Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Юракда нерв импульслари ўтказилишининг кимёвий механизми



Download 13,93 Mb.
bet63/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   493
Bog'liq
fizi

Юракда нерв импульслари ўтказилишининг кимёвий механизми
Юракнинг адашган нервлари таъсирланганда уларнинг охирларида ацетилхолин ажралиб чиқади, симпатик нервлар таъсирланганда эса уларнинг охирларида норадреналин (симпатин) ажралади. Булар юрак фаолиятини бевосита тормозловчи ёки кучайтирувчи моддалардир, шунинг учун ҳам нерв қўзғалишининг медиаторлари (яъни ўтказувчилар) деб аталади. Медиаторларнинг мавжудлигини О. Леви исбот зтган. У организмдан ажратиб олинган бир юракнинг адашган ва симпатик нервларини таъсирлаган, сўнг бу юракдан суюқлиқ олиб, организмдан ажратилган, аммо нервлари таъсирланмаган иккинчи юракка солган: иккинчи юрак худди ўзининг адашган ёки симпатик нервлари таъсир.лангандек реакция берган. Демак, биринчи юрак таъсирланганда уни озиқлантирувчи суюқлиққа бирор медиатор ажралиб чиққан.
N. vagus ёки N.splanchnicus таъсирланган вақтда юракда бўлган Рингер суюқлиғини иккинчи юракка ўтказиш эффектларини 31 ва 33-расмлардаги пастки эгри чизиқларда кўриш мумкин.
Адашган нерв охирларида ҳосил бўладиган ацетилхолин қондаги ва гавда ҳужайраларидаги холинэстераза ферменти таъсирида тез парчаланади. Шунинг учун ацетилхолин фақат ажралиб чиққан жойида (маҳаллий) .таъсир кўрсатади. Симпатик меддатор—норадреналин ацетилхолинга қараганда секинроқ парчаланади ва шунинг учун узоқроқ таъсир этади. Бунинг сабаби шуки, симпатик нервларга таъсир этиш тўхтатилгандан кейин ҳам юрак қисқаришлари яна бироз вақт тезлашганича ва кучайганича қолади.
Юрак фаолиятини бошқарувчи марказлар тонуси
Юракка келадиган адашган нервларнинг ядролари — нерв марказлари доимо қўзғалган ҳолатда — марказий тонус ҳолатида бўлади. Шунинг учун адашган нервлар орқали юракка доимо тормозловчи импульслар келиб туради. Иккала адашган нерв қирқиб қўйилгандан кейин бу импульслар келмай қолиши сабабли ит юраги тез урабошлайди.
Одамга атропин алкалоидини юбориб, адашган нервларни вақтинча таъсир этмайдиган қилиб қўйиш мумкин. Бунда юрак қисқаришлари жуда тезлашади.
Юракка симпатик толаларни берувчи Ganglion stellatumит-нинг иккаласи олиб ташланса, юрак қисқаришлари барқарор сийраклашмайди, чунки юракка келувчи симпатик нсрвларнинг нерв марказлари тонуси йўқ ёки жуда суст.
Адашган нервларнинг марказий тонусини рефлектор таъсирлар сақлаб туради, яъни турли рецепторлардан марказга интилувчи нерв-лар орқали келувчи импульслар адашган нервларнинг ядроларини қўзғатиб туради. Адашган нервлар ядроларининг тонусини сақлаб туришда уларга аорта равоғи ва каротид синус рецепторларидан марказга интилувчи нервлар орқали келадиган импульслар айниқса катта роль ўйнайди. Адашгаи нервлар қирқиб қўйилганда бу нервларнинг ядролари тонуси кескин даражада пасаяди, шунинг оқибатида адашган нервларнинг ўзи қирқиб қўйилганда юрак қисқаришлари қандай тезлашса, марказга интилувчи шу нервлар қирқиб қўйилганда ҳам юрак қисқаришлари ўшандай тезлашади.
Адашган нервлар ядролари тонусига баъзи химявий факторлар ҳам таъсир этади. Уларнинг таъсирини К. Гейманс таклиф этган методика билан ўрганиш мумкин. Бу методикада икки итнинг қон томирлари бир-бирига шундай уланадики, А итнинг қони Б итнинг бошига боради. Томирлар уланганидан сўнг Б итнинг боши танасидан ажратилади, лекин адашган нервлар қирқмай қолдирилади. Гейманс методикасида текширилаётган модда организмга киритилгач юракнинг ўзига таъсир қилишини ёки адашган нерв ядросига таъсир этиб юрак фао-лиятини ўзгартиришини аниқласа бўлади. Дарҳақиқат, мазкур модда А итнинг қонига юборилгач Б ит юрагининг ишини ўзгартирса-ю, Б итнинг қонига юборилганда унинг юрак ишини ўзгартирмаса, текширила-ётган модда фақат адашган нервларнинг ядролари орқали таъсир қилиши равшан бўлиб қолади. Буйрак усти безларининг мағиз қаватидан ажралиб чиқадиган адреналин, шунингдек, кальций ионлари ва карбонат ангидрид қонда кўпайиб кетганда адашган нервларнинг ядролари тонуси ошиб кетиши шундай йўл билан аниқланган.
Адашган нервларнинг ядролари тонуси нафас фазаларига ҳам қараб ўзгаради. Нафас чиқаришнинг охирида ва ундан кейинги нафас олишда N.vagi. ядроларининг тонуси ортади, шунинг учун юрак уриши сийраклашади, натижада нафас аритмияси келиб чиқади. Адашган нервлар қирқиб қўйилгач ёки организмга атропин юборилгач нафас аритмияси йўқолади.
Одамларда баъзан адашган нервларнинг марказлари тонуси барқарор ошганлига кузатилади. Брадикардия, яъни юрак ишининг секинланиши шундан гувоҳлик беради. Вагал тонус пасайганда юракнинг иш ритми аксинча ўзгариб, тахикардия рўй бериши, яъни юрак иши тезла шиши мумкин.
Янги туғилган болаларда адашган нервлар ядроларининг тонуси йўқ. Янги туғилган ҳайвонларнинг юрак нервларини қирқиб қўйиш, шунингдек чақалоқларга атропин юбориб адашган нервдан юракка импульс келмайдиган қилиб қўйиш юрак қисқаришлари частотасига таъсир қилмаслиги ҳам шундан дарак беради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish