КАТТА ЯРИМ ШАРЛАР ПЎСТЛОҒИНИНГ ШАРТЛИ РЕФЛЕКТОР ФАОЛИЯТИ Шартли ва шартсиз рефлексларнинг тафовути Шартсиз рефлекслар — организмнинг ирсият йўли билан ўтадиган туғма реакцияларидир. Шартли рефлекслар — организмнинг инднвидуал тараққиёт процессида «турмуш тажрибаси» асосида касб этадиган реакцияларидир.
Шартсиз рефлекслар турга тааллуқ.ли, яъни шу турнинг ҳамма вакилларига хосдир. Шартли рефлекслар индивидуал бўлади: бир турнинг баъзи вакилларида бўлиши, бошқаларида эса бўлмаслиги мумкин.
Шартсиз рефлекслар бирмунча доимий; шартли рефлекслар эса доимий бўлмай, муайян шароитга қараб ҳосил бўлиши, мустаҳкамланиши ёки йўқолиши мумкин; уларнинг бу хоссаси номидан ҳам кўриниб турибди.
Шартсиз рефлекслар муайян бир рецептив майдонга қўйилган адекват таъсирловчиларга жавобан юзага чиқади. Шартли рефлекслар эса турли рецептив майдонларга қўйилган турли-туман таъсиротларга жавобан юзага чиқа олади.
I Катта ярим шарлар пўстлоги жуда ривожланган ҳайвонларда шар-ли рефлекслар мия пўстлоғининг функциясидир. Катта ярим шарлар пўстлоғи олиб ташлангач шартли рефлекслар йўқолиб, фақат шартсиз рефлекслар қолади. Бундан англашиладики, шартли рефлексларга қарама-қарши ўлароқ, шартсиз рефлексларнинг юзага чиқишида марказий нерв системасининг қуйи бўлимлари — пўстлоқ остидаги ядролар, мия стволи ва орқа мия етакчи роль ўйнайди. Аммо, функциялар юксак даражада кортикаллашган одам ва маймунларда кўпгина мураккаб шартсиз рефлекслар катта ярим шарлар пўстлоғининг муқаррар иштирокида юзага чиқишини қайд қилиб ўтмоқ керак. Приматларда катта ярим шарлар пўстлоғининг зарарланиши натижасида шартсиз рефлексларнинг патологик равишда бузилиши ва баъзиларининг йўқолиб кетиши шундан гувоҳлик беради.
Шартсиз рефлексларнинг ҳаммаси ҳам дарров туғилиш пайтигача ҳозир бўлавермаслигини таъкидлаб ўтмоқ керак. Кўпгина шартсиз рефлекслар, масалан, локомоция, жинсий актга тааллуқли рефлекслар одам ва ҳайвон туғилгандан кейин узоқ вақт ўтгач юзага чиқади, лекин улар нерв системаси нормал тараққий этгандагина намоён бўлади. Шартсиз рефлекслар филогенез процессида мустаҳкамланган ва ирсият йўли билан ўтадиган рефлектор реакциялар фондига қўшилади.
Шартли рефлекслар шартсиз рефкекслар асосида вужудга келади. Шартли рефлекс ҳосил бўлиши учун ташқи муҳит ёки организм ички ҳолатининг бирон ўзгариши катта ярим шарлар пўстлоғига сезилиб, бирон шартсиз рефлекснинг юзага чиқиши билан бир вақтга тўғри ке-лиши керак. Фақат шундагина ташқи муҳит ёки организмнинг ички ҳо-лати ўзгариши, шартли рефлекснинг таъсирловчиси — шартли таъсир-ловчи, ёки сигнал бўлиб қолади. Шартсиз рефлексга сабаб бўлувчи таъсирот — шартсиз таъсирот шартли рефлекснинг вужудга келишида шартли таъсиротга йўлдош бўлиши, уни мустаҳкамлаши керак.
Ошхонада пичоқ ва вилканинг жаранглаши ёки итга овқат бериладиган идишнинг тақиллаши сўлак чиқартириши учун бу товушлар овқат билан такрор бир вақтга тўғри келиши — сўлак чиқариш учун дастлаб индифферент бўлган таъсирловчилар овқат билан, яъни сўлак безларининг шартсиз таъсирланиши билан мустаҳкамланиши керак. Худди шунингдек, итнинг кўз олдида электр лампочкасини ёндириш ёки қўнғироқ чалиш оёқ терисига электр токини таъсир эттириш билан бир вақтга тўғри келтирилса (ҳар гал оёқ терисига электр токи таъсир эттирилганда оёқ букиш шартсиз рефлекси келиб чиқади), фақат шун-дагина оёқ букиш шартли рефлексини вужудга келтира олади. Худди шунингдек, шамни лоақал бир марта кўриш бадан куйиш сезгиси билан тўғри келгандан кейингина ёш бола ёнаётган шамдан қўлини тортиб олиб йиғлаши мумкин. Юқорида келтирилган ҳамма мисолларда аввалига нисбий индифферент бўлиб кўринган ташқи таъсиротлар — идиштовоқнинг тақиллаши, ёниб турган шамни кўриш, электр лампочкасининг ёниши, қўнғироқ товуши шартсиз таъсиротлар билан мустаҳкамлангандагина шартли таъсирловчи бўлиб қолади. Ташқи оламнинг дастлаб индифферент бўлган сигналлари фақат шундагина фао-лиятнинг муайян тури учун таъсирловчи бўлиб қолади.
Шартли рефлекслар ҳосил қилиш учун вактинча алока вужудга келиши зарур. Бошқача айтганда, шартли таъсиротни сезувчи пўстлоқ ҳужайралари шартсиз рефлекс дугасининг таркибига кирувчи пўстлоқ нейронларига вақтинча боғланииш керак.
Шартли ва шартсиз таъсиротлар бир вақтга тўғри келганда ва бирга таъсир этганда катта ярим шарлар пўстлоғидати турли нейронлар бир-бири билан боғланади.