Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ВЕГЕТАТИВ ФУНКЦИЯЛАРНИНГ НЕРВ СИСТЕМАСИ



Download 13,93 Mb.
bet442/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   438   439   440   441   442   443   444   445   ...   493
Bog'liq
fizi

16 ВЕГЕТАТИВ ФУНКЦИЯЛАРНИНГ НЕРВ СИСТЕМАСИ ТОМОНИДАН БОШҚАРИЛИШИ (НЕРВ РЕГУЛЯЦИЯСИ)
Француз физиологи Ф. К. Биш замони — XIX аср бошлариданоқ организм функцияларини анимал (соматик) ва вегетатив функцияларга ажратиб келишади. Скелет мускулларининг таъсиротларни қабул қилиш ва ҳаракат реакцияларини анимал (соматик) функцияларга киритишади. Модда алмашинуви ва бутун организмда юзага чиқадиган функциялар (овқат ҳазм қилиш, қон айланиши, нафас чиқариш), шунингдек ўсиш ва кўпайиш (урчиш) вегетатив функциялар деб аталади. Функциялар шу тариқа бўлинганига яраша нерв системасй соматик ва вегетатив нерв системаларига бўлинади. Соматик нерв системаси орга-низмнинг сенсор ва мотор функцияларини таъминлайди. Вегетатив нерв системаси барча ички органлар, томирлар ва тер безларининг эфферент иннервациясини, шунингдек скелет мускуллари, рецепторларнинг ва қисман нерв системасининг трофик иннервациясини таъминлайди.
Вегетатив функциялар регуляциясини ажратиш билан бирга, организмнинг бутун реакцияларида сенсор, мотор ва вегетатив компонентлар юқорида айтганимиздек, ўзаро чамбарчас боғланганлигини қайд қилиб ўтмоқ керак.
Организм реакцияларининг скелет мускуллари томонидан юзага чиқариладиган соматик компонентлари'вегетатив функциялардан фарқ қилиб, ихтиёрий равишда юзага чиқарилиши, кучайтирилиши ёки тормозланиши мумкин; уларни реакциянинг бошидан охиригача бош мия катта ярим шарлари контроль қилиб туради. Вегетатив компонентлар эса, кўпинча, ихтиёрий равишда контроль қилинмайди. Баъзи тадқиқотчилар шунга асосланиб, вегетатив нерв системасини автоном (Ж. Ленгли) ёки ихтиёрдан ташкари (Г. Гаскелл) дел аташди. Аммо марказий нерв системасининг олий бўлимларидан мустақил — «автоном» вегетатив нерв системаси ҳақидаги тасаввур ғоятда шартлидир.


ВЕГЕТАТИВ НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ УМУМИИ ТУЗИЛИШИ ВА АСОСИИ ФИЗИОЛОГИК ХОССАЛАРИ
Вегетатив нерв системасининг марказлари мия стволида ва орқамияда жойлашган. 1. Урта мияда парасимпатик нерв системасининг мезэнцефал бўлими бор; ундан вегетатив толалар кўзни қаракатлантирувчи нерв таркибида кетади. 2. Узунчоқ мияда парасимпатик нерв системасининг бульбар бўлими бор; ундан эфферент толалар юз, тил-ҳал-қум нервлари ва адашган (сайёрч) нерв таркибида чиқади. 3. Орқа миянинг кўкрак ва бел сегментларида (биринчи кукрак сегментидан иккинчи — тўртинчи бел сегментигача) вегетатив нерв системасининг симпатик (торако-люмбал) бўлими бор; ундан вегетатив толалар тегишли орқа мия сегментларининг олдинги илдизлари орқали орқа мия нейрон-ларининг ўсиқлари билан бирга чиқади. 4. Орқа миянинг думғаза сегментларида парасимпатик нерв системасининг сакрал бўлими бор, толалар ундан чаноқ нервй таркибида чиқади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   438   439   440   441   442   443   444   445   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish