Юракнинг титраши ва ҳилпираши. Баъзи патологик ҳолатларда юрак бўлмалари ёки қоринчаларининг титраш ва ҳилпираш (фибрилляция) деган ўзига хос ҳолатини кузатиш мумкин.
Юрак титраганда ва ҳилпираганда бўлмалар ёки қоринчаларнинг мускул толалари ғоят тез ва асинхрон қисқаради. Улар минутига 400 гача (титрашда) ва 600 гача (ҳилпирашда) қисқариши мумкин. Бу қисқаришларнинг фарқ қиладиган асосий белгиси шуки, юракнинг муайян бўлимидаги айрим мускул толалари бир вақтда (баравар) қисқармайди, ҳолбуки юракнинг бу бўлимлари одатда баравар қисқаради. Юрак мускуллари шу тариқа баравар қисқармаганда бўлмалари ёки қоринчалари томирларда қон юргизиш каби асосий вазифасини бажара олмайди, албатта. Фибриляцияни тўхтатиш чоралари кўрилмаса, қоринчаларнинг титраши ўлимга олиб келади (қоринчаларнинг титрашини тўхтатишда бир неча киловольт кучланишли кучли электр токи билан таъсир қилиш яхши самара беради, бундай электр токи таъсирида, қоринчадаги барча мускул толалари қўзғалади ва шундан сўнг улар яна синхрон қисқара бошлайди). Бўлмаларнинг ҳилпираши ҳаёт учун хавф туғдирмай узоқ давом этиши мумкин; бунда бўлмалардан қоринчаларга ҳар бир импульс етиб келавермаслиги сабабли қоринчалар нотўгри ритм билан қисқаради (ҳилпилловчи аритмил) (22-расм).
Юракнинг қисқаришлар динамикаси Бўлмалар қоринчалар систоласи вақтида веналардан келувчи қонни йиғиб, қоринчалар, диастоласи вақтида уларга қон ўтказувчи резервуар ролини ўйнайди. Қоринчалар қонни артериал системага анча юқори босим билан ҳайдаб берувчи насос вазифасини бажаради.
23-расм. Юрак циклинннг турли фазаларида юрак катталиги, нинг ўзгариши. 1 — бўлмалар ва қоринчалар диастоласи (қоринчаларнинг тўлиш фазаси); 2— бўлмалар систоласи; 3 — қоринчалардан қоннинг ҳайдалиш фазаси. Юракда қоннинг ҳаракати ва клапанлар аппаратининг аҳамияти Нормал физиологик шароитда қон юрак бўшлиқларида фақат бир томонга — бўлмалардан қоринчаларга ва қоринчалардан артериал системага қараб оқади (23-расм).
Қоннинг бўлмалардан қоринчаларга қараб бир томонлама оқиши га ва бўлмалар систоласи вақтида кавак веналарга ва ўпка веналарига қон қайтиб чиқмаслигига сабаб шуки, бўлмаларнинг мускул тутамлари биринчи бўлиб қисқариб веналар тешигини сфинктерга ўхшаш, халқа каби ўраб туради. Шунинг учун бўлмалар қисқара бошлаши биланоқ веналар тешиги тораяди ва унга қон қайта олмайди. Бўлмалар систоласи вақтида қоринчалар бўшашгани ва улардаги босим қисқараётган бўлмалардагига нисбатан паст бўлгани учун қон улардан қоринчаларга ўтади (23-расм, 2). Қоннинг қоринчалардан йирик артерияларга бир томонлама оқиш. сабаби клапанлар борлигидир: юракда бўлмаларни қоринчалардан ажратиб турувчи атриовентрикуляр клапанлар ва ўнг қоринчани ўпка артериясидан, чап қоринчани эса аортадан ажратиб турувчи ярим ой клапанлар бор. Клапанларнинг очилиши ёки ёпилиши уларнинг икки томонидаги қон босимининг миқдорига боғлиқ.
Атриовентрикуляр клапанлар юракнинг ўнг ярмида уч тавакали ва чап ярмида икки тавақали (ёки митрал) бўлиб, қоннинг қисқараётган қоринчалардан бўлмаларга қайтишига тўсқинлик қилади. Қоринчалар диастоласи вақтида атриовентрикуляр клапанлар очиқ туради, чунки бу вақтда қоринчадаги қон босими бўлмалардагига нисбатан паст. Қоринчалар систоласида уларнинг бўшлиғидаги босим ошиб клапанларнинг тавақалари қон устидан қалқиб чиқади-да, бир-бирига зич бирлашиб, бўлма бўшлиғи билан қоринча бўшлиғи ўртасидаги тсшикни бутунлай беркитиб қўяди (23-расм, 3). Атриовентрикуляр клапанларнинг четларида лай иплар бор, бу ипларнинг иккинчи учи қоринча де-воридаги сўрғичсимон мускулларга ёпишади. Қоринчалар қисқара бошлаши биланоқ сўрғичсимон мускуллар қисқара бошлайди ва клапанларнинг четларига ёпишган пай ипларнй таранглайди. Натижада пай иплар клапанларнинг бўлмалар томонга ағдарилиб чиқишига тўсқинлик қилади. Қоринча систоласи вақтида бўйига (атриовснтрикуляр тугундан юрак учигача) кичрайгани учун ҳам, бу иплар тарангланиши зарур.
Ярим ой клапанлар — юракнинг чап ярмидагиси аортал клапан деб, ўнг ярмидагиси эса пульмонал клапан деб аталади — қоннинг аортадан ва ўпка артериясидан қоринчаларга қайтишига тўсқинлик қилади. Қоринчалар систоласи вақтида, улардаги босим артериал системадагидан юқори бўлган пайтда ярим ой клапанлар очилади. Қоринчалар қонни йирик артерияларга чиқаргандан сўнг бўшашади ва ичидаги қон босими аорта билан ўпка артериясидагига нисбатан паст бўлиб қолгач, қон босим паст томонга интилади ва ярим ой клапанларни беркитади (23-расм, /).