Falsafa yakuniy nazorat 9- variant
1. Zardushtiylikning bosh kitobi "Avesto,,dir, Unda qadimgi xalqlarning dunyo to’g’risidagi tasavvurlari ,o'zigaxos qadriyat va urf odatlari aks etgan.Unda olamning azaliy qarama qarshi kuchlari -yaxshilik va yomonlik, yorulik va zulmat,issiqlik va sovuqlik, hayot va talim borasidagi qarashlar oz ifodasini topgan. "Avesto"da shuningdek, tabiat falsafasi, tarix, etika, tibbiyotga oid ma'lumotlar ham berilgan. "Avesto" da odamlarni imonli blishga, doimo pok -- toza yurishga, tanani ozoda tutishga, harqanday yomon niyat vaszlardan tiyilishga, yomon amallardan voz kechishga, nojya ishlardan yuz girishga da'vat etdigan ahloqiy qoidalar, diniy gitlar, falsafiy oyalar nihoyatda kp. "Avesto" da qayd etilgan eng muhim falsafiy fikrlardan biri - insonlarni mehnat qllishga, z qllari bilan moddiy boyliklar yaratib tq, farovon hayot kechirishga da'vat etilganligidir. Zardushtiylikda inson chorvaning kpayishiga, yaylovlarning gullab - - yashnashiga yordam bergan taqdirda, tinmay mehnat qilgandagina hudoning inoyatiga noil bladi deytladi. Zardusht hudo Axuramazdadan, yer yuzidagi eng yaxsh joy qayerda, deb sraganida, u inson qayerdaki ziga uy tiklab oilasi (xotin va farzandlari) ga podalariga rin ajratib bersa, yem -- hashagi kp blib, chorvasi va itlari tq yashasa, uyida noz -ne'matlar muhayyo blib, xotini va farzandliri farovon yashasa, uyda e'tiqodi sobit, olovi alangali, boshqa narsalari mo'1 •- ko'l blsa sha manzil, sha gsha uludir, muhtaramdir, deb javob beradi.
2. Китоб Бухорода 1914 йили ёзилиб, 1915 йилда чоп этилган. Асарнинг ношири Мирзо Абдувоҳид Мунзим бўлган. Ўша даврдаёқ асар Марказий Осиё ва бошқа минтақаларда кенг тарқалган ва жамоатчиликнинг диққат эътиборини тортган.
Маълумки, Абдурауф Фитрат XX аср бошларидаги миллий тараққийпарвар ҳаракат бўлган Туркистон ва Бухоро жадидчилигининг кўзга кўринган вакили эди. Миллий зиёлилар ва тараққийпарвар кучларнинг мустамлака бўлган Туркистоннинг чуқур инқирозга юз тутганлигини, Россияга ярим қарам бўлган Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг аянчли аҳволини, уларнинг умумжаҳон жараёнларидан анча орқада қолиб кетганлигини, маҳаллий халқнинг эрк ва ҳурриятга интилишларини бўғиш сабабларини, иқтисодиёт ва маънавий ҳаётда турғунлик ва деп синиш ҳолатларини англаб етиши, уларнинг онгида жамиятни ислоҳ қилиш ғоясини пайдо қилди. Биринчи навбатда ислоҳот маданий-маиший ва маънавий ҳаётга тегишли эди. Жадидларнинг фикри бўйича, оила асосини тўғри қурмасдан ва ёшавлодни тўлақонли тўғри йўлда тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тараққиёт сари йўналтириш мумкин эмас ва охир-оқибатда миллат тақдири унинг оиласининг ҳолатига боғлиқ. БуғояФитратнингасаридаўзифодасинитопган: «Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса, шу миллат оилаларнинг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади», –деб ёзади, у.
Фитрат асарда чуқур ва кенг билимларга асослангани боис, ўткир мутахассис сифатида фикр юритади. У инсонларга ахлоқ-одобдан сабоқ беришга, оила тутиш қонун-қоидаларини одамларга ўргатишга ҳаққи бор, зеро, бу масалада билим даражаси бўйича, у билан замондошларидан ҳеч ким тенглаша олмас эди. Истисно тариқасида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Ҳифзи сиҳати оила” («Оила соғлигининг ҳимояси») мақоласини тилга олмаслик мумкин эмас, лекин Фитратнинг китобидан сўнг чоп этилган бу мақолада муаммо фақат қисман ёритилган эди. Исломшунослик фани ва дунёвий илмлардан бохабар бўлган Фитрат асарда ҳуқуқшунос, социолог, педагог ва табиб сифатида намоён бўлади. Хусусан, у Қуръони каримнинг 30 оятлари, ҳамда кўплаб ҳадислардан, 20 дан ортиқ ислом мутафаккирлари асарларидан фойдаланган. Шу билан бирга француз олимлари файласуф ва тарихчи Шарль Сеньобос ва социолог,иқтисодчи Поль Демар асарларини таҳлил қилиб, уларнинг хулосаларини ўринли ишлатган. У тадқиқ қилган масалалар доираси жуда кенг бўлиб, нима учун оила қуриш керак, деган саволга жавоб беришдан тортиб то ота-она ва болалар ҳуқуқлари, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоларини ўз ичига олган. Ўқувчи эмизикли гўдак болани боқиш ва тўғри парваришлаш тизими ҳақида ҳамда она бўлишга тайёрланаётган ёш аёлларнинг ўзини қандай тутиши кераклиги, оилада тотувликда, аҳил ва иноқ яшаш учун турмуш ўртоқлари бир-бирларига қандай муносабатда бўлишлари, оила мажбуриятларини қандай тақсимлаш зарурлигини диққат билан ўқиб зарур хулосалар чиқаради.
Абдурауф Фитратнинг фикрича, фарзандни тўлақонли камол топтириб ўстириш учун унга жисмоний, ақлий ва маънавий тарбиядан иборат кўп таркибли тарбия бериш муҳимдир. Фитрат боланинг руҳияти, ота-она ва фарзанд руҳиятларининг нисбати ва ўзаро боғланиши масаласига катта эътибор берар экан, у бизнинг ҳозирги тушунчамиздаги истеъдодли руҳшунос-педагог сифатида ҳам кўринади. «Одамнинг феъл ва ҳаракатини бир яхши шакл ва мазмунга келтириш учун руҳини тарбиялаш лозим», – деб ёзади, у. «Болаларни ўзига ишонган, кучли, топқир, чаққон ва ақлли қилиб тарбиялаш учун ўз қадр-қиммати, шаънини ҳурмат қилиш руҳини тарбия қилмоқликни, шунинг билан бирга ён-атрофдаги одамлар билан ҳисоблашишни ўргатмоқ керак... Болаларни шундай тарбия этиш лозимки, бахтга бўлган интилишлари ҳеч қачон хазон бўлмасин... Ота-она болага мамнунлик ва хурсандчилик қилишни ман этмасликлари, балки ахлоққа зид бўлмаган ишлар билан мамнун ва хурсанд бўлишини қўллаб-қувватлаши керак», – дейди. Тарбиянинг ҳар бир қисмини номлаган Фитрат меҳнатсеварлик ва билим олиш тарбиясига алоҳида эътибор билан ёндошади ва ота-оналари «...бу иш уларга (болаларга – Д. А.) чидам, ғайрат ва журъат этилишини, эртага бахтга эришгандан сўнг, бу бахт кечаги заҳмат натижасида юзага келганлигини тушунтиришлари лозим, шунда болалар бахт сиридан хабардор бўладилар», – деб ишонтиради.
Фитрат рисоласи инсонпарварлик ҳис-туйғулари билан йўғрилган бўлиб, айниқса, бу оилада аёллар мавқеи масаласида яққол кўринади, зеро аёл – рафиқа, фарзанд ва онадир. Фитрат аёл киши ўзига эътибор ва нозикҳислик муносабатини талаб қилувчи, оилани тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини исботлайди. Аёллар, қизлар билим олишга ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ иптилишлари лозим, зеро бу билимлар билан улар келажак авлодни тарбиялайдилар; фарзандларнинг келажакда қандай шахс бўлиб вояга етишлари, уларга оналари нима бера олганликларига боғлиқ бўлади. Фитратнинг бу нуқтаи назари ҳозирги кунимиз учун ҳам жуда муҳимдир.
Фитрат ўз қарашларини Қуръон оятлари ва ҳадислардан далиллар келтириб тушунтиради. Асар матнида келтирилган Қуръон оятлари Абдурауф Фитратнинг эркин таржимасида мазмуни ихчамлаштирилган ва баъзан мазмун баёни шаклида берилган.Оила муаммолари ҳақида сўз юритар экан, муаллиф ўз даври ва замонига хос бўлган таълим-тарбиянинг ноўрин ва зарарли усулларидан ҳам мисоллар келтиради. Абдурауф Фитратнинг кўп фикрлари ва хулосалари ҳозир ҳам долзарб ва замонавийлигини унинг қуйидаги фикри ҳам исботлайди: «Халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе, қул ва асир бўлиши болаликдан ўз ота-оналаридан олган тарбияларига боғлиқ».
Ҳозирги давр кундалик ҳаётимизни назарга олганидек у: «Бу дунё кураш майдонидир. Бумайдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқдир», –деяуқтирган. Бугунги кунда ҳам асарнинг амалий қиммати йўқолмаган. Маънавиятимиз учун эса у ниҳоятда керакли манба ва интеллектуал мулкимизнинг ноёб бир намунасидир.
3. Gipoteza (yunoncha: hypothesis — asos, taxmin) — hodisalarning qonuniy (sababli) bogʻlanishi toʻgʻrisidagi taxminan mulohaza, faraz. Gipoteza ilmiy bilishni rivojlantirish uchun asos boʻladi. Gipotezaning mantiqiy jihatdan tahlil qilish (taqqoslash, analiz va sintez, mavhumlashtirish va umumiylashtirish) asosida bevosita bilimga oʻtish, sababiy bogʻlanish asosida qonuniyatlarni ochish kabi bosqichlari bor. Umumiy gipoteza bir guruh hodisalar, jarayonlar xususiyati va sababi toʻgʻrisidagi, xususiy gipoteza alohida, yakka hodisalar, jarayonlar sababi toʻgʻrisidagi taxmindir. Har qanday gipoteza tekshirishni talab qiladi. Natijada uning ehtimolligi ortadi yoki kamayadi, haqiqatligi isbotlanadi yoki rad etiladi. Yangi faktlarni eski nazariyalar bilan izohlash mumkin boʻlmaganda, cheklangan miqdordagi faktlar va kuzatishlarni izohlashda gipotezaga ehtiyoj tugʻiladi. U keyingi bilimlarga, tekshirishlarga yoʻl ochadi, yangi nazariyalar esa yana boshqa gipotezani tugʻdiradi. Gipoteza bilish jarayonining ajralmas qismi sifatida muhim ahamiyatga egadir.
Do'stlaringiz bilan baham: |