Катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зоналари
Юқорида кўрсатилганидек (549-бет), катта ярим шарлар пўстлоғи-да марказий нерв системасининг пастроқдаги бўлимларига — пўстлоқ остидаги ядроларга, мия стволига, орқа мияга аксони борадиган нерв ҳужайралари мавжуд. Бу нейронларнинг кўпчилик қисми олдинги мар-казий пуштада, Роланд эгатидан олдинда тўпланган. Бу соҳа мотор зона деб аталди. Ана шу зонани ҳосил қилган ҳужайраларнинг харак-терли хусусияти шуки, Бецнинг гигант пирамидал ҳужайралари бор, бу ҳужайраларнинг узун ўсиқлари пирамидал йўл таркибида орқа мия-нинг оралиқ ва ҳаракатлантирувчи нейронларига етиб боради.
Одамда мотор зонанинг фазода жойлашуви 246 ва 248-расмларда кўрсатилган. Ҳаракатлантирувчи нуқталар (яъни ярим шарлар пўстло-ғинипг таъсирланиб, муайян мускулларни ҳаракатга келтирадиган нуқ-талари) пўстлоққа бир текис жойлашмаганлиги расмдан кўриниб туриб-ди. Бу нуқталарнинг олдинги марказий пуштада жойлашиши сенсор вакилликнинг орқадаги марказий пуштада жойлашишига мос келади (247-расм).
Оёқнинг ҳаракат нуқталари бошқа ҳамма нуқталардан юқорироқ-да; бу нуқталардан пастда тана мускулларини ҳаракатлантирувчи нуқ-талар, улардан пастроқда қўлни ҳаракатлантирувчи нуқталар, ҳаммадан пастда эса бош мускулларини ҳаракатлантирувчи нуқталар жойлаш-ган. Тушувчи ҳаракатлантирувчи йўллар кесишгани учун юқорида айтил-ган ҳамма нуқталарнинг таъсирланиши гавданинг қарама-қарши томо-нидаги мускулларни қисқартиради.
Сенсор зона каби, мотор зонада ҳам қўл панжаси, юз, лаб, тил мускулларининг вакиллиги кўпроқ майдонни, тана ва оёқ мускуллари-нинг вакиллиги эса камроқ майдонни эгаллайди. Гавданинг шу қисми-даги ҳаракатларнинг аниқ ва нозик бошқарилиши катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонасидаги ҳаракатлантирувчи нуқталарнинг эгал-лаган майдонига мос келади.
Одам катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонасига қўл бармоқ-ларини ҳаракатлантирувчи нуқта соҳасидан электр токи билан таъсир этилса, бир қанча ҳолларда айрим мускуллар ва ҳатто айрим мотор бирликлар қисқаради. Бунга қарама-қарши ўлароқ, ҳамма мускуллар-ни ҳаракатлантирувчи нуқталар таъсирланса", 30—50 синергист мускул бир йўла қисқаради.
Олдинги ва орқадаги марказий пушталарни ажратиб турадиган Роланд эгати мотор зона билан сенсор зонанинг фақат шартли чегараси
ҳисобланади. Гистологик тадқи-қотларнинг кўрсатишича, мотор зонада бир талай сезувчи эле-ментлар бор; худди шунингдек, сенсор ҳужайрада гигант пирами-дал ҳужайралар топилади.
Пенфилднинг маълумотлари-га қараганда, одамнинг олдинги марказий пуштасига электр токи билан таъсир этилганда 25% ҳол-ларда ҳаракат билан бир қаторда ёки ҳаракат ўрнида сезгилар ке-либ чиқади. Орқадаги марказий пуштага шунга ўхшаш таъсир этилса, 20% ҳолларда сезги ўрни-га ёки сезги билан бир вақтда ҳа-ракат ҳам юзага чиқади.Мотор зона
248-расм. Одам катта ярим шарлар пустлогининг матор зонасида харакат нукталарининг жойлашуви
Do'stlaringiz bilan baham: |