Пўстлоқдаги ва пўстлоқ остидагинерв структураларининг ҳалқасимон ўзаро таъсири Катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналари билан таламус-нинг специфик ядролари ўртасидаги икки томонлама боғланишлар. Ярим шарлар пўстлоғининг аксари соҳалари таламуснинг специфик
ядроларига икки томонлама — афферент ва эфферент йўллар орқали боғланган. Афферент импульслар кўтарилувчи йўллар орқали перифе-риядан катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналарига киради. Бу зоналарнинг ҳужайралари эса ўз навбатида таламуснинг ўша специ-фик ядроларига тушувчи толалар юборади. Таламус ядролари орқали ярим шарлар пўстлоғига афферент сигналлар ўтишини ўзгартира ола-диган импульслар шу тушувчи толалар орқали келади. Рецепторлар-нинг таъсирланишига жавобан таламусда юзага чиқарилган потенциал-лар локал совутишда тормозланади, бундай совутиш ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зонасидаги тегишли қисмларнинг функционал активлигини йўқотади. Муайян афферент системанинг пўстлоқдаги проекциясини ишламайдиган қилиб қўйиш натижасида ўша проекцияга таламус ядролари орқали кирувчи афферент сигналлар ўтмай қолиши шундан гувоҳлик беради. Катта ярим шарлар пўстлоғининг чекли бир қисми совутилганда бошқа афферент системалардан таламус ядролари орқали сигналлар келиши бузилмайди. Шундай қилиб, катта ярим шар-лар пўстлоғи ўзига келувчи афферент импульсларни гўё фильтрлаб, улар-нинг оқимига таъсир этади: Тушувчи, кортико-фугал импульслар тала-муснинг носпецифик ядроларига ҳам, специфик ядроларига ҳам, шунинг-дек тиззасимон таналарга ва узунчоқ миядаги Голль ҳамда Бурдах ядро-ларига ҳам таъсир эта олишини кўрсатувчи маълумотлар яқинда олин-ди. Катта ярим шарлар пўстлоғи шу туфайли сенсор трактлардан аффе-рент сигналлар ўтишини бошқара олади: шу пайтда муҳимроқ бўлган ахборотни ўтказади, иккинчи даражали ахборотни ўтказмай туради. «Диққат-эътиборни ташкил этиш», яъни муайян таъсиротларни идрок қилишга жалб этиш механизмларидан бири шундан иборат бўлса керак.
Ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайралари билан таламус ҳужайра-лари ўртасида икки томонлама боғланишлар борлигидан ҳалқасимон ўзаро таъсир қарор топади. Таламокортикал ҳалқа орқали импульслар-нинг айланиб юриши (циркуляция) — таъсирот изларини катта ярим шарлар пўстлоғида ушлаб турувчи муҳим механизмлардан бири, деб фараз қиЛишади. Масалан, катта ярим шарлар пўстлоғининг юзасига қисқа, аммо етарлича кучли стимул берилганда ярим шарлар пўстлоғи билан таламус ўртасида потенциалларнинг паст частотали тебранишла-ри узоқ вақт айланиб юриши кўрсатиб берилди.
Катта ярим шарлар пўстлоғи билан ретикуляр формация ўртасида-ги икки -томонлама боғланишлар. Ярим шарлар пўстлоғи билан мия стволининг ретикуляр формацияси ўртасида мураккаб ўзаро таъсир мавжуд: ретикуляр формация катта ярим шарлар пўстлоғининг тонуси-ни оширади, катта ярим шарлар пўстлоғи эса ретикуляр формацияга тушувчи — қўзғатувчи ва тормозловчи импульслар юбориб, ретикуляр формациянинг қўзғалувчанлигини ошира ёки камайтира олади. Катта ярим шарлар пўстлоғи ретикуляр структураларга кўпинча тормозловчи таъсир кўрсатади. Ретикуляр формация ярим шарлар пўстлоғига актив-лаштирувчи таъсирини кучайтириб, ярим шарлар пўстлоғининг қарама-қарши — тормозловчи таъсир этадиган механизмини ишга солади, бу механизм кортико-ретикуляр қайтар алоқа воситасида ретикуляр фор-мацияни тормозлаб туради. Мия механизмларининг активлиги шундай ўз-ўзидан бошқарилиш туфайли доимо бир даражада туради.
Ярим шарлар пўстлоғи билан ретикуляр формация ўртасида им-пульсларнинг айланиб юриши туфайли миянинг тетик ҳолати муттасил бир хилда туради. Фармакологик препаратлар юбориш йўли билан ўша ҳалқасимон ўзаро таъсир бузилганда кўтарилувчи — активлаштирувчи таъсирлар тўхтаб, мия наркотик уйқу ҳолатига (625-бет) киради.