Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Парасимпатик нерв системасининг схемаси (Виллигердан)



Download 13,93 Mb.
bet443/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   493
Bog'liq
fizi

255-расм. Парасимпатик нерв системасининг схемаси (Виллигердан).
Штрихлангани: ўрта мия, ундан бошланувчи парасимпатик толалар кўзни ҳаракатлантирувчи нерв (III) таркибида боради; узунчоқ мия, ундан бошланувчи парасимпатик толалар юз (VII), тил-ҳалқум (IХ) нервлари ва сайёр нерв (X) таркибида кетади; умуртқа поғонасининг думғаза бўлими, бундан чаноқ нерви (n.pelvicus) бошланади.
Шундай қилиб, марказий нерв системасининг тўртта бўлимида вегетатив нерв системасининг марказлари жойлашган. Мезенцефал, бульбар ва сакрал бўлимлардаги ядролар вегетатив нерв системасининг парасимпатик қисмини, торако-люмбал бўлимдаги ядролар эса вегетатив нерв системасининг симпатик қисмини ҳосил қилади.
Вегетатив нерв системасининг барча бўлимлари оралиқ миядаги (гипоталамус ва тарғил танадаги) олий вегетатив марказларга бўйсунади. Бу марказлар организмдаги кўпгина орган ва системаларнинг функцияларини уйғунлаштиради. Ана шу марказлар ўз навбатида катта ярим шарлар пўстлоғига бўйсунади. Қатта ярим шарлар пўстлоғи соматик ва вегетатив функцияларни ҳулқ-атворнинг ягона актлари қилиб бирлаштириб, организмнинг бутун бир реакция кўрсатишини таъминлайди.

256-расм. Симпатик нерв системасининг схемаси (Вил-
лигердан). Преганглионар толалар сидирға чизиқлар билан,
постганглионар толалар эса узуқ-узуқ чизиқлар билан
кўрсатилган.
Орқа миянинг кўкрак-бел қисми (VII бўйин сегментидан III бел
сегментигача) штрихланган, преганглионар симпатик толалар шу
ердан бошланади.
Парасимпатик нерв системаси толаларинингтарқалиши 255-расмда кўрсатилган. Парасимпатик толалар кўп органларга сайёр нерв таркибида боради. Бронхлар, юрак, қизилўнгач, меъда, ингичка ичак, меъда ости бези, буйрак усти безлари, буйраклар, талоқ, йўғон ичакнинг бир қисми сайёр (адашган) нервдан иннервацияланади.
Симпатик нерв системаси толаларининг тарқалиши 256-расмда кўрсатилган. Вегетатив нерв системаси симпатик бўлимининг юқори сегментларидан бўйиннинг юқори симпатик тугуни орқали бош органларига толалар боради; навбатдаги сегментлардан эса пастроқдаги симпатик тугунлар орқали кўкрак бўшлиғи органларига ва қўлга толалар боради; сўнгра бир қанча кўкрак сегментлари келади, булардан қуёшсимон чигал ва ичак тутқичнинг юқори тугуни орқали қорин бўшлиғи органларига толалар боради; ниҳоят, бел сегментларидан ичак тутқичнинг пастки тугуни орқали асосан кичик чаноқ органларига ва оёққа толалар боради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish