Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Юракнинг ўнг (А) ва чап (Б) қисмларида-ги босимнииг ўзгаришлари, юрак тонлари (В), қоринча-лар ҳажми (Г) ўзгариши



Download 13,93 Mb.
bet55/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   493
Bog'liq
fizi

25-расм. Юракнинг ўнг (А) ва чап (Б) қисмларида-ги босимнииг ўзгаришлари, юрак тонлари (В), қоринча-лар ҳажми (Г) ўзгариши,
нинг схемалаштирилган эгри чизиқлари ва электро-кардиограмма (Д).
25—30 мм. Унг қоринчага қараганда чап қоринчада қон босими юқори эканига сабаб — чап қоринча мускулларининг қалинроқ эканлигидир. Бунинг боиси шуки, чап қоринча қон айланиш катта доирасининг томирларида қон оқишига кўрсатиладиган катта қаршиликни енгишга мажбур. Қоринчалардан қон ҳайдалиш даврида тегишли қоринчадаги босимнинг ўзгаришига яраша аорта билан ўпка артериясидаги босим ҳам ўзгаради: систола чўққисида аортадаги босим 110—125 мм га, ўпка артериясидаги эса 25—30 мм га тенг (26-расм).
Қоннинг ҳайдалиш фазасидан кейин қоринчалар диастоласи бошланади. Улар бўшаша бошлайди, шунинг учун аортадаги (босим қоринчадаги босимдан ортиб, яримой клапанлар беркилади. Қоринчалар бўшаша бошлаган пайтдан то яримой клапанлар беркилгунча ўтадиган вақт протодиастолик давр деб аталади, бу давр 0,04 секунд давом этади (25-расмдаги 5). Сўнг бир неча вақт (тахминан 0,08 секунд) давомида,

Унгбулма унг коринча упка артеияси чап булма чап коринча аорта
26-расм. Унг бўлма, ўнг қоринча, ўпка артерияси, чап бўлма, чап қоринча, аортадаги босимнинг нормал миқдорлари (Луизада
ва Лиудан).
атриовентрикуляр ва яримой клапанлар берк турган ҳолда, қоринчалардаги босим шу вақтгача қон билан тўлган бўлмалардаги босимга нисбатан пасаймагунча қоринчалар бўшашаверади. Систоланинг бу даврини изометрик бўшашиш фазаси, ёки тарангликнинг камайиш фазаси деб айтишади(25-расмдаги 6). Бу фаза ўрта ҳисобда 0,08 секунд давом этади. Шундан сўнг тавақали клапанлар очилади ва қон бўлмалардан қоринчаларга ўтиб, уларни тўлдира бошлайди.
Қоринчалар бўшашгач улардаги босим 0 га тушгани учун қон қоринчаларга аввалига тез тушабошлайди (0,08 секунд давом этувчи тез тўлиш фазаси — 25 расмдаги 7). Қоринчалар тўлабошлаши билан улардаги босим пича ортади, натижада қоринчаларнинг қон билан тўлиши секинлашади (0,16 секунд давом этувчи секин тўлиш фазаси — 25 расмдаги 8). Қоринчалар диастоласининг охирида 0,1 секунд давом этувчи бўлмалар систоласи бошланади (бўлмалар систоласи натижасида ко-ринчаларнинг тўлиш фазаси, ёки пресистола — 25 расмдаги 1).
Қоринчалар диастоласи вақтида аорта билан ўпка артериясидаги босим улардан қон чиқиб кетган сайин аста-секин пасаяди ва диастола охирида аортадаги босим 65—75 мм, ўпка артериясидаги босим эса 5—10 мм га тенг бўлади. Бу охирги диастолик босим қоринчалардаги босимдан юқори бўлгани учун қоринчалар қисқарган вақтда улардаги босим йирик артериялардаги босимдан ошмагунча ярим ой клапанлар берк тураверади.
Қоринчалар фаолияти циклининг айрим фазалари тартиби қуйидагича кўрсатилиши мумкин:

Систолалар билан диастолалар ва уларнинг фазалари қанча давом; этиши ҳақида келтирилган маълумотлар юракнинг минутига 75 мартақисқаришига тааллуқли. Юрак тез ёки секин урганда бу фазаларнинг давом этиш вақти ўзгаради. Ритм тезлашганда диастола калтароқ бўлади (бу, асосан секин тўлиш фазаси давом этадиган вақтнинг камайиши ҳисобига бўлади). Систола вақти нисбатан камроқ калталанади (бу, қоринчалардан қоннинг секин ҳайдалиш фазасининг қисқари-ши ҳисобига бўлади). Юрак иши секинлашганда қоринчаларнинг қон ҳайдаш ва тўлиш фазалари давом этадиган вақт тескарисича ўзгаради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish