Юрак-ўпка препарати. Юракнинг систолик ҳажмига турли шароит таъсирини И. П. Павлов ва Н. Я- Чистович томонидан таклиф қилинган, кейинчалик Э. Старлинг томонидан такомиллаштирилган юрак-ўпка препарати методикаси ёрдами билан ўткир тажрибада текшириш мумкин.
Бу методикада ҳайвоннинг аортасини ва кавак веналарни боғлаш йўли билан қон айланиш катта доираси ажратиб қўйилади. Тож томир» ларда қон айланиши, шунингдек ўпка орқали қон айланиши, яъни кичик доира сақланиб туради. Шиша найлар ва резина найлар системасига уланган канюлялар аортага ва кавак веналарга киритилади. Чап қоринчадан аортага отилиб чиқаётган қон бу сунъий системадан ўтиб, кавак веналарга, сўнгра ўнг бўлмага ва ўнг қоринчага келади. Қон бу ердан ўпка доирасига йўл олади. Босқон ёрдамида ритмик равишда шиширилаётган ўпка капиллярлари орқали ўтиб, нормал шароитдагидек кислородга бойиган ва карбонат антидридини берган қон чап юракка келади, у ердан эса шиша найлар билан резина найлардан тузилган катта доирага қайтиб келади.
М ахсус мосламадан фойдаланиб, сунъий катта доирада қон учратадиган қаршиликни ўзгартириб, ўнг бўлмага келаётган қонни кўпайтииш ёки камайтириш мумкин. Шундай қилиб,юрак-ўпка препарати юракка тушадиган нагрузкани ихтиёрий равишда ўзгартиришга имкон беради.
29-расм. Венага туз эритмаси юбориш туфайли циркуляциядаги қон миқдори ортганда ўнгбўлма (1), қоншшг минутлик ҳажми (2) ва юрак қисқаришлари частотасининг ўзгариши (эгри чизиқлар остидаги сонлар) (Шарпей-Шефердан). Эритмани юбориш даври қуюқ қора чизиқ билан кўрсатилган.
Старлинг юрак-ўпка препаратида тажрибалар ўтказиб, юрак қонунини: аниқлай олди . Диастолада юрак кўпроқ қон билан тўлганда, демак, юрак мускули ортиқроқ чўзилганда юракнинг қисқаришлар кучи ошади, шунинг учун юракдан кўпроқ қон отилиб чиқади, бошқача айтганда,. систолик ҳажм ошади. Бу муҳим қонуният юрак бир бутун организмда ишлаётганида ҳам кузатилади. Циркуляция қилаётган қоннинг массаси физиологик эритма юбориш йўли билан оширилса ва шу йўл билан юракка келаётган қон миқдори кўпайтирилса, унинг систолик ва минутлик ҳажми ортади (29-расм).
Юракнииг қисқаришлар кучи ва систолик ҳажм диастола вақтида қоринчаларнинг тўлишига, демак, улардаги мускул толаларининг чўзилишига боғлиқ эканлиги бнр қатор патологик ҳолларда кузатилади.
Аортадаги яримой клапан камчилигида, яъни бу клапанда дефект (нуқсон) бўлганда, чап қоринча диастола вақтида бўлмадангина эмас, балки аортадан ҳам қон олади, чунки систола вақтида аортага отилиб чиққан қон диастола пайтида клапандаги тешикдан қоринчага қайтиб тушади. Шунинг учуи қоринча ортиқча қон билан чўзилиб кетади; бунда Старлинг қонунига кўра юракнинг қисқаришлар кучи ортади. Оқибатда систола кучайганидан, аортал клапанда дефект бўлишига ва бир қисм қон аортадан қоринчага қайтиб келишига қарамай органларшшг қон билан таъминланиши нормал равишда сақланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |