Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Юрак фаолиятининг рефлекс йўли билан бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet64/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   493
Bog'liq
fizi

Юрак фаолиятининг рефлекс йўли билан бошқарилиши
Юрак фаолиятини бошқаришда узунчоқ мия билан орқа миядаги марказлардан ташқари, юқорироқдаги бир қанча нерв марказлари ҳам қатнашади. Оралиқ миянинг гипоталамус соҳасига таъсир этилганда юрак қисқаришлари кучаяди ва тезлашади. Миячага ва бош мия ярим шарлари пўстлоғининг мотор ва премотор зоналарига таъсир этилганда ҳам юрак фаолияти ўзгаради.
Юрак фаолияти марказий нерв системасининг санаб ўтилган барча соҳалари иштирокида рефлекс йўли билан бошқарилади. Рефлектор реакциялар юрак қисқаришларини тормозлаши—секинлатиши ҳам сусайтириши (вагал рефлекслар) ва қўзғатиши — тезлатиши ҳам кучайтириши мумкин (симпатик рефлекслар).
Турли рецепторлар таъсирланганда юрак иши рефлекс йўли билан ўзгаради. Томирлар системасининг баъзи қисмларида жойлашган рецепторлар юрак ишининг бошқарилишида алоҳида роль ўйнайди. Улар томирлардаги қон босимининг ўзгаришидан ёки гуморал (химиявий) таъсиротлардан қўзғалади. Шундай рецепторлар тўпланган қисмлар томирларнинг рефлексоген зоналари деб аталади. Уйқу артерияси иккига бўлинадиган соҳа (sinus caroticus) даги рефлексоген зоналарнинг аҳамияти айниқса катта. Марказга интилувчи нервларнинг шу ердаги охирлари таъсирланганда юрак қисқаришлари рефлекс йўли билан секинлашади. Бу нервларнинг охирлари прессорецепторлардан иборат. Булар қайси томирларда жойлашган бўлса, ўша томирлардаги қон бо-симининг кўтарилиши сабабли шу томирларнинг чўзилишидан табиий равишда таъсирланади. Прессорецепторлардан афферент нерв импульслари келиб, адашган нервлар ядроларининг тонусини оширади, бу эса юрак қисқаришларини секинлаштиради. Томирларнинг рефлексоген зонасида босим қанча юқори бўлса, прессорецепторлардан импульслар шунча кўп келади (35-расм).

35-расм. Уртача артериал босим симоб устуни ҳисобида 55 мм (А) ва 135 мм (Б) бўлганда қуённинг каротид синуси рсцепторларидан ке-лаётган якка нерв толасидаги импульсацил (Бронк ва Стелладан).

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish