Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Вегетатив функцияларнинг бошқарилишида ретикуляр формация



Download 13,93 Mb.
bet458/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   454   455   456   457   458   459   460   461   ...   493
Bog'liq
fizi

Вегетатив функцияларнинг бошқарилишида ретикуляр формация, мияча ва пўстлоқ ости ядроларининг аҳамияти
Ретикуляр формациянинг аҳамияти. Ретикуляр формация марказий нерв системасининг турли бўлимларига активлаштирувчи ва тормозловчи таъсир кўрсатиб , организмнинг вегетатив функцияларини бошқарувчи нерв марказларининг активлигини ҳам муайян даражада сақлайди. Ретикуляр формация нерв марказларига ҳам тонусловчи таъсир кўрсатади. Ретикуляр формациянинг ихтисослашган тузилмаси бўлмиш томир ҳаракатлантирувчи бульбар марказ функциялари мисол бўла олади. Бу марказ орқа миядаги сегментар томир ҳаракатлантирувчи марказлар фаолиятини интеграллайди ва тонусини сақлайди.
Ретикуляр формациянинг активлаштирувчи функцияси симпатик нерв системасининг адаптацион-трофик функциясига асос эътибори билан ўхшаш эканлигини уқдириб ўтмоқ керак. Ретикуляр формация организмни «фаолиятга созлайди» ва марказий нерв системасининг актив тийрак ҳолатини таъминлайди, симпатик нерв системаси эса периферик органларнинг, шу жумладан скелет мускуллари ва рецептор аппаратларнинг фаолият учун зарур ҳолатини вужудга келтиради. Шунга кўра, симпатик нерв системасига ретикуляр формация билан функционал жиҳатдан бир деб қаралиши мумкин. Бу система ретикуляр формациянинг периферияга таъсирини ўтказувчи тузилма ҳисобланади. Ретикуляр формацияда адреналин (ёки норадреналин) ҳосил бўлиши аниқланганлиги ретикуляр формация билан симпатик нерв системасининг ўзаро боғланганлигини кўрсатади. Ретикуляр формацияда адреналин нерв импульсларининг медиатори сифатида роль ўйнаса керак (П. К. Анохин). Адреналин киритилганда ретикуляр формация тонуси ошади, натижада катта ярим шарларга ретикуляр формациянинг активлаштирувчи таъсири кучаяди. Эмоционал ҳолатларда буйрак усти безларидан ажралиб чиқадиган адреналин ретикуляр формацияга таъсир этиб, симпатик нерв системасининг қўзғалиш эффектларини оширади ва узайтиради.
Вегетатив функцияларнинг бошқарилишида миячанинг аҳамияти. Вегетатив нерв системасига ва ундан иннервацияланадиган органларга мияча ҳам таъсир этади. Мияча олиб ташлангач ёки таъсирлангач ички органларнинг турли функциялари бузилиши, жумладан юрак фаолиятининг ва томирлар тонусининг ўзгариши шундан гувоҳлик беради. Мияча олиб ташлангада вегетатив нерв системасининг ҳолатидаги ўзгаришлар Л. А. Орбели лабораториясида айниқса мукаммал текширилган. Бу лабораторияда мияча олиб ташлангач ҳазм йўлининг мотор фаолияти, жумладан периодик фаолияти, меъда ва ичак безларининг секретор функцияси сусайиши, шунингдек симпатик нерв системасининг ҳолати ўзгарганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа бир қанча эффектлар пайдо бўлиши кўрсатиб берилди. Шунга асосланиб, Л. А. Орбели ихтиёрий ва рефлектор ҳаракатларни уйғунлаштиришдагина эмас, вегетатив функцияларни уйғунлаштиришда ҳам мияча қатнашади, деб ҳисоблади. Вегетатив нерв системасидан иннервацияланадиган органларга мияча ретикуляр формация ва гипоталамус орқали таъсир кўрсатади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   454   455   456   457   458   459   460   461   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish