Вегетатив нервларнинг икки нейронли структураси Барча симпатик ва парасимпатик нерв йўлларининг периферик қисми кетма-кет ётган икки нейрондан иборат. Биринчи нейроннинг ҳужайра танаси марказий нерв системасида бўлади, аксони периферияга бориб, бирон нерв тугунида тугайди. Иккинчи нейроннинг ҳужайра танаси шу тугунда бўлади, унда биринчи нейроннинг аксони синаптик охирларни ҳосил қилади. Иккинчи нейроннинг аксони периферияга бо-риб, тегишли органни иннервациялайди. Биринчи нейрон толалари преганглионар толалар деб, иккинчи нейрон толалари эса постганглнонар толалар деб аталади.
Вегетатив нерв системасининг биринчи нейрони қаерда тугаши ва иккинчи нейронн қаердан бошланиши иккита метод — морфологик ва фармакологик метод билан аниқланади.
Морфологик метод шунга асосланганки, аксонларнинг ўз ҳужайра таналаридан ажратилган периферик қисмлари ва охирлари 6—14 кундан кейин айнийди (дегенерация). Преганглионар тола қирқиб қўйилса, дегенерация фақат қирқиш жойидан преган-глионар нейрон билан постганглионар нейронни бир-бирига туташтирувчи синапсларгача тарқалади, холос. Борди-ю, постганглионар тола қирқиб қўйилса, нерв толалари регетатив нервларнинг мускул ёки бездаги охирги тармоқларигача айнийди. Шундай қилиб, нерв толаларининг айнишига қараб, бу толаларнинг тамом бўлган жойи аниқ тасаввур қилинади ва узилганлиги аниқланади.
Ж. Ленгли таклиф этган фармакологик метод шундан иборатки, ҳайвоннинг қон томирига никотин эритмаси юборилади ёки текширилаётган вегетатив йўлнинг бирон қисмига шу эритма сурилади. Никотин таъсир эта бошлаган пайтда вегетатив нерв йўлларининг нейронлараро синапсларини қўзғатади, сўнгра эса фалаж қилиб қўяди. Нерв ганглийси никотиндан заҳарланиши сабабли, шу ганглийда узиладиган преганглионар толанинг таъсирланиши ундан иннервацияланадиган периферик органга таъсир ўтказмай қўяди. Никотиндан заҳарланмаган бошқа бирон ганглийда узилган ва никотин сурилган нерв узелида узилмай ўтадиган преганглионар толага таъсир этиш натижасида таъсирланувчи нерв учун одатдаги эффект келиб чиқади.
Вегетатив нерв толаларининг узилган жойлари морфологик ва фармакологик методларни татбиқ этиб мунтазам текширишда аниқланган. Вегетатив нервлар марказий нерв системасидан чиққач йўлда нерв толаси ҳамиша фақат бир жойдан узилади, яъни периферик нейронлар ўртасида фақат битта синапс бўлади. Вегетатив нерв системасининг нерв толаси бир неча периферик нерв ганглийсидан кетма-кет ўтса, бир ганглийдан бошқа ҳамма ганглийларда узилмасдан ўтади, бир ганглийда эса преганглионар тола тугаб, постганглионар тола бошланади.
Кўпинча биринчи парасимпатик нейроннинг аксони ундан иннерва-цияланадиган органга узилмай боради, иккинчи нейрон эса бутунлай иннервацияланадиган органда бўлади. Юракнинг парасимпатик иннер-вацияси мисол бўла олади: биринчи нейрон аксони сайёр нерв ядросидан (яъни узунчоқ миядан) бошланиб, юракка боради ва унинг деворидаги иккинчи нейрон танасида тугайди. Периферик нерв стволининг йўлида кетма-кет боғланган икки нейрон борлиги вегетатив нервларнинг сома-тик нервлардан фарқ қиладиган типик белгисидир. Соматик нерв тола-лари марказий нерв системасидан чиқишда перифериядаги бирон жой-да ҳам узилмай, кўндаланг тарғил мускул ҳужайраларида тугайди ва сарколемма остида охирги тармоқларни ҳосил қилади.