Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Организм реакцияларида вегетатив нерв системасининг иштироки



Download 13,93 Mb.
bet454/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   450   451   452   453   454   455   456   457   ...   493
Bog'liq
fizi

Организм реакцияларида вегетатив нерв системасининг иштироки
Вегетатив нервлардан иннервацияланган органлар фаолиятининг рефлекс йўли билан ўзгариши хулқ-атвордаги ҳамма мураккаб актлар—.организмдаги барча шартсиз ва шартли рефлектор реакцияларнинг доимий бир қисмидир. Хулқ-атворнинг турли-туман актлари мускуллар фаолиятида, актив ҳаракатларда намоён бўлиб, ҳамиша ички органлар, яъни қон айланиш, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, чиқариш, ички секреция органлари функциясининг ўзгариши билан давом этади.

Юқорида айтилган органлар функциясининг ўзгариши туфайли мускуллар узоқ вақт максимал даражада самарали ишлай олади. Мускуллар қонни кўп олиб, уларда модда алмашинуви кучайгандагина шундай яхши ишлай олади. Дарҳақиқат ҳар қандай мускул ишида юрак тезроқ уриб, қисқариш кучи ошади, турли органлардан ўтувчи қон қайта тақсимланади (ички органларнинг томирлари тораяди, ишлаётган мускулларнинг тпмирлари кенгаяди), қон деполаридан қон чиқиши ҳисобига томирларда қон кўпаяди, нафас олиш кучаяди ва чуқурлашади, деполардаги қанд қонга чиқади ва ҳоказо. Мускуллар фаолиятига ёрдам берадиган шу ва бошқа кўп мосланиш реакциялари марказий нерв системасидаги олий бўлимларнинг вегетатив нерв системаси орқали таъсирида юзага чиқади.


Ташқи муҳитнинг ва организм ички ҳолатининг турли ўзгаришларида организм ички муҳитининг нисбий доимийлигини сақлашда вегетатив нерв системасининг иштироки муҳим аҳамиятга эгадир. Куйидаги ҳодисалар бунга мисол бўла олади. Ҳаво температураси кўтарилганда рефлекс йўли билан тер чиқади, периферик томирлар рефлекс йўли билан кенгайиб, иссиқлик чиқиши кучаяди, шунинг натижасида гавда температураси доимо бир даражада туриб, организм қизиб кетмайди.. Кўп қон йўқотилганда юрак тезроқ уради, томирлар тораяди, талоқда йиғилиб турган қон томирларга чиқади. Гемодинамикадаги шу ўзгаришлар туфайли қон босими бирмунча юқори даражада туради ва органлар озми-кўпми нормал миқдорда қон олади.
Бутун организмнинг умумий реакцияларида вегетатив нерв системасининг иштироки ва мослаштирувчи роли организм ҳаётига хавф таҳдид солганда: масалан, душман ҳужум қилганда, оғритувчи шикастларда, бўғилиб қолишда ва шунга ўхшаш ҳолларда айниқса яққол кўрилади. Бундай вазиятда таранглик реакциялари (стресс) ва эмоционал ҳолатлар (ғазаб, қўрқиш) рўй беради. Улар шу билан таърифланадики, бош мия катта ярим шарлар пўстлоғи ва бутун марказий нерв системасида қўзғалиш кенг ёйилиб, мускуллар фаолияти кучаяди ва вегетатив реакцияларнинг мураккаб комплекси юзага чиқади. Вегетатив реакциялар рўй бериши натижасида организмнинг ҳамма кучлари таҳдид солаётган хавфни бартараф қилишга сафарбар этилади. Вегетатив нерв системасининг иштироки одамнинг эмоционал реакцияларини сабабидан қатъи назар физиологик анализ қилишда ҳам намоён бўлади. Одам хурсанд бўлганда юрагининг тезроқ уриши, тери томирларининг кенгайиши, юз қизариши, қўрққанда эса терининг рангсизланиши («ранги ўчиши»), тер ажралиши, терининг ғарғиша бўлиши, меъдадан шира чиқмай қолиши ва ичак перистальтикасининг ўзгариши, ғазабланиш пайтида қорачиқларнинг кенгайиши ва шунга ўхшашларни мисол қилиб кўрсатайлик. Эмоционал ҳолатларнинг бу ҳамма физиологик кўринишлари шу билан изоҳланадики, қўзғалиш марказий нерв системасига ёйилганда вегетатив нерв системаси ҳам реакцияларни юзага чиқаришда қатнашади.
Эмоционал қўзғалиш пайтида вегетатив нерв системаси иштироки билан келиб чиқадиган рефлектор актга психогальваник рефлекс, ёки тери-гальвани рефлекси мисол бўла олади. Бу рефлексни ўрганиш учун тер безлари кўпроқ бўлган терига электродларни маҳкамлаб қўйиб гальванометрга уланади. Эмоционал қўзғалишга сабаб бўлувчи турли таъсиротлар: терига игна санчиш, электр токи бериш, ҳаяжонлантирувчи ҳикоя эшиттириш натижасида гальванометр стрелкаси оғади. Биринчи марта И. Р. Тарханов тасвир этган бу ҳодисанинг сабаби шуки, теридаги потенциаллар фарқи ўзгариб, электр қаршилиги камаяди ва бу ҳодиса асосан тер безларининг фаолиятига боғлиқ.

Эмоционал ҳолатларнинг физиологик кўринишлари асосан симпатик нерв системасининг қўзғалишига боғлиқ. Аммо бунда парасимпатик нерв системаси ҳам қўзғалиши мумкин. Эмоцияларда, масалан, мушук вовуллаётган кучукни кўрганда сайёр нервлар орқали келувчи импульслар таъсирида инсулин чиқиши кучаяди.


У. Кенноннинг маълумотларига қараганда, эмоционал ҳолатларнинг кўпгина физиологик кўринишлари вегетатив нервларнинг бевосита таъсирида, шунингдек адреналин таъсирида келиб чиқади. Эмоционал ҳолатларда симпатик импульслар таъсири билан қондаги адреналин кўпаяди.
Организмнинг оғриқ туфайли келиб чиққан баъзи умумий реакцияларида вегетатив нерв системасининг олий марказлари қўзғалиши натижасида гипофизнинг орқадаги бўладиган вазопрессин гормони кўпроқ чиқади, бу гормон томирларни торайтиради ва сийдик чиқишиин тўхтатади.
Юқорида келтирилган мисолларда рефлектор дуганинг эффектор қисмига гуморал звено қўшилган. Марказий нерв системаси органларга нерв импульсларини юбориб таъсир кўрсатиш билан бирга, нерв импульслари таъсирида ички секреция безларида гормонлар ишланиб чиқиб, қонга қўшилади, улар кўп органлар ҳолатини ва фаолиятини ўзгартиради.
Турмушдаги турли-туман шароитга организмнинг мосланишида симпатик нерв системасининг роли шу системани батамом олиб ташлаш тажрибаларида яққол кўрсатилади. У. Кеннон мушукларнинг иккала чегара симпатик стволини ва барча симпатик ганглийларни батамом кесиб олган. Бундан ташқари, бир буйрак усти безини олиб ташлаган ва иккикчи буйрак усти безини нервдан маҳрум этган (муайян таъсиротларда симпатомиметик таъсир этувчи адреналиннинг қонга ўтишига йўл қўймаслик учун шундай қилган). Операция қилинган ҳайвонлар тинч қўйилганда нормал ҳайвонлардан деярли ҳеч бир фарқ қилмаган.
Аммо, организмнинг зўр беришини талаб қиладиган турли шароитда — мускуллар қаттиқ ишлаганда, организм қизиб кетганда, совуганда, қон йўқотганда, эмоционал қўзғалишда — симпатик ствол ва ганглийлар





Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   450   451   452   453   454   455   456   457   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish