Қўшимча мотор соҳа. Кўшимча мотор соҳа катта ярим шарларнинг медиал соҳасида бўлиб, диаметри 1—2 см дан ошмайди. Гавданинг ҳам-ма қисмидаги мускуллар вакиллиги шу зонада эканлиги унинг турли қисмларига таъсир этиб кўриб аниқланади.
Қўшимча мотор соҳага таъсир этилганда поза ўзгаради, айни вақт-да оёқ ва тананинг икки томонлама ҳаракатлари рўй беради. Кўпинча шу соҳага стимул берилганда ҳар хил вегетатив реакциялар келиб чиқа-ди — қорачиқлар кенглиги ўзгаради, юрак уриши тезлашади ва ҳоказо. Қўшимча мотор зона одам позасини бошқаришда ёрдамчи роль ўйнай-ди, деб фараз қилишади (одам позасини мотор ва премотор зоналар бошқаради).
Мия пўстлоғининг кўз ҳаракатларини бошқарадиган қисмлари. 19- ва 8-майдонларнинг турли нуқталарига таъсир этилганда иккала кўзнинг координацияланган ҳаракатлари рўй беради. Ярим шарлар пўстлоғининг энса бўлагидаги 19-майдондан бошланувчи йўллар мия
стволига тўппа-тўғри бориб, кўзнинг қаралаётган нарсага тикилишини таъминлаши кўрсатиб берилди. Энса бўлагидаги 19-майдонга қарама-қарши ўлароқ, пешона бўлагидаги 8-майдон кўзнинг ихтиёрий ҳаракат-ларига алоқадор.
Лимбик система функциялари
Белбоғ пушта (гиппокамп пуштасига ўтади), асли гиппокамп, тишли фасция, гумбаз ва бодомсимон ядро лимбик системага киради (249-расм). Бу тузилмаларниш ҳаммаси ярим шарлар пўстлоғининг
249-расм. Одам миясида пўстлоқ остидаги тузилмаларнинг лим-
бик система билан асосий боғланишлар схемаси (У. Пенфилддан).
Катта ярим шарнинг ички юзаси кўрсатилган.
1,2,3- таламус ядролари; 4 — мамилляр тана; 5 — гипоталамус; 6 — ҳидлов пиёзи атрофидаги соҳа; 7— бодомсимон ядро; 8 — ҳидлов пиёзи; 9— мия стволи; 10 — гиппокамп; 11 — илмоқсимон пушта.
тепа, кўрув, чакка, эшитув ва бошқа соҳалари билан кўп томонляма боғланганлигидан, афферент таъсиротларни синтез қилиш процесслари-да лимбик система муҳим роль ўйнайди. Бир қанча экспериментал маъ-лумотлар (таъсир этиб, потенциалларни ажратиб олиш тажрибалари) ва клиник кузатишлар шундан гувоҳлик берадики, ҳайвон ёки одамнинг бирон таъсиротга ижобий ёки салбий муносабатини изҳор қиладиган эмоционал реакцияларида лимбик система ва айниқса гиппокамп бево-сита қатнашади. Бу реакцияларда ретикуляр формация ва бодомсимон ядролар жуда муҳим роль ўйнайди, улар билан гиппокамп ўртасида икки томонлама нерв алоқалари кўп. Юқорида айтилган тузилмалар-нинг ҳаммаси биргалашиб ишлаб, қидириш, жинсий, ҳимояланиш ва бошқа мураккаб биологик реакцияларнинг бошқарилишини таъ-минлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |