал йўл билан бошқарилиши
Гавда аъзоларининг қон ва лимфага чиқарадиган бир қанча моддалари юракка таъсир этади: юрак уришини кучайтиради ва тезлатади ёки, аксинча сусайтиради ва сийраклатади.
Буйрак усти безларидан қонга ўтиб симпатик нерв таъсирлангандаги каби эффект берадиган адреналин бу жиҳатдан айниқса муҳим аҳамиятга эга. Адреналин юракнинг қисқаришлари ритмини тезлаштиради ва амплитудасини оширади.
Юракнинг нормал ҳаёт фаолиятида электролитлар муҳим роль ўйнайди. Қондаги калий ва кальций тузлари концентрациясининг ўзгариши юрак автоматиясига, унинг қўзғалиш ва қисқариш процессларига ғоят катта таъсир кўрсатади.
Калий ионларининг кўп бўлиши юрак фаолиятининг ҳамма томонларини сусайтиради: юрак ритмини сийраклатади (м а н ф и й хронотроя таъсир), юракнинг қисқаришлар амплитудасини камайтиради (м а н ф и й и н о т р о п таъсир), юракда қўзғалишнинг ўтиши-ни ёмонлаштиради (манфий дромотроп таъсир), юрак мускулининг қўзғалувчанлигини пасайтиради (манфий батмотроп таъсир). К ионлари кўп бўлганда юрак диастолада тўхтаб қолади. Қонда К ионлари камайганда (гипокалиемия) ҳам юрак фаолияти кескин даражада бузилади.
Кальций ионларининг кўп бўлиши аксинча: м у с б а т хронотроп, ионтроп, дромотроп, батмотроп таъсир кўрсатади. Кальций ионлари ортиқча бўлганда юрак систолада тўхтаб .қолади. Қонда Са ионлари камайганда юрак қисқаришлари сусаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |