Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Чегара стволнинг орқа мия галлар) ва спинал нерв билан боғланиши (Мейер ва Готлибдан. Дрезель ўзгаришлари билан



Download 13,93 Mb.
bet446/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   493
Bog'liq
fizi

258-расм. Чегара стволнинг орқа мия галлар) ва спинал нерв билан боғланиши (Мейер ва Готлибдан. Дрезель ўзгаришлари билан.


1-спинал нерв (орқамия нерви);2- Орка илдиз 3-— олдинги илдиз.4-ramus communicans albus.5— чегара ствол ганглийси.6 ramus communicans griseus 7-превертебрал ганглий 8- мотонейронлардан бошланувчи нерв толалари. Сидирга чизик преганглионар толаларни ,узук-узук чизик постганглионар толаларни курсатади.

(интрамурал чигаллар ) купинча ички органларнинг,масалан, юрак, бронхлар , кизилунгачнинг учларридан бир кисми билан пастдан бир кисми , меъда,ичак, ут пуфаги, ковукнинг мускуллари деворларида, шунингдек ички ва ташқи секреция безларида бор. Б.И Лаврентьев ва бошка тадқиқотчиларнинг гистологик текширишларига қараганда, парасимпатик толалар ўша нерв чигалларининг ҳужайраларида узилади.




Вегетатив ганглий (тугун)ларнинг функциялари
Вегетатив ганглийлар ўзидан ўтувчи нерв импульсларининг тақсимланиши ва тарқалишида анчагина роль ўйнайди. Ганглийлардаги нерв ҳужайраларининг сони ганглийга келувчи преганглионар толалар сонига нисбатан бир неча баравар ортиқ (бўйиннинг юқори симпатик тугунида 32 баравар, киприксимон тугунда 2 баравар ортиқ). Шу толалардаи ҳар бири ганглийнинг кўп ҳужайраларида синапслар ҳосил қилади. Шу сабабли преганглионар тола орқали ганглиига келган нерв импульслари бир талай постганглионар нейронларга ва, бинобарин, иннервацияланадиган органнинг янада кўпроқ мускул ва без ҳужайраларига таъсир эта олади. Шу тариқа, преганглионар толаларнинг таъсир кўрсатадиган доираси кенгаяди.
Преганглионар толалар орқали келувчи нерв импульслари нечоғли кенг тарқалишини қуйидаги факт кўрсатиб турибди: итнинг қорин бўшлиғидаги бир неча йирик орган — меъда ости бези, ингичка ичак, буйрак усти безлари ва буйракларга сайёр (адашган) нервнинг ўрта ҳисобда 70 га яқин толаси келади. Сайёр нерв толаларининг бу чекли миқдори орган ичидаги нерв тугунлари ва чигалларга синапс орқали боғланиб, юқорида айтилган ҳамма ички органларнинг парасимпатик иннервациясини таъминлайди.
Кўпгина преганглионар толалардан ҳосил бўлган синапслар ҳар бир постганглионар нейронда бор. Нерв импульсларининг фазода қўшилиш ҳодисаси шу билан боғланган. Преганглионар бир толага бўсағадан паст кучдаги стимул билан таъсир этилса, постганглионар толаларда ҳаракат потенциаллари вужудга келмайди. Бир неча преганглионар тола бир толага таъсир этиш учун қўлланилган кучдаги стимуллар билан таъсирланса, постсинаптик қўзғатувчи потенциалларнинг фазода — масофада қўшилиши сабабли постганглионар толаларда ҳаракат потенциаллари қайд қилинади.
Симпатик нерв тугунларида айрим преганглионар толаларнинг таъсир зоналари қисман бир-бирини қоплайди. Шу сабабли преганглионар толалирнинг икки тутамига бир йўла таъсир этилганда окклюзия ҳодисаси қайд қилинади: преганглионар. толаларвинт икки -гутамига бўсагадан юкори куч билан бир йўла таъсир этиш эффекти шу толаларнинг тутамларига алоҳида-алоҳида таъсир этиш эффектларининг арифметик йигиндисига нисбатан ҳамиша камроқ чиқади.
Преганглионар нерв толаларига таъсир этилганда нерв импульсларининг вақтда қўшилиш ҳодисаси ҳам равшан кўринади. Якка стимул, ҳатто таъсирот кучи катта бўлганда ҳам, эффект бермайди (вегетатив нерв системасининг нейронлари ва марказий нерв системасининг кўпгина нейронлари якка стимуллар таъсирида қўзғала олмайди, бу хусусиятни итеративлик деб аташади). Бунга қарама-қарши ўлароқ, преганглионар толаларнинг ритмик стимуллар билан таъсирланишига жавобан постганглионар нейронларда қўзғалиш процесси келиб чиқади, чунки қўзғатувчи постсинаптик потенциаллар вақтда қўшилади.
Нейронлараро синапсларда нерв импульсларининг бир томонлама ўтиши, тугунга кирувчи айрим преганглионар толалар таъсир кўрсатадиган зоналарнинг бир-бирини қоплаши, постсинаптик потенциалларнинг вақтда ҳам фазода қўшилиши ва окклюзия шуни кўрсатадики, марка-зий нерв системасидаги нейронлар ва синапсларнинг тузилиши ва хоссалари қандай бўлса, вегетатив нерв системаеидаги нейронлар ва ганглий синапсларининг тузилиши билан хоссалари ҳам ўшандай.
Вегетатив нерв системаси нейронларининг характерли хусусияти шуки, уларда вужудга келадиган импульслар бирмунча сийрак ритмли бўлиб, секундига 10—15 дан ошмайди. Масалан, томир торайтирувчи нерв толалари орқали ўтадиган импульсларнинг максимал ритми кўпинча секундига 6—8 дан ошмайди. Преганглионар толаларнинг қўзғалишлар частотаси вегетатив нерв системасининг нейронларида вужудга келадиган табиий импульслар частотасидан ошиб кетса, синапсларда қисман ушланиб қолади (блокада) ва постганглионар нейрон сийракроқ ритмда қўзғалади. Шундай қилиб, нерв импульсларининг ритми ўзгартирилади. Стимуляциянинг секундига 100 дан ортиқ частотаси қўзғалишларнинг синапс орқали ўтишини батамом тўхтатиб (блокада қилиб) қўяди.
Вегетатив мерв системасининг ганглийлари рефлектор марказларми, яъни рефлектор дугалар шу ганглийларда туташадими? Бу савол кўп марта муҳокама қилинган бўлса-да, ҳануз узил-кесил ойдинлаштирилгани йўқ. Баъзи органлардаги нерв чигалларида, жумладан меъда ва ичакдаги Ауэрбах чигалида тузилиши билан бир-биридан фарқ қиладиган ва ўзаро контактланадиган икки типдаги нерв ҳужайралари борлиги (бу ҳужайраларни А. С. Догель топган) вегетатив нерв системасининг ганглий ва чигалларида рефлектор дугаларнинг туташуви мумкинлигини кўрсатади. Аммо вегетатив нерв системасининг ганглий ва тугунларида рецепторлардан қўзғалиш олиб келувчи ва импульсларни шу ердаёқ эффектор нейронларга ўтказувчи рецептор нейронлар борлигини кўрсатадиган етарлича ишонарли далиллар келтирилгани йўқ.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish