251-расм. Ишчи арралаётганда унинг ҳаракатлари ва электромиограммаси-нинг қайд қилингани (Р. С. Персондак).
А — ишчи ўргатилгунча. Б — икки ҳафта ўргатилгандан кейин. 1— елка уч бошли муску-лннинг электромиограммаси; 2— елка икки бошли мускулининг электромиограммаси; 3, 4, 5 — мускулларнннг пастга, ёнга ва олдинга зўр беришлари ёзуви; 6 — вақт белгися
(1 секунд).
Ҳаракат актларидаги айрим звеноларнинг ўзгарувчанлик далилла-рини одамнинг кундалик ҳаётида кўп учратиш мумкин. Нотекис йўлда юриш ёрқин мисолдир: ҳаракат характери йўлнинг барча баланд, паст ва ғадир-будир жойларига мослашади, чунки юриш актида катнашув-чи мускуллардан ҳар бирининг ишга тушиш вақтини, шунингдек қисқа-риш даражаси ва узунлигини марказий нерв системаси тегишлича ўзгар-тиб туради. Одам чарчаганда марказий нерв системаси ҳаракат актини бошқаролмайди, натижада ҳаракат акти аввалгидан кўра кўпроқ мус-кулларнинг иштирокида бажарила бошлайди.
Тикка туриш акти
Скелет мускуллари бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг иштирокида келишиб ишлайди (координация), бу эса мураккаб ҳаракат актларини бажаришдагина эмас, одамнинг бирон позани сақлаб туришида ҳам намоён бўлади. Тикка туриш актини мисол тариқасида кўриб чиқайлик. Мувозанат сақлаш тикка туриш учун зарур шартдир; бутув гавданинг оғирлик маркази гавданинг таянч текислиги устида, яъни оёқ кафтларининг полга тегиб туриш майдони билан чегараланган текислик устида тургандагина» (252-расм) мувозанат сақлаш мумкин.
252-расм. Киши бемалол тикка турганда оёқларнинг таянчлар текислиги.
Одам тинчгина тикка турганда гавдаси фронтал текисликдаҳам,
сагиттал текисликда ҳам муттасил тебраниши (253-расм) махсус тадқиқотларда аниқанди. Бир тебранишлар одам тикка турганда гавда мувозанатининг беқарор эканлигидан гувоҳлик
беради.Одамнинг тикка туриши аслида гавданинг йиқила бошлаши билан
тезда мувозанат тикланишининг узлук
сиз такрорланишидан иборат. Гавданинг йиқилишига сабаб шуки, гавда
қисмларининг оғирлик кучи таъсири
да чаноқ-сон ва тизза бўғимлари ёзилади. Болдир-панжа бўғимлари эса букилади. Шу сабабли қисқариб, оғирлик
кучига қарши таъсир этадиган мускул катнашгандаги мувозанат холатини узок саклаб туриши мумкин. Гавдада огирлик марказининг тебранишларини ёзиш билан бир вактда турли мускулларнинг электр активлиги қайд қилинса, гавда вертикал ўқдан оғган пайтда, яъни гавда йиқила бошлаганда мускулларнинг қисқаришига ишонса бўлади (254-расм). Мускуллар рефлекс йўли билан қисқариб, гавданинг тикка вазиятга қайтишини таъминлайди. Одам тикка турганда мускулларнинг рефлекс йўли билан қисқаришида вестибуло-рецепторлар, проприорецепторлар ва кўрув рецепторлари муҳим роль ўйнайди.
Одам тикка турганда гавдагининг тебраниши Е. Б. Бабский ва ҳамкорлари ишлаб чиққан стабилограф билан қайд қилинади. Бу асбоб датчикларга маҳкамлаб қўйилган, пўлат майдончадан иборат бўлиб, унга текшириладиган киши тикка турғизиб қўйилади. Стабилограф гавданинг умумий оғирлик маркази қанча силжиганини аниқлашга, имкон беради. Соғлом кишида умумий оғирлик марказининг тебранишлар амплитудаси 12 мм дан ошмайди.
Марказий нерв системасининг баъзи касалликларида (масалан, орқа миянинг проприорецепторлардан импульс ўтказувчи орқа устунлари зарарланганда — орқа сухоткасида, шунингдек мияча ўсмаларида) гавда нормадагига нисбатан кўпроқ тебранади ва айниқса кўз юмилганда барқарор тикка туриб бўлмайди.
Одамнинг тикка туриш актида катта ярим шарлар пўстлоғикянг иштирок этиши шу билан исбот этиладики, сенсомотор зона зарарланганда одам тикка туролмайдиган бўлиб қолади. Бола (шунингдек ҳаракат-таянч аппарати зарарланган катта ёшли киши) узоқ машқ қилиш натижасида гавдасини барқарор тикка тутадиган бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |