33-расм. Адашган (а) ва симпатик (б) нервлар таъсирланганда бақа юраги ритмини бошқарувчи ҳужайраларнинг ҳаракат потенциаллари (Хутер ва Траутвейндан) Расмда (а) ҳаракат потенциалининг фақат пастки ярми кўрсатилган. Адашган нерв узоқ вақт таъсирланганда аввалига урмай қўйган юрак таъсирот давом этишига қарамай яна уриб кетади. Бу ҳодиса юракнинг п. vagus таъсиридан чиқиб кетиши деб аталади.
Юракка симпатик нервларнинг таъсири.Симпатик нервларнинг юракка таъсир этишини 1867 йилда И. Ф. Цион, кейинчалик И. П. Павлов ҳам ўрганишган. И. Ф. Цион юракнинг симпатик нервлари таъсирланганда юрак фаолиятининг тезлашувини (мусбат хронотроп эффект) тасвир этган; тегишли толаларни И. Ф. Цион nn.accelerantes (юракни тезлатувчилар) деб атаган. 1887 йилда И. П. Павлов юрак ритмини айтарлик тезлатмасдан қисқаришини кучайтирувчи, яъни юрак фаолиятини кучайтирувчи нерв толаларини (мусбат инотроп эффект) топди. И. П. Павловнипг фикрича, кучайтирувчи нерв толалари махсус трофик (яъни модда алмашинуви процессларини стимуллаш йўли билан юракка таъсир қилувчи) толалардир.
Симпатик нервлар таъсирланганда ритмни бошқарувчи ҳужайраларнинг диастолада ўз-ўзидан деполяризацияланиши тезлашади, натижада юрак тезроқ урабошлайди , ҳаракат потенциалларининг амплитудаси ҳам ошади.
Юракнинг симпатик нервларини таъсирлаш юракда қўзғалишнинг ўтишини яхшилайди (мусбат дромотроп эффект) ва унинг қўзғалувчанлигини оширади (мусбат батмотроп эффект). Симпатик нервнинг таъ сири катта латент давр — 10 cекунд ва ундан кейин билинади ва нервни таъcирлаш тўхтатилгандан кейин ҳам узоқ давом этади (34-расм).
34. расм. Симпатик нсрвга таъсир этишнинг бақа юрагига таъсири (В. Б. Болдирсвдан). Пастки чизиқда белгиланган дақиқада организмдан ажратиб олинган юракка келувчи симпатик нерв таъсирланган. Натижада юрак қисқаришлари кескин кучаяди ва тезлашади (юқоридаги эгри чизиқ). Таъсирот берилган вақтда Рипгер эритмасида симпатин (норадреналин) бўлади, у таъсирот берилмаган иккинчи юракка таъсир этганда худди симпатик нерв таъсирлангандаги каби эффект келиб чиқади (пастдаги эгри чизиқ). Организмнинг ишга мосланишида юрак нервларининг аҳамияти қуйидаги кузатишдан кўриниб турибди: ит юрагини иннервацияловчи нервлар қирқиб қўйилса, у жадал жисмоний иш бажарганда томири минутига фақат 10—12 та ортиқроқ уради ва ит нервлари қирқилгунча бир неча соат жисмоний иш қилган (югурган) бўлса, нервлари қирқиб қўйилгандан кейин фақат бир неча минут югура олади.