Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet457/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   453   454   455   456   457   458   459   460   ...   493
Bog'liq
fizi

Гипоталамус функциялари
Гипоталамус (дўмбоқ ости) таламусдан пастроқда бўлиб, 32 жуфт ядронинг йиғиндисидан иборат, бу ядроларни олдинги, ўрта ва орқадаги группалар деган уч группага ажратиш мумкин. Гипоталамус ядролари нерв толалари орқали таламусга, лимбик системага (бодомсимон ядро, гиппокамп, гумбаз пуштасига), шунингдек, пастроқдаги тузилмаларга, жумладан мия стволининг ретикуляр формациясига боғланган. Гипоталамус билан гипофиз ўртасида кенг нерв ва томир боғланишлари бор, шу туфайли кўпгина органлар функциясининг нерв ва гормонал регуляцияси интегралланади. Гипоталамус ва гипофизнинг кўпинча ягона гипоталамус-гипофиз системаси деб бирлаштирилишига ҳам сабаб шу. Гипоталамус ядролари мўл-кўл қон олиб туради; гипоталамус капилляр шохобчасининг тармоқлари марказий нерв системасининг бошқа бўлимларидаги капиллярларга нисбатан бир неча марта ортиқ. Гипоталамус капиллярларининг хусусиятларидан бири шуки, улар марказий не,рв системасининг бошқа капиллярларига нисбатан кўпроқ қок ўтказади. Гемато-энцефалик барьер орқали доиянинг бошқа қисмларига киролмайдиган баъзи йирик молекулали бирикмалар гипоталамуснинг нерв ҳужайраларига таъсир эта олиши шунга боғлиқ.
Гипоталамус ядроларига таъсир этиш ва уларни емириш тажрибаларига асосланиб, юрак-томир системасига, ҳазм органларига, терморегуляцияга, сув-туз, углевод, ёғ ва оқсиллар алмашинувига, сийдик ажралишига, ички секреция безларининг функцияларига гипоталамус ядроларининг таъсир этиши аниқланган.
Гипоталамусга таъсир этилганда кузатиладиган эффектлар қисман ретикуляр формация билан симпатик ва парасимпатик системаларнинг марказлари билан боғланганлигига, қисман эса организмнинг кўп функцияларига бошқа ички секреция безлари орқали («Ички секреция» бобига қаралсин) ёки бевосита таъсир этувчи гипофиз гормонларининг кўпроқ ишланиб чиқишига алоқадор. Шундай қилиб, гипоталамус таъсирланганда мураккаб реакциялар келиб чиқади, бу реакцияларнинг нерв компонентига гормонал компонент қўшилади.
Гипоталамуснинг баъзи ядролари уларга таламусдан ва миянинг бошқа бўлимларидан нерв импульслари келиши натижасида, шунингдек гипоталамуснинг баъзи ҳужайралари физик-химиявий таъсирларга сайланма сезувчан бўлганлиги туфайли қўзғалади. Гипоталамусда ички муҳит осмотик босимининг ўзгаришига юксак даражада сезувчан ҳужайралар — осморецепторлар ва қон температурасининг камайи-шига эмас, балки ортишига сезувчан ҳужайралар — терморецепторлар бор.
Гипоталамуснинг орқадаги ядролари таъсирланганда қорачиқлар ва кўз ёриғи кенгаяди, юрак уруши тезлашади, томирлар тораяди ва артериал босим кўтарилади, меъда ва ичакларнинг мотор функцияси тормозланади, қонда адреналин ва норадреналин кўпаяди, глюкоза концентрацияси эса ошади. Бу ҳодисалар симпатик нервлар қирқиб қўйилгач йўқолади. Гипоталамуснинг орқадаги ядроларида симпатик нерв системасининг олий марказлари борлиги шундан англашилади.
Гшготаламуснинг олдинги ядролари таъсирланганда қорачиқлар ва кўз ёриқлари тораяди, юрак уриши сийракланади, артериялар тонуси пасаяди ва артериал босим камаяди, меъда безларинцнг секрецияси, меъда ва ичакларнинг мотор фаолияти кучаяди, инсулин кўпроқ ишла-ниб чиқади, шунинг натижасида қондаги глюкоза камаяди, сийдик ажралади ва дефекация рўй беради. Юқорида айтилган ҳодисаларнинг ҳаммаси гипоталамуснинг олдинги ядроларида парасимпатик нерв сис-темасининг олий марказлари борлигига алоқадор.
Гипоталамуснинг ўрта ядролари — кул ранг дўмбоқ деган соҳаси таъсирланганда ёки емирилганда модда алмашинуви турлича ўзгаради. Кул ранг дўмбоқ зарарланганда бутун гавдани ёғ босиши ва жинсий инфантилизм келиб чиқиши мумкин. Ҳайвонларнинг кул ранг дўмбоғи сурункасига таъсирланганда қонда липидлар кўпайган ва аортада атеросклеротик ўзгаришлар рўй берган. Маймунларда гипоталамуснинг баъзи ядролари бир неча ой таъсирланганда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси пайдо бўлади. Бу тажрибалар трофик функцияларнинг бошқарилишида гипоталамус ядроларининг қатнашувини кўрсатади.
Гипоталамуснинг олдинги, ўрта ва орқадаги ядролари терморегуляцияда биргаликда қатнашади. Гипоталамуси емирилган ҳайвон гавда температурасини доимо бир даражада сақлай олмайдиган (пойкило-терм) бўлиб қолади. Кул ранг дўмбоққа механик куч ёки электр токи билан таъсир этилганда баъзан гавда температураси кўтарилиб, ҳа деганда тушмайди.
Гипоталамус ядроларига элсктр токи билан таъсир этиш мураккаб гормонал ўзгаришларга сабаб бўлади. Натижада гипофизнинг олдинги бўлагидан адренокортикотроп, тиреотроп ва гонадотроп гормонлар, шуиингдек гипофизнинг орқадаги бўладиган гормонлар чиқиши кучаяди. Гипофизнинг олдинги бўлагидан гормонлар чиқишига гипоталамуснинг қайтар алоқа принципидаги. таъсири қондаги шу ва бошқа гормонлар миқдори билан идора этилади. Буни ҳалқасимон ўзаро таъсирнинг қуйидаги мисо-лида кўрсатиш мумкин. Гипоталамусга таъсир этилганда гонадотроп гормон кўпроқ ишланиб чиқади, натижада жинсий безларнинг ички секрецияси кучаяди. Жинсий гормонлар концентрацияси ошганда эса гипоталамуснинг гонадотроп гормон чиқишини қўзғайдиган ядроси тормозланади. Ургочи қуённинг кул ранг дўмбогига эстроген кристали киритилса, гипоталамус гонадотроп гормон чиқишини қўзгамай қўяди ва тухумдонлар атрофияланади. Эркак итлар гипоталамусининг кул ранг дўмбогига тестостерон кристали киритилса, гипофиз гонадотроп гормон ишлаб чиқармайди, натижада мояклар атрофияланади. Гипоталамуснинг жинсий гормонларга нисбатан махсус сезувчанлиги шу билан исбот этиладики, гипоталамусга гормонлар киритилганда рўй берадиган ўзгаришлар миянинг бошқа қисмларига гормонлар киритилганда рўй бермайди.
Гипофизнинг орқадаги бўлагидан гормонлар чиқишига гипоталамуснинг таъсири ҳам қайтар алоқа принципида қоннинг осмотик босими билан бошқарилади.. Гипоталамуснинг олдинги ядролари емирилганда буйраклар кўпроқ сийдик чиқаради, бу ядролар таъсирланганда эса антидиуретик гормон кўпроқ чиқиши сабабли диурез кескин даражада камаяди.
Гипоталамуснинг турли қисмлари таъсирланганда рўй берувчи жавоб реакцияларининг хусусияти шуки, уларда гавданинг кўпгина органлари иштирок этади. Бу реакциялар комплекс, интегралланган реакциялардир. Гипоталамус ядролари умумий, хулқ-атвор реакция-ларининг аксарисида қатнашади. Гипоталамус таламусдан, оқимтир ядродан ва ретикуляр формациядан импульслар олиб, овқатга муносабат реакцияларида қатнашади. Гипоталамус ядроларидан бири — вентромедиал ядро таъсирланганда ҳайвон аллақачонлардан бери берилмай қўйган тансиқ овқатдан ҳам воз кечади, шу ядро емирилганда эса овқатни кўпроқ ейди. Гипоталамуснинг иккинчи — паравентрикуляр ядросн таъсирланганда чанқов пайдо бўлиб, сувга эҳтиёж ошиб кетади. Гипоталамус жинсий рефлексда ва агрессив-ҳимояланиш реакцияларида ҳам қатнашади. Мушук гипоталамусининг вентромедиал ядросига нуқтасимон таъсир этилса, агрессив рефлекс рўй-рост юзага чиқади, бу сохта уазаб реакцияси деб аталади.
Шундай қилиб, гипоталамус симпатик ва парасимпатик нерв системаларининг функцияларини ва эндокрин безларнинг секретор функцияларини бошқариб, организмдаги барча мураккаб реакцияларининг вегетатив компонентини таъминлайди. Гипоталамус фаолиятини ўз навбатида марказий нерв системасининг олий бўлимлари — пўстлоқ остидаги ядролар, мияча ва катта ярим шарлар пўстлоғи контроль қилиб туради, уларга гипоталамус бевосита нерв йўллари орқали ҳам, мия стволининг ретикуляр формацияси орқали ҳам боғланган.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   453   454   455   456   457   458   459   460   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish