Одам ҳаракатларини ўрганиш методикаси Одам юрганда, югурганда,. сакраганда, шунингдек ишлаб туриб ҳар хил ҳаракат-ларни бажарганда гавданинг айрим қисмлари бир-бирига нисбатан шундай тез сурила-дики, уларни моментал фотография ёки кинематографияни татбиқ этмасдан туриб батафсил кузатиб бўлмайди.
Ҳаракатлар кинога олинганда кетма-кет келувчи кадрлардан ҳар бири гавданинг фақат айрим позасини қайд қилади, бу ҳол бутун ҳаракат актининг қандай ўтишини анализ қилишни қийинлаштиради. Шу сабабли кинематография билан бир қаторда ҳа-ракатларни қайд қилишнинг циклография усули ҳам ишлаб чиқилди. Циклографияда ҳаракатдаги (ёки қўл-оёғидан бирини қимирлатаётган) кишининг кетма-кет келувчи поза-лари битта фотографик пластинкада қайд қилинади. Текширилувчи кишига шу мақсад-да хира қора матодан тикилган костюм кийгизилади. Гавдасининг бўғимларга тегишли
жойларига ва бошқа баъзи нуқталарига кичкина электр лампочкалар маҳкамлаб қўйи-лади. Текширилаётган кишининг қимирлаши ёки сурилиши фотопластинкада из қолди-ради. Айни вақтда ёниб турган ҳар бир лампочкага пластинкада чизиқ шаклидаги тегишли ёруглик траекторияси мос келади.
Гавданинг айрим қисмларидаги ҳаракатлар тезлигини аниқлаш учун фотокамера олдига бир ёки бир неча тешикли айланма диск ўрнатилади. Диск фотокамера объекти-ви олдида бир маромдаги тезлик билан айланиб, лампочкаларнинг ёруғлик траектория-ларини бир-биридан бирдай вақт интервали билан ажралган айрим нуқталарга бўлиб ташлайди.
Циклограммани Н. А. Бернштейн методида ишлаб чиқиб, одам гавдаси ва аирим қисмларининг фазо ҳамда вақтдаги ҳаракатларини мукаммал анализ қилиш мумкин. Бу эса гавда ва айрим қисмларининг ҳақиқий ва нисбий силжишларини аниқлаш би-лан бир қаторда бу силжишларнинг узунасига, шунингдек тикка тушувчи чизиқлар бўйича тезлигини ва тезланишини аниқлашга ҳам имкон беради.
Циклография методининг камчилиги шуки, олинадиган маълумотларни ишлаб чиқиш кўп вақт ва меҳнатни талаб қилади. Шу сабабли ҳаракатнинг бутун бир манза-расини берадиган циклография методи билан бир қаторда юриш ва бошқа ҳаракат актларини ўрганиш учун ҳаракатнинг айрим элементларини (масалан, тизза, тирсак ва бошқа бўғимлардаги бурчак силжишларини; меҳнат ҳаракатларида иш асбобига сарф қилинадиган кучни; қадамнинг узунлигини ҳамда фазаларининг давомийлигини ва шу кабиларни) қайд қиладиган турли.методикалар ҳам қўлланилади.
Ҳаракат актини юзага чиқаришда турли мускулларйинг иштирок этишини ўрган-моқ учун уларнинг электр активлиги текширилади, яъни электромиография методи қўл-ланилади. Ажратиб олувчи электродлар шу мақсадда одам терисининг тегишли мускул устидаги қисмига қўйилади. Кўп каналли электромиографлардан фойдаланиб, бир неча мускулнинг электр активлиги бир вақтда қайд қилинади.
Юриш Скелет, тана ва қўл-оёқ мускулларининг мураккаб координация-ланган фаолияти туфайли одам Юради. Бу КООРДИМЦИЯ б(М2Да СеКИН-аста, бир ёшидан бошлаб вужудга келади ва кейинги тараққиёт про-цессида автоматлашиб қолади.
Вояга етган одам юрган вақтда оёқларининг кетма-кет қандай ҳаракатланиши 250-расмда кўрсатилган. Одам юрган вақтда навбаг билан гоҳ ўнг оёғига, гоҳ чап оёғига таянади (бир таянчли давр). Таянган ўнг оёқ гавдани кўтариб турган пайтда бўш чап оёқ олдинга узатилади. Олдинга узатилган чап оёқ товони ерга теккан вақтда ўнг оёқ ҳали ердан узилмай тана бир неча вақтгача иккала оёққа таяниб туради (икки таянчли давр). Сўнгра гавда вазни бутунлай олдиндаги чап оёққа тушади, бу оёқ энди таянч бўлиб қолади. Таянч бўлиб қол-ган чап оёқ товонидан учигача юмалоқланиб, танани олдинга қараб юргизади, айни вақтда ўнг оёқ эса олдинга узатилиб, гавда вазнини ўз зиммасига олиш учун товонини ерга тегизади. Юриш акти айрим ком-понентларининг жуда аниқ такрорланиши билан фарқ Қилади, бу ком-понентлардан ҳар бири ўзининг аввалги қадамдаги аниқ копиясидан иборат.
Юриш актида одам қўллари ҳам актив қатнашади: ўнг оёқ олдин-га узатилганда ўнг қўл орқага ҳаракатланади, чап қўл эса олдинга узатилади. Чап оёқ олдинга узатилганда эса, аксинча, чап қўл орқага қараб, ўнг қўл олдинга қараб ҳаракатланади. Бошқача айтганда, одам юрганда қўл-оёқлари қарама-қарши йўналишда ҳаракатланади.
Эркин оёқнинг айрим звенолари (сон, болдир ва панжа)нинг ҳаракати фақат мус-кулларнинг қисқаришигагина боғлиқ бўлиб қолмай, инерцияга ҳам боғлиқ. Звено тана-га қанча яқин бўлса, инерцияси ўшанча камроқ бўлиб, танага ўшанча эртароқ эргаша олади. Масалан, эркин оёқ сони ҳаммадан эртароқ олдинга сурилади, чунки у чаноққа ҳаммадан кўра яқин. Болдир чаноқдан узоқ бўлгани учун кейинда қолади, шу сабабли оёқ тиззадан букилади. Худди шунингдек, оёқ панжасининг болдирдан кейинда қолиши сабабли оёқ болдир-панжа бўғимидан букилади.
Одам юрганда мускулларнинг кетма-кет ишга тортилишини ва қисқаришларининг аниқ координациясини марказий нерв системаси